Оhangaron shahar hokimligi
3.61K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#тадбиркорлик

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли ишлар давом этмоқда.

⚡️Жумладан, бугун шаҳримиздаги "Ёшлик" маҳалла фуқоролар йиғини ҳоким ёрдамчиси З.Каримов ҳамда шаҳар уй-жой каммунал ҳизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Фозилхонов билан биргаликда 4 кичик туманида ҳизмат кўрсатувчи "Оҳангарон келажак замин" компаниясининг маъмурий биносида, аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таминлаш мақсадида тикувчилик фаолияти ташкил этилди.

✔️Корхонада бюртмачилар учун махсус кийимлар ишлаб чиқариш ва бу оркали иш уринларини кенгайтириш кўзда тутилган.

👉каналга уланиш
#жараён

Оҳангарон шаҳрида қўзиқорин етиштириладими?

Куни кеча хабар берганимиздек шаҳар ҳокими А.Эшонқулов "Янги ҳаёт" маҳалла фуқоролар йиғинида бўлиб, қўзиқорин етиштириш сирлари билан яқиндан танишган эди.

🍄Бугун, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан "Ногой кургон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.Уктамов хамда ёшлар ишлари агентлиги раҳбари ва вакиллари Оҳангарон туманининг "Янги ҳаёт" МФЙда истиқомат қилувчи С.Бегимқулов хонадонида бўлишди ва қўзиқоринни экиш, парваришлаш ҳамда қўзиқорин етиштириш сирлари билан танишишди.

Яқин кунларда шаҳримизда ушбу соха фаолият турини кенг ривожлантириб, ишсиз аҳоли қатламини даромадли меҳнат билан банд қилиш бўйича вазифалар мақсад қилиб олинди.

🌐каналга уланиш
#позитив

Давлатимиз раҳбарининг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги 5 та муҳим ташаббуси доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича шаҳримизда мусиқий кеча бўлиб ўтди.

🎶Оҳангарон шаҳар ёшлар ишлари агентлиги раҳбари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ташаббуси билан бўлиб ўтган кечада жонли ижрода кўплаб мусиқий қўшиқлар янгради.

🌐каналга уланиш
#жараён

📌 2022 йил 1-январдан бошлаб савдо обектларида амалга оширилган харид учун берилган QR-кодли чекларни Солиқ мобил иловасида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга умумий харид суммасидан 1 фоизини (кешбек) га қайтариш тизими жорий этилган.

Ушбу янгиликни кенг жамоатчиликга етказиш мақсадида, Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси "Сайёр солиқ текширувлари" шўбаси ходимлари томонидан, шаҳардаги аҳоли гавжум жойларда тарғибот ишлари олиб борилди. Ҳарид давомида чекларни рўйхатдан ўтказиш тартиби, чек берилмаган холларда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали тегишли мутассадиларга мурожат йўллаш имкониятлари тушунтирилди.

✍️ Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar