Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.74K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#тиббий_хизмат

🩺Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг малакали ҳамширалари томонидан «Қўрғон» маҳалласида истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

👨🏼‍⚕️Ўрганишларда бирлашма раҳбари ҳам хонадонларда бўлиб, тиббий кўмакка мухтож фуқаролар ҳолидан хабар олмоқда.


👉каналга уланиш
#гулчилик

Гулчилик — нозик, машаққатли касб. Шу билан бирга кўп даромад келтирувчи фаолият турларидан ҳисобланади.

Оҳангарон шаҳрида шаҳар ҳокими таклифи билан гулчиликни ривожлантириш ташаббуси илгари сурилмоқда.

✔️Бугун шаҳар ҳокимлигида ушбу сохага қизиқувчи бир гуруҳ аёллар билан ушрашув ташкил этилди.

🪴Учрашув давомида шаҳримиз ҳудудларида гул етиштириш ва кўчатчиликни ривожлантириш бўйича таклифлар тингланди ва келгуси режалар белгилаб олинди.

👉каналга уланиш
Aholi bandligi ta'minlanadi

Ohangaron shahar Aholi bandligiga ko'maklashish markazi tomonidan ko'pgina samarali ishlar amalga oshirilmoqda.

⚡️ Ayniqsa, har bir mahallaga yordamchi mehnat inspektorlarining biriktirilishi hududdagi ishsizlik darajasini o'rganib chiqishga zamin yaratdi.

Mehnat inspektorlari tomonidan bugungi kunda O'zbekiston Pespublikasi Prezidentining 2021-yil 5-martdagi "Xotin-qizlarni qo'llab-quvvatlash, ularning jamiyat hayotidagi faol ishtirokini ta'minlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi qarori 10-bandida keltirib o'tilgan ustuvor vazifalar ijrosi to'liq ta'minlab kelinmoqda.

✔️Bundan ko'zlangan maqsad, "Ayollar daftari" va "Yoshlar daftari" ni samarali yuritish, shahardagi ishsiz fuqarolarga bandlik sohasida yordamlar ko'rsatish hamda "mahallabay" tizimi asosida ishlarni tashkil qilishdan iboratdir.

@ohangaronshahar
#ўрганиш

♻️Шаҳримиздаги "Қўрғон" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилиши билан бир қаторда аҳолининг ижтимоий муаммолари ҳам ўрганилди.

Хусусан, шаҳар Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари томонидан аҳоли хонадонларида ўрганишлар олиб борилиб, маҳалла ёшларининг таклифлари ва муаммолари тингланди ҳамда бу борада тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.

👉каналга уланиш
Оҳангарон шаҳрида гулчилик ривожлантирилади

Оҳангарон шаҳрида гул етиштириш ва кўчатчиликни ривожлантириш йўлида хайрли ишлар бошлангани ҳақида куни кеча хабар берган эдик.

Бугун шаҳар ҳокими бошчилигида ҳоким ўринбосарлари ва ёрдамчилари, Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ҳамда бир гуруҳ аёллар гулчилик сир-асрорларини ўрганиш мақсадида Жиззаҳ вилоятининг Шароф Рашидов туманига сафар уюштирдилар.

♻️Шаҳримиз фаоллари сафар давомида Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани “Gulchi opa tomorqa xizmati” кластери, “Xolmo‘minov Zoxid” кўп тармоқли фермер хўжаликларида бўлиб, гулчилик, паррандачилик, наслли қорамол ва эчкичилик фаолият турлари билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашдилар.

🪴Мутасаддилар томонидан келгусида шаҳримизда гулчилик кластерлари ташкил қилиш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

👉каналга уланиш