Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#сайлов_2021
#очиқ_мулоқот
#онлайн

Сайловга тайёрмисиз?!

Айни пайтда Оҳангарон шаҳар Болалар мусиқа ва санъат мактабида сайловга тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тадбир бўлиб ўтмоқда.


👉каналга уланиш
#мониторинг

"DAVLAT TILI TO'G'RISIDA" GI QONUN IJROSI TA'MINLANMOQDA

Ohangaron shahar hududida tashqi yozuv va reklama bannerlari o'rganildi.

Ohangaron shahar hududida faoliyat yuritayotgan tadbirkorlik sub'ektlari, savdo nuqtalari peshlavhalari O'zbekiston Respublikasining "Davlat tili haqida"gi qonuni va Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 20 fevraldagi "Tashqi reklama bozorini tartibga solish to'g'risida"gi 104-son qarori talablariga muvofiqligi o'rganildi. Joriy yilning 16 sentabr kuni Ohangaron shahar hokim maslahatchisi N.Mirzayeva va maxsus ishchi guruhi tomonidan shahar hududida o'rnatilgan noqonuniy tashqi reklama vositalari olib tashlandi.

O'rganishlar davom etmoqda.

👉каналга уланиш
Forwarded from PISMIQ.uz
#Saylov_2021

Оҳангарон шаҳрида Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда ҳудудда ташкил этилган сайлов участкалари комиссиялари аъзолари, сайлов участкаси бино раҳбарлари, сайлов участкасига бириктирилган вакиллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 10-Тошкент вилояти округ сайлов комиссияси раиси Махмуджон Балтабаев, ҳудудий масъуллар билан бирга Президент сайловига тайёргарлик ишлари бўйича ахборот бериб ўтди.

Таъкидланганидек, мазкур йирик сиёсий жараёнга Оҳангарон шаҳрида ҳам юқори савияда тайёргарлик кўриш бўйича салмоқли амалий ишлар амалга оширилди. Айни пайтда ҳудудда жами сайловчилар 22 минг 138 нафар бўлиб, Президент сайловини ўтказувчи 12 та сайлов участкалари ташкил этилган.

Йиғилишда участка сайлов комиссияси вакилларига зарур тавсиялар берилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#санъат
#саёҳат

💥Оҳангарон шаҳар Маданият бўлими Қурама фольклор этнографик ансамбли Нукус шаҳрида ўтказилаётган Халқаро фестивалда иштирок этмоқда.

⚡️Эртага 17 сентябр куни фестивалнинг очилиш маросимида барча иштирокчилар асосий саҳнада ўз дастурларини намойиш этади. Очилиш маросими телеканаллар орқали намойиш этилади.

👉каналга уланиш
#билдириш

⚡️Оҳангарон шаҳар 35/6 кВ "Зарбдор" нимстанциясининг шикастланган 7500 кВА қувватли трансформатори таъмирланиб қайта жойига ўрнатилиши сабабли, Оҳангарон шаҳар 1-кичик туман, 2-кичик туман, 3-кичик туман, 1-даҳа, 2-даҳа, 5-даҳа, 50-даҳа ва "Қўрғон" МФЙ, "Навбаҳор" МФЙ, "Хонобод" МФЙ, "Гулистон" МФЙ ҳудудларида 2021 йил 17 сентябр куни соат 08:00 дан 16:00 га қадар электр энергия таъминоти тўхтатилади.

❗️Келиб чиқиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун олдиндан узр сураймиз.

Оҳангарон шаҳар электр таъминоти корхонаси.

👉каналга уланиш
#семинар
#тарғибот_ташвиқот

Бугун Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан "Оҳангарон Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи"да ўқув амалий семенари ўтказилди.

Унда, Тошкент газ таъминоти, Оҳангарон шаҳар филали билан ҳамкорликда аҳолини табий ва ис газидан заҳарланишларини олдини олиш, ҳаво газ аралашмасини чақнашидан сақланиш, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар профилактикаси ҳамда ёнғинларни дастлабки давридаёқ ўчиришни ташкил этиш борасида назарий тушунчалар берилиб, амалда бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан тўғри фойдаланиш кабилар кўрсатиб ўтилди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури

Bugun "Vatanparvar" tashkiloti Ohangaron shahar O'STK da 1-bosqich yo'nalishi bo'yicha "Yoshlar daftari" va "Temir daftari" ro'yxatiga kiritilgan 16 nafar yoshlar o‘qish mashg'ulotlarini tamomlab, ichki sinov imtihonlarini muvaffaqiyatli topshirib, o'qishni tugatganligi to'g'risidagi guvohnomaga ega bo'lishdi.

👉каналга уланиш
Forwarded from 3-maktab Оhangaron sh
#тавсия

Оҳангарон шаҳридаги 3-умумтаълим мактаби ҳақида нима биласиз?

📌Ўтган ўқув йилида Оҳангарон шаҳри мактабларини жами 8 нафар ўқувчи олтин медаль билан тамомлаган бўлса, уларнинг 4 нафари 3-умумтаълим мактаби ўқувчиларидир.

📌 Жорий йилда муассасанинг 41 нафар йигит-қизлари талабалик бахтига эришди. Бу шаҳар мактаблари орасида энг юқори кўрсаткичлардан деб эътироф этилди.

😎Хуллас, ўша мактабдаги қизиқарли тадбирлар, таълимга доир янгиликлар, истеъдодли ўқувчиларнинг энг янги ижодлари, умуман мактабдаги қайноқ жараённи кузатмоқчимисиз?

⚡️⚡️Унда таълим муассасасининг расмий телеграм каналига уланинг. Оддий мактаб каналида, нимаям бўларди деяётгандирсиз. Ишонинг, бугундан каналда иш қайнайди, ўқиб зерикмайсиз!😉🤟

👉КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН👈
Forwarded from Sunnat Saparaliyev 🇺🇿 (Sunnat Saparaliyev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sunnat Saparaliyev 🇺🇿 (Sunnat Saparaliyev)
#online

Ohangaron shahar Madaniyat boʻlimi Qurama folklor etnografik ansambli Nukus shahrida oʻtkazilayotgan Xalqaro festivalda ishtirok etmoqda.