Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.7K photos
2.49K videos
67 files
8.7K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#til_bayrami

Ohangaron shahar kasb-hunar maktabida 21-oktyabr o'zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun munosabati bilan "Til millat ko'zgusi" nomli ma'naviy ma'rifiy tadbir tashkil etildi.

Unda o'quvchilar o'zlarining she'rlari, raqslari va sahna ko'rinishlari bilan ishtirok etishdi.

Tadbir yakunida "Til millat ko'zgusi" mavzusida o'tkazilgan insholar tanlovida 1, 2, 3- o'rinni egallagan guruhlar o'quvchilari tashakkurnoma va maqtov yorliqlari bilan taqdirlanishdi.

👉каналга уланиш
#ярмарка
#ёшлар_дастури_амалда

Оҳангарон шаҳар "Янгиобод" МФЙда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан ишсиз ёшлар, аёллар, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни муқим иш жойларига жойлаштириш, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш бўйича бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида Оҳангарон шаҳридаги 4 та корхона ва ташкилот ўзларида мавжуд 86 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ярмаркада 25 нафар банд бўлмаган ишсиз фуқаролар (13 нафар ёшлар, 9 нафар аёллар) иштирок этди.
Ярмаркада банд бўлмаган ишсизларнинг 7 нафарига ишга жойлашиш учун корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилди ва ишга жойлаштирилди.
Ярмаркада иштирок этган 18 нафар фуқарога турли масалада: меҳнат қонунчилиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида Бандликка кўмаклашиш жамғармаси томонидан ажратиладиган субсидия ва грантлар тўғрисида маслаҳатлар берилди.

👉каналга уланиш
#тил_байрами

Тил - миллат кўзгуси

21 октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан Оҳангарон шаҳар Қишлоқ қурилиш банк ходимлари билан "Тил миллат кўзгуси" номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси К.Усманова ва 5-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси М.Бердиевалар она тилимизнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида фикрларини билдириб, тилимизнинг нуфузи ва мавқеини кўтариш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги ҳақида гапириб ўтдилар.

👉каналга уланиш
#учинчи_сектор
#мурожаат_ва_ижро

Оҳангарон шаҳар 3-сектор
"Умид" МФЙда яшовчи aҳолидан тушган мурожаат атрофлича ўрганилиб, шағаллаштириш ишлари олиб борилди.

Маҳаллада яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари сектор раҳбари ташаббуси билан қисқа фурсатда ҳудуднинг ўзида ҳал этилмоқда.

👉каналга уланиш
#тил_байрами

🔰Куни кеча Чирчиқ шаҳрида жойлашган "Кимёгарлар" маданият саройида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбек тили байрами муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ўзбек тилининг нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ ҳоким маслаҳатчилари қаторида Оҳангарон шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, "Давлат тили тўғрисида"ги қонун ҳужжатларига риоя этиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Нилуфар Мирзаева ҳам вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаси билан тақдирланди.

@ohangaronshahar
#сайловдаиштирокэтаман
#сайловпаспорти

Ҳудуд: Оҳангарон шаҳри
Сайлов участкаси: 12 та
Сайловчи: 22663 нафар
Муддатидан олдин овоз берганлар: 1063 нафар

Сайлов участкангиз манзилини 1200 рақами орқали аниқлашингиз мумкин.

👉каналга уланиш
#машғулот
#спорт

Оҳангарон шаҳар 2-умумтаълим мактаби залида Ангрен, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳар спортчилари 5 ноябр куни Самарқандда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубогига машғулот олиб боряпти
.

👉каналга уланиш
#ифтихор
#спорт

Оҳангарон шаҳар 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Хосилбек Сатторов Футбол бўйича Тошкент вилояти ва Сурхондарё терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган Республика чемпионатида энг яхши ўйинчи деб топилди.


Хосилбекка мукофотни Осиёнинг 2 карра энг яхши ўйинчиси, терма жамоамизнинг собиқ ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров топширди.

👉каналга уланиш