Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Тадбир_
#Оҳангарон_шаҳар

❇️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ва Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги барча умумтаълим мактабларида буюк мутафаккир, шоир ва ёзувчи Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бугун 3-умумий ўрта таълим мактабида "Навоийга эҳтиром" номли ғазалхонлик кечаси ўтказилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган ғазаллар, миллий рақслар ёшларда Навоий ижодига қизиқишларини ўстиришга хизмат қилмоқда.

Тадбир сўнгида Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси,Ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар кенгаши томонидан ўтказилган "Байтчеленж" ғолиблари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.


@ohangaronshahar
#билдириш

⚡️Оҳангарон ШЭТК тасарруфидаги юқори кучланишли 35/6 кВ "Зарбдор" нимстанциясидаги фавқулодда узилишларни олдини олиш мақсадида, юқори кучланишли 35 кВ қўшимча кабел тармоғи тортиш ишлари олиб борилади.

💡Шу муносабат билан, 10.02.2022 йил куни соат 09:00 дан 17:00 гача Оҳангарон шаҳридаги "Қўрғон", "Илоқ", "Ватан", "Навбаҳор", "Дўстлик", "Охунбобоев", "Умид", "Шодлик", "Янгилик" МФЙларида, Оҳангарон туманидаги "Унгут", "Ўзбекистон", "Тут" МФЙларида ҳамда Оҳангарон "Сув таъминоти" ташкилотларида электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

☎️Тел: 70-645-32-00; Тел: 70-645-35-00

Оҳангарон шаҳар электр таъминоти корхонаси маъмурияти.

👉каналга уланиш
#онлайн
#ярмарка

Айни вақтда шаҳар ҳокимлиги олдида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда 50 га яқин ташкилот вакиллари 600 дан ортиқ иш ўринлари таклифи билан иштирок этмоқда.

Ишга кириш истагида бўлган фуқароларни ярмаркага таклиф этамиз.

👉каналга уланиш
#Диққат
#ФВБ_огохлантиради

❗️Бугун кундуз куни Тошкент шаҳри ва республиканинг баъзи ҳудудларида магнит бўрон кузатилиши мумкин!

Тошкент шаҳрида G2 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат, инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Дарвоқе, айни пайт республика аҳолисининг аксариятида бош орқа қисмида "карахтлик" кузатилмоқда. Бу бевосита магнит бўронлари акс таъсирида юз бермоқда.

Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

@ohangaronshahar
​​​​
Боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш ёши узайтирилди

Президент томонидан имзоланган Қонунга кўра:

киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ногиронлик пенсиялари Чернобил АЭСдаги авария оқибатида III гуруҳ ногирони бўлган шахсларга ҳам тўланади (илгари фақат I ва II гуруҳ ногиронларига тўланиши белгиланган);

оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари (болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар) ёши 18 ёшгача этиб белгиланди. Илгари 16 ёшгача эди;

ўқувчилар ва талабалар ўқиши давомида, 23 ёшгача боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиши мумкинлиги белгиланди. Илгари 18 ёшгача эди;

болани парваришлаш таътилининг иш стажига қўшиладиган даври 6 йил этиб белгиланди. Илгари жами 3 йилдан кўп бўлмаган давр киритилган

👉 @ohangaronshahar
#қабул_вақти

📌Тошкент вилояти ҳокимининг шаҳарлар инфратузилмасини ривожлантириш, ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Барҳаёт Мелиев 2022 йилнинг 11 февраль куни қуйдаги ҳавола орқали соат 14:00:15:00гача онлайн қабул қилади.

Бунда фуқаролар вилоятда ободонлаштириш ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ўзини қизиқтирган саволлари ва ушбу соҳалардаги юзага келаётган муаммолари юзасидан мурожаат қилишлари мумкин.

👆Юқоридаги масалалар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
https://us05web.zoom.us/j/9790909540?pwd=LzI1b01ObTExYTU5RndVc05Vb3Ixdz09

Конференция идентификатори: 979 090 9540
Кириш коди: 622051

Мурожаат учун тел: (71) 232-80-17; 232-80-46;

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
ШОШИЛИНЧ АХБОРОТ!


🌪Жорий йилнинг 11-12 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан илиқ ҳаво, сўнгра шимолий Кавказ ҳудудларидан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.

11-12 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади.

11 феврал Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятлари ва 12 феврал республиканинг қолган ҳудудларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин), кучли бўлиши мумкин.

👉каналга уланиш