Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
43.2K photos
2.74K videos
69 files
9.74K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#мустақилликка_30_йил
#рағбат

💫Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тантанаси муносабати билан шарафли касб эгалари бўлмиш шифокорларимиз, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва касаба уюшмаси тарафидан эсдалик совғалар билан тақдирланди!

Яна бир бор мустақиллик байрами муборак бўлсин! Ҳар биримиз учун қудрат манбаи, саодат маскани бўлган жонажон Ўзбекистонимиз осмони доимо мусаффо бўлсин!

@ohangaronshahartibbiyoti
@ohangaronshahar
#Мустақиллик
#маҳалла

Оҳангарон шаҳар "Адолат" МФЙда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида "Мустақиллик фахрим, ғурурим" номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Маҳалла раиси томонидан маҳалланинг фаол аёллари, нуроний онахонларга эсдалик совғалар топширилди. Улар байрам билан барчани табриклаб, мустақиллик берган неъматлар ва ҳозирги тинч, осуда кунларга етиб келганларига шукроналик айтдилар.

💥Маҳалла раиси томонидан маҳалла фаолларига фахрий ёрлиқлар тарқатилди. Шунингдек, тадбирда ёшлар ўртасида байрамона мусобақа ташкил этилди. Ғолиблар муносиб тақдирланди.

⚡️Шаҳар Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижро этган қўшиқлар барчани даврага чорлади.

👉каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБРИК
#Улуғбек_Акбаров

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг бутун ўзбек ҳалқига ва тадбиркор, ишбилармонларга йўллаган видеотабриги.
#Тадбир
#Мустақиллик

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Оҳангарон шаҳридаги барча корхона, ташкилот ва МФЙларда байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

📌Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ташаббуси остида шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида жойлашган "Бахт" МФЙда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!" шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

📌Тадбирда шаҳар Маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова, "Бахт" МФЙ раиси ҳамда депутати С.Дадаева ва шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар гуруҳи аъзоси Б.Баккараевалар қатнашиб барчани байрам билан табриклашди.

📌Тадбир доирасида "Бахт" МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли ДМТТ тарбияланувчи болажонлари томонидан Ватан ҳақидаги шеърлари ва чиқишлари намойиш этилди.

📌Шаҳар Маданият бўлимининг ёш истеъдодли хонандалари Ортиғали Исроилов, Худойберди Абдувалиевлар томонидан ижро этилган қўшиқлар барчага хушкайфият бағишлади.

https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh