Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
41.7K photos
2.69K videos
69 files
9.5K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Оҳангарон шаҳрида байрам шукуҳи


📡@ohangaronshahar
❗️ДИҚҚАТ!

Бугун, 29 август - шанба куни Ўзбекистонда барча учун расман иш куни!

Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар ҳам, 6 кун ишлайдиганлар ҳам ишга чиқиши керак
.

📡@ohangaronshahar
⚡️ Давлат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилган шахсларга вилоят ҳокимлиги томонидан маблағ ажратиб берилади

Оҳангарон шаҳри, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Пискент туманларида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ер участкалари олиб қўйилган эди.

Шу муносабат билан етказилган зарарларни қоплаш учун вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган ҳудудий жамғарма" маблағлари ҳисобидан жами 25 млрд. 926 млн. сўм маблағ ажратилмоқда.

Шундан, Оҳангарон шаҳар ҳокимлигига - 635 млн. сўм, Қибрай тумани ҳокимлигига -25 млрд. сўм, Юқори Чирчиқ тумани ҳокимлигига - 238 млн. сўм ҳамда Пискент тумани ҳокимлигига 53 млн. сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Мазкур маблағларнинг мақсадли сарфланишига вилоят Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи А.Тожимуродов ҳамда Оҳангарон шаҳри, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Пискент туманлари ҳокимлари масъул этиб белгиланган.

Бу ҳақда вилоят ҳокими Р.Холматов жорий йил 26 августда №375-сонли қарорни имзолади.

@hokimiyat_hujjatlari
🔺2020 йил 29 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40953 (+130) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 88 нафари Тошкент вилоятида, 30 нафари Тошкент шаҳрида, 7 нафари Бухоро вилоятида, 3 нафари Қашқадарё вилоятида, 2 нафари Наманган вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Миробод туманида яшаган 72 ёшли Н.Ш. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Э.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 37947 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2701 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 301 нафари оғир, 131 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


📡@ohangaronshahar
❗️ Република махсус комиссиясининг мамлакатимиз аҳолисига мурожаати

Муҳтарам Ватандошлар!

Авваламбор, барчангизни яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрам – Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги билан чин юракдан самимий табриклаймиз.
Бугун Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги босқичига дадил қадам қўймоқда. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистоннинг янги, очиқ, демократик ва инсонпарвар қиёфаси яратилмоқда. Жонажон халқимизнинг эртага эмас, бугун бахтли яшаши учун амалга оширилаётган мазкур ислоҳотларнинг таъсирини ҳар бир юртдошимиз ўзи ва оиласи мисолида кўриб, сезиб турибди.

Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу бўлганидек, ҳаёт ҳам турли синов ва қийинчиликлардан иборат. Буни бутун ер юзи аҳолисини жиддий ташвишга солаётган хавф – пандемия мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бизга ҳам, афсуски, бу синов етиб келди. Кутилмаганда ҳаёт тарзимизни, одатларимизни, бир маромда кетаётган жараёнларни ўзгартиришимизга, янги талаб ва шартлар асосида яшашга ўрганишимизга тўғри келди.

Беш ойдан ортиқ вақт давомида давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ва кўрсатмаларига мувофиқ бу хатарни имкон қадар кам талафот билан енгиб ўтиш учун барча зарур чораларни кўриб келмоқдамиз.

🦠 Кўрилган самарали чора-тадбирлар ҳамда тиббиёт ходимларининг фидокорона хизматлари натижасида бугунги кунга келиб Ўзбекистонда коронавирус юқтирган жами 40 мингдан ошиқ фуқароларимизнинг қарийиб 38 мингга яқини ёки 93 фоизи соғайди, 2700 дан зиёд беморни даволаш ва оиласи бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.

👨‍🔬 Вазият айниқса Тошкент шаҳрида ижобий томонга ўзгармоқда. Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимлангани, хорижлик экспертлар асосан оғир аҳволдаги касалларни энг замонавий услублар асосида, тизимли равишда даволашга жалб этилгани ўзининг яхши самарасини берди.

Мазкур йўналишда амалга ошираётган шу ва бошқа чора-тадбирларимиз яқин кунларда ўзининг ижобий самарасини кўрсатишига, барча юртдошларимиз янада жипслашиб, ҳар томонлама тартиб-интизомни сақлаган ҳолда, юксак онглилик ва масъулият кўрсатиб, мўътабар кексаларимизнинг дуои фотиҳалари билан бу синовдан эсон-омон ўтишимизга, қаттиқ ишонамиз.

Касаллик тарқалишининг суръатини пасайтириш ва жараённи жиловлаб туришда оммавий тадбирлар ва турли маросимлардан воз кечишнинг аҳамияти катта эканини бугун яхши англаб етдик. Халқимиз саломатлиги ҳар нарсадан устун туришини, инсон ҳаёти энг олий қадрият эканини ҳам пандемия даври бизга яна бир бор эслатди, кўрсатди.

Вужудга келган мураккаб шароитни ҳисобга олиб, бу йилги қатор байрамлар ва оммавий тадбирлар ўтказишни вақтинча тўхтатганимиздан барчангиз хабардорсиз.

Мана, юртимиз мустақиллигининг 29 йиллик айёми ҳам яқинлашиб келяпти. Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ, пандемия шароитида мазкур буюк санани нишонлаш тартибини келишиб олиш учун соғлиқни сақлаш тизмининг вакиллари билан маслаҳат қилдик. Албатта, бунда ҳам асосий вазифа – халқимиз саломатлигини асраш нуқтаи назаридан масалага ёндашилди.

Пандемия билан боғлиқ вазият бу йил жойларда катта йиғин ва оммавий сайиллар ўтказишни, шунингдек, боғ ва кўнгилочар майдончаларда концерт дастурлари ташкил этишни, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларида мушакбозликларни чеклашни талаб қилмоқда. Шунинг учун ушбу улуғ санани кўпроқ оила даврасида нишонлашни ташкил этиш мақсадга мувофиқ, деган қарорга келдик.

Корхона ва ташкилотларда ҳам байрам тадбирлари режалаштирилган тақдирда, уларни санитария нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш кераклигини алоҳида таъкидламоқчимиз.
Ушбу кунлар биз учун ҳар қачонгидан-да синовли бўлади. Кўрилаётган чоралар қанчалик натижа бериши тез орада аён бўлади.

Ҳар биримиз пандемия шароитида яшаш ва ишлашга, ҳаракатларимизда эпидемилогик талабларга сўзсиз амал қилишга одатланишимиз керак.

Шу боис, ҳокимлар, сектор раҳбарлари ва вазирларга доимий равишда вазиятни таҳлил қилиб, COVID-19 тарқалишини қатъий чеклаш, беморларни самарали даволаш ва эҳтиёжмандларга ёрдам бериш бўйича барча чораларни кўриб бориш топширилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Оҳангарон шаҳридаги умумтаълим мактабларида беш ташаббус йўналишида ташкил этилган тўгараклар, вариатив синфларда фанларни чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилиши, соҳага замонавий ахборот технологияларини қўланилиши ўз самарасини бермоқда.


🎥 Батафсил: "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида


@ohangaronshahar
📡Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР 38 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺2020 йил 29 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 41067 (+114) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 90 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Тошкент вилоятида, яна 8 нафари Хоразм вилоятида, 4 нафари Андижон вилоятида, 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда яна 2 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Юнусобод туманида яшаган 79 ёшли Ж.К. (аёл) ҳамда Олмазор туманида яшаган 57 ёшли М.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 178 нафар, Тошкент вилоятида 103 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Андижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Наманган вилоятида ҳам 2 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 1 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб юртимизда 38250 (+303) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 2510 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
.

@ohangaronshahar
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бугун бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
«Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача бўлган мазкур йўналиш узунлиги 11 километр бўлиб, 7 та бекат барпо этилган. Ушбу йўналиш кунига 46 минг йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.
«Қўйлиқ» бекатида кейинги босқичлар қурилиши бўйича тақдимот ўтказилди.

Введен в строй первый этап надземного кольцевого метро Ташкента. Президент Шавкат Мирзиёев сегодня осмотрел результаты строительства и вместе с общественностью проехал на поезде.
Протяженность маршрута от станции «Дустлик-2» до станции «Куйлик» составляет 11 километров, на линии построено 7 станций. Линия способна обслуживать 46 тысяч пассажиров в сутки.
На станции «Куйлик» прошла презентация строительства следующих этапов.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #metro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Яшнобод туманида барпо этилаётган уй-жойларни бориб кўрди.
«Ассалом, соҳил» деб номланган 23 гектарлик мажмуада 22 та 9-16 қаватли уй қурилмоқда. Уларда 3236 хонадон бўлади.
Давлатимиз раҳбари хориж тажрибаси асосида қурилган енгил конструкцияли коттежларни ҳам кўздан кечирди. Бу уйлар арзонлиги, ўн кунда битказилиши билан ажралиб туради, буюртма асосида бир неча хил шаклда қуриб берилади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с домами, строящимися в Яшнабадском районе Ташкента.
В комплексе "Ассалом, сохил" площадью 23 гектара возводятся 22 девяти- и шестнадцатиэтажных дома. В комплексе будет 3236 квартир.
Глава государства также осмотрел коттеджи, построенные с использованием легких конструкций на основе зарубежного опыта. Эти дома отличаются тем, что стоят недорого, могут быть построены за десять дней и в различных модификациях по заказу.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yashnobod #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter