Оhangaron shahar hokimligi
3.63K subscribers
39.6K photos
2.53K videos
67 files
8.9K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#билимлар_куни
#биринчи_қўнғироқ

Бугун Оҳангарон шаҳар умумтаълим мактабларида ўқувчилар қалби қувончга тўлган. Шаҳар ХТБга қарашли 5-умумий ўрта таълим мактаби яна ўз ўқувчиларини қарши олди.

📚Ўз олдиларига таълим олишдек буюк мақсадни қўйиб келган мўрғак қалб соҳиблари - ёш болажонлар энди илм маскани даргоҳида.
Қўнғироқ чалинди. Қалблар ҳаяжонда.

⚡️Оҳангарон шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари А.Турдибаев, шаҳар прокурори ўринбосари А.Олимов ва бир қатор мутасадди ташкилот вакиллари 5-мактаб ўқувчилари билан учрашди. Уларнинг келгуси ўқишларига муваффақият тиладилар.

👉каналга уланиш
#4_сектор
#сайёр_қабул

Оҳангарон шаҳар "Бирлик" МФЙ биносида 4-сектор раҳбари А.Мўминов бошчилигида маҳалла фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда аҳолининг мурожаатлари тингланиб, аксарияти жойида ҳал этилди.
Қолган муаммолар ечими бўйича тегишли мутасаддиларга вазифа юклатилди.

👉каналга уланиш
#бугун_туғилган_кун

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Оҳангарон шаҳар ҳокими ёрдамчиси Равшан Мажидовни таваллуд айёми билан самимий қутлаймиз.

Ҳурматли Равшан Тоирович!
Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаймиз.
Оҳангарон шаҳрининг равнақи, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ижобий ютуқларни қўлга киритиши йўлидаги хизматларингизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

👉каналга уланиш
#статистика

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш муддати 2022 йилдан 2023 йилга кўчирилди.

🌏 Бугунги кунда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси сабабли кўпгина давлатлар аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш муддатларини кейинги йилларга кўчириш чораларини кўрмоқда. Жумладан, 2020 йилда Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Арманистон Республикаларида ўтказилиши режалаштирилган аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 2021йилга кўчирилди.

🌍 Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида ахолини рўйхатга олиш 2022 йилда ўтказилиши белгиланган эди. Аҳолини рўйхатга олиш тадбири кенг кўламли, кўп вақт ва катта маблағ талаб этадиган тадбир бўлиб, уни ўтказиш учун 2-3 йил давомида тайёргарлик ишларини олиб бориш талаб этилади.

🔘 Республикамизда мустақиллик йилларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири илк бор ўтказилаётганлигини инобатга олиб, тадбирга пухта тайёргарлик кўриш ва уни сифатли ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 710-сон қарори билан республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири 2023 йилда ўтказилиши белгиланди.

Оҳангарон шаҳар Статистика бўлими

👉каналга уланиш
#ёшлар_дастури
#3_сектор

Оҳангарон шаҳар 3-сектор раҳбари томонидан бир гуруҳ "Ёшлар дафтари"га киритилган ва ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида Оҳангарон шаҳар" АТМЗ" МЧЖ ва Оҳангарон шаҳар "ЛИМАКС" МЧЖ ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат ташкил қилинди.

Бўш иш ўринларига ёшларни жойлаштириш борасидаги мурожаатлар юзасидан бир қатор шартномалар тузилди. Бу борада манзилли ишлар ташкил қилиниб борилмоқда.

👉каналга уланиш
Боксчиларимиз ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этишади. Таркибимиз маълум

18-25 сентябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳарбий боксчилар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади.

Унда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам иштирок этишади.

Терма жамоамиз мусобақага қуйидаги таркибда йўл олади:

Эркаклар:

-49 кг: Абдумажид Маннопов
-52 кг: Фозилжон Абдумуродов
-56 кг: Самандар Холмуродов
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Мужибилло Турсунов
-69 кг: Билол Мирзараҳимов
-75 кг: Нурислом Исмоилов
-81 кг: Шоҳрух Рустамов
-91 кг: Жавоҳир Тоғаймуродов
+91 кг: Лазизбек Муллажонов


Қизлар:

-51 кг: Азиза Ёқубова
-57 кг: Ситора Турдибекова
-60 кг: Райҳона Қодирова
-69 кг: Навбаҳор Ҳамидова
-75 кг: Мавлуда Мавлонова

Мураббийлар: Уйғун Сиддиқов, Элшод Расулов, Алишер Тўйчиев

Бекжон Юсупов ва Қаҳрамон Каримов мусобақада ҳакам сифатида ишлайди.

👉каналга уланиш
#ёшлар_иттифоқи
#ҳисобот

📌 O‘zbekiston yoshlar ittifoqi Ohangaron shahar Kengashining 2021-yil 1-yarim yillik yakunlari bo‘yicha Kengash yig'ilishi bo'lib o'tdi.

🏢 Kengash yig'ilishida shahardagi 1-2-sonli umumta'lim maktablari, hamda Ohangaron shahar kasb talim maktabi boshlang'ich tashkilot yetakchilari ham so'zga chiqib 2021-yil 1-yarim yillik yakunlari bo‘yicha erishilgan yutiqlar va kamchiliklar yuzasidan hisobotlar berishdi.

👥 Yig'ilishda yoshlar etakchilariga amalga oshirilayotgan loyihalar, tashabbuslar va kelgusida amalga oshiriladigan ishlar to'g'risda topshiriqlar va ko'rsatmalar berib o'tildi.

👉каналга уланиш
#сайёр_қабул
#биринчи_сектор

Оҳангарон шаҳар 1-сектор раҳбари А.Эшонқулов сектор ҳудудига қарашли бўлган маҳаллалар, жумладан, "Адолат" ва "Ёшлик" МФЙ фуқаролари иштирокида сайёр қабул ўтказди.

Қабулда аҳоли мурожаатлари тингланиб, кўпчилиги жойида ҳал этилди. Қолган муаммолар юзасидан тегишли мутасаддилар зиммасига вазифалар белгилаб берилди.

👉каналга уланиш