Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
38.6K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#тадбир

Бугун Оҳангарон шаҳар ва туман прокурорлари, шаҳар ва туман кадастр раҳбарлари, МФЙ раислари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш,
ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2021 йил 8 июндаги ПФ–6243-сон Фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида изоҳ бериб ўтилди. Ер олиш, ундан фойдаланиш борасида берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоб берилди.

Учрашув баҳс-мунозарага бой бўлди.

📷Суннат Сапаралиев

@ohangaronshahar
#обод_маҳалла

Оҳангарон шаҳрида "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда.

"Нўғойқўрғон" МФЙнинг ички кўчаларига оқова қувурлари ётқизилиб, асфальтлаштирилди. Айни пайтда маҳалланинг марказий кўчаси ёнига пиёдалар учун йўлакча қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Йўлакча текис ва рангли кўринишда бўлиб, замонавий услубда қурилмоқда.

Аҳолининг уйлари ҳам таъмирланиб, тозалаш ишлари давом этяпти.

@ohangaronshahar
ЭЪЛОН!

Оҳангарон шаҳридаги "GREAT FINANCE" МЧЖ корхонаси (шифер махсулотлари ишлаб чиқариш заводи) қуйидаги вазифаларга ишга таклиф этади.

- қозонхона оператори
- таъмирловчи-чилангар
- электрогазпайвандчи
- электромонтёр
- токар

🍛тушлик корхона ҳисобидан.

Батафсил маълумот суҳбат жараёнида маълум қилинади.


Манзил: Оҳангарон саноат ҳудуди.

@ohangaronshahar
#огоҳ_бўлинг

ИИБ ОГОҲЛИККА ЧАҚИРАДИ!!
!

ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР!
Cўнгги вақтларда фирибгарлик ҳолатлари бўйича мурожатлар кўпайиб бормоқда, шу сабабли сизларни ҳам ҳушёрликни оширишга чақириб қоламиз.
Ўзингизни фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун қуйидаги тавсияларимизга қатъий риоя қилишингизни сўраймиз:
- Полиз ва мева-сабзавот маҳсулотларини сотиб олиб, уларнинг пулларини кейинроқ беришни ваъда берганларга асло маҳсулотларни пулини олмасдан туриб бериб юборманг;
- Қора-мол сотиб олиб, уларнинг пулларини кейинроқ беришни ваъда берганларга асло қора-молларни пулини олмасдан туриб бериб юборманг;
- Ер ва уй-жой олиб беришни ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришни ваъда бераётган шахсларга асло ишонманг;
- Ўқиш ва ишга киритиш, чет давлатларга ҳамда муқаддас “Ҳаж” зиёратига жўнатишни ваъда қилган шахсларга пул берманг;
- Шубҳали шахсларга пул ўтказманг;
- Ўз картингиз PIN-кодини бегоналарга айтманг;
- Текшириш учун SMS тасдиқ кодини ҳеч кимга кўрсатманг;
- Ижтимоий тармоқларга 16 хонали рақамлари кўриниб турган картангиз суратини жойлаштирманг;
Фирибгарлик қурбонига ёки коррупциявий жиноятларга шерик бўлиб қолманг!

@ohangaronshahar
#рағбат

⚡️Тошкент вилоятида иқтидорли ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Ҳоким стипендияси” жорий этилди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#ёшлар_дастури_амалда

Бугун Оҳангарон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари А.Мўминов тадбиркорлик кўникмаларига ўқитилаётган ёшлар билан учрашди.

Учрашувда уларнинг келгусидаги режалари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда учрайдиган муаммолар ҳақида суҳбатлашди.

Шунингдек, ёшлар солиқ соҳасида ўзларини қизиқтирган саволларига қониқарли жавоб олишди.

@ohangaronshahar