Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фаровонлик_сари

⚡️Оҳангарон шаҳрида йил якунига қадар умумий қиймати 2 триллиондан зиёд 12 та истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Шаҳарда пандемия даврида фаолиятини тўхтатиб қўйган 68 та хўжалик юритувчи субъектлар босқичма-босқич ўз фаолиятини тиклаб, 1400 нафардан зиёд вақтинча ишсиз қолган фуқароларни ўз иш ўринларига қайтаришга эришилди.

❇️Барча макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўсиш суръатлари ортиб бормоқда. Хусусан, биринчи ярим йиллик якунига кўра, саноат 38,7 фоиз, инвестиция ҳажми 47 фоиз, экспорт ҳажми 24 фоизга ўсиши таъминланди.

♻️Саноат корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинмоқда.

📹батафсил "Тошкент" телеканали видеолавҳасида.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ✍🏻

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Биринчи кунги тест синовларининг натижалари эълон қилинди

батафсил👉 https://kun.uz/64359254

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юбориш
ҳақида видеоқўлланмамизни тақдим этамиз 👇🏻👇🏻👇🏻

https://www.youtube.com/watch?v=vOzNl1g34v8&feature=youtu.be

Tas-ix:
https://mover.uz/watch/2wmYSOE/
🔺2020 йил 4 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 903 (+106) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 70 нафари Тошкент шаҳрида, 16 нафари Тошкент вилоятида, 10 нафари Наманган вилоятида, 7 нафари Самарқанд вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Яшнобод туманида яшаган 62 ёшли Р.Т. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 59 ёшли М.С. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 40 176 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2 391 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 351 нафари оғир, 181 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
Судлар фаолияти рақамлаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар белгиланди:

👉 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш;

👉 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш;

👉 2021 йил 1 октябрдан
бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “SMS” хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш;

👉 2022 йил 1 январдан
бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш;

👉 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;

👉 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш;

👉 судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш.

Қарорнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
https://bit.ly/32YzqxA

ЎзА.

Каналга уланиш :⬇️
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Двойная фамилия, аттестация, конец бюрократии, постоянная актуализация информации...

Какие изменения ожидаются в ЗАГСах?

Ранее регистрация рождения лиц старше 16 лет, производилась только на основании решения суда.

Теперь при наличии соответствующей медицинской справки рождение будет зарегистрировано в самом ЗАГСе на основании заявления родителей либо одного из них и заявления совершеннолетнего ребенка.

🔗Подробнее:
https://davxizmat.uz/ru/news/qosh-familiya-attestatsiya-byurokratiyaga-chek-qoyilishi-malumotlar-doimoaktuallashtirilishi-zagslardanima-ozgaradi

@ohangaronshahar
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Хусусий секторни жалб қилган ҳолда ўрмон ерларини ўзлаштириш, йилқичилик, чорвачилик, уруғчилик, кўчатчилик, туризмни кенг йўлга қўйиш, ёнғоқ, писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари ташкил этиш, қўшимча ерларни оборотга киритиб, ижарага бериш бўйича топшириқлар берилди.
Ўрмон хўжалигини ривожлантириш борасида 10 йиллик дастур лойиҳасини такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития лесного хозяйства.
Даны поручения по освоению лесных земель с привлечением частного сектора, расширению коневодства, животноводства, семеноводства, питомничества и туризма, организации плантаций грецкого ореха, фисташки, миндаля и лекарственных растений, вводу в оборот дополнительных земель и сдачи их в аренду.
Указано на необходимость доработки 10-летней программы по развитию лесного хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #urmon #turizm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлисини 2020 йил 11 сентябрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

батафсил👉🏻https://senat.uz/uz/lists/view/1807

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ✍🏻

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич Оҳангарон шаҳрида бўлиб, шаҳарда бунёд этилаётган “Ёшлар технопарки”нинг қурилиш ишлари билан танишди.

Вазир И.Абдурахмонов технопаркнинг қурилиш ишларини тез фурсат ичида якунлаб, атрофини ободонлаштириш ва фойдаланишга топшириш чораларини кўриш бўйича вазифалар белгилади.

❇️Шунингдек, технопаркни хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида жиҳозлаш юзасидан тавсиялар берди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати✍️

@ohangaronshahar
Тошкент вилоятидан қарийб 2000 нафар талаба хорижда таҳсил олмоқда

🧑🏻‍💻👩🏽‍💻 Бугунги кунда Тошкент вилоятидан қарийб 2000 йигит-қиз хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларида таҳсил олмоқда. Вилоят ҳокимлигининг айтишича, уларнинг аксарияти TOP-1000 рўйхатига киритилган олий таълим муассасаларида таҳсил олишмоқда.

🇰🇷🇨🇳 Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали томонидан
3 сентябрь куни Жанубий Корея ва Хитойдаги нуфузли олий ўқув юртларида таҳсил олаётган Тошкент вилоятида яшовчи талабалар билан ZOOM платформаси орқали боғланишди.

📡🖥 Онлайн суҳбат давомида пандемия даврида талабаларнинг яшаш шароити, ўқиш жараёнлари ҳақидаги фикрлари тингланди. Шунингдек, агентликнинг мақсад-вазифалари тўғрисида маълумот берилди.

👉 Тошкент хабарлари
🔺2020 йил 5 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43169 (+94) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 59 нафари Тошкент шаҳрида, 18 нафари Тошкент вилоятида, 7 нафари Андижон вилоятида, яна 7 нафари Наманган вилоятида ҳамда 3 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли Х.С. (эркак) ҳамда Олмазор туманида яшаган 73 ёшли Л.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 40432 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2396 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 368 нафари оғир, 179 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

@ohangaronshahar