Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#1_сектор
#обод_маҳалла

⚡️Бугун шаҳар электр таъминоти корхонаси маъмурияти ва ҳоким ёрдамчиси Зуфар Каримов ташаббуси остида “Ёшлик” МФЙ ҳудудида янги трансформатор ўрнатилди.

Мазкур 160 кВА трансформатор тизимга уланиши натижасида ҳудуддаги 70 та хонадон сифатли электр таъминоти билан таъминланишига эришилади.

✔️Шаҳарда “Обод маҳалла” дастури доирасидаги ишлар жадаллик билан давом этмоқда.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#мурожаат_ва_ижро

❇️Бугун Оҳангарон шаҳар ўринбосарлари Илҳом Темиров ва Жасур Юлдашев томонидан "Навбаҳор" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг шаҳар ҳокимлигига йўллаган мурожаати жойига чиқққан ҳолда ўрганилди.

Мутасаддилар ташаббуси остида фуқаронинг соғлиги билан боғлиқ муаммосини ҳал этиш мақсадида ҳомий жалб этилди ва тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
Forwarded from Sunnat Saparaliyev 🇺🇿 (Sunnat Saparaliyev)
❗️Oʻzbekistondagi barcha oliy taʼlim muassasalari (davlat, nodavlat, xususiy hamda xorijiy filiallar) va professional taʼlim muassasalari, akademik litseylarda (barcha taʼlim shakllari va turlari boʻyicha) 24-yanvaridan boshlab, bir oy muddat davomida taʼlim olish tizimi masofaviy (onlayn) shaklda olib boriladi.


Kanalga ulanish:⤵️
https://t.iss.one/Sunnat_Saparaliyev_photographer
#назорат_ва_ижро
#3_сектор

Халқ манфаатлари йўлида

Оҳангарон шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи, подпольковник Д.З.Мирзарахмедов 3-сектор ҳудудидаги "Янгилик", "Умид" ва "Оҳунбобоев" маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳоким ёрдамчилари ҳамда раислари билан учрашиб, аҳоли муаммоларини ўргандилар.

✳️ Фуқаролар билан олиб борилган суҳбатлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

🟢 Жумладан, "Янгилик" маҳалласининг 200 метр узунликдаги ички кўчаларини текислаш мақсадида, шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

❇️ Шу билан биргаликда, "Оҳунбобоев" МФЙ даги ёлғиз кексалар ва эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ёрдам тариқасида бепул тарқатилди.

🔰 Бу каби хайрли ва тадбирли ишлар шаҳар ҳудудларидаги маҳаллалар кесими бўйлаб давом этади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@ohangaronshahar