Оhangaron shahar hokimligi
11.2K subscribers
45.3K photos
2.89K videos
71 files
10.2K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайлов_2021
#тарғибот

Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан сайловга тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Оҳангарон шаҳрининг фаол ёшларидан бири Камолиддин Акбаралиев ўзининг муносиб деб билган номзодига овоз бермоқчи.

👉каналга уланиш
#тил_байрами
#6_мактаб

Бугун Оҳангарон шаҳар ХТБ тасарруфидаги 6-умумий ўрта таълим мактабида 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан "Она тили-қалб кўзгуси" мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда шаҳар ХТБ ходимлари, мактаб ўқитувчилари, ота-оналар иштирок этишди.

Унда ёш ва иқтидорли ўқувчилар томонидан турли саҳна чиқишлари, шеърий беллашувлар намойиш этилди.

👉каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#til_bayrami
#Ohangaron_shahar

Ohangaron shahar 1-umumta'lim maktabi 7-"I" sinf o'quvchilari tomonidan "Til-millat ko'zgusi" mavzusida tayyorlagan videoroligi.

👉каналга уланиш
#мурожаат

Оҳангарон шаҳар 3-сектор раҳбари Дилшод Мирзарахмедов ташаббуси билан "Охунбобоев" МФЙда аҳоли мурожаатлари ўрганилди.

Мурожаатлардан келиб чиқиб, 1-даҳа ҳудуди кўп қаватли уй атрофидаги дарахтларга шакл берилди, электр сим ёғочларга 6 дона тунги ёритгичлар ўрнатилди.

👉каналга уланиш
Доимий комиссия йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун, Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда шаҳар Адлия бўлими бошлиғининг шаҳар даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан 9 ойлик ҳисоботи ҳамда шаҳар ИИБ бошлиғининг Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш бўйича шаҳар ИИБ томонидан 2021 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги
ПФ-6166-сон Фармони ва 2021 йил 31 майдаги ПҚ–5132-сон Қарорининг шаҳардаги ижроси ҳамда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича олиб борилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.

Йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Каналга уланиш
#тил_байрами

Бугун 21 октябрь Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан 8-умумий ўрта таълим мактабида "Муқаддасим-муҳаббатим, она тилим" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқувчилар томонидан миллий тилимизни тарғиб этувчи куй-қўшиқлар, саҳна кўринишлари ижро этилди.

👉каналга уланиш