Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Бекобод_шаҳри
#Олмалиқ
#Оҳангарон_шаҳри
#Янгийўл_тумани

📌Жорий йилнинг 24 август куни республикамиз Бош вазири А. Арипов раислигида умумтаълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижроси юзасидан вилоят ҳудудларидаги умумий ўрта таълим мактабларида тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.

❇️Жумладан, Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари ҳамда Янгийўл туманидаги мактаб ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида Халқ таълими вазирлигининг тавсияси асосида тайёрланган 6 та саволдан иборат саволнома асосида (ХТВ томонидан ишлаб чиқилган 3 та сценарий-онлайн, анъанавий ва гибрид, яъни эркин давомат) янги 2020/2021 ўқув йилини қачон ва қайси тартибда бошлаш бўйича сўровномалар олинмоқда.

❗️Мазкур жараёнлар карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️24 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири А.Н.Арипов раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан бугун Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшан Раимов Оҳангарон шаҳрида бўлди.

✔️Бошқарма бошлиғи шаҳар ҳокими, шаҳар ДСИ бошлиғи ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида шаҳардаги умумтаълим мактабларига бориб, мактаб маъмурияти ходимлари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашди.

Учрашувлар давомида ота-оналар билан бевосита мулоқот қилиб, санитария-гигиеник қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда 2020-2021 ўқув йилида ўқишни ташкил этиш юзасидан белгиланган топшириқлар хусусида тушунтиришлар берди.

✳️Шунингдек, Р.Раимов янги ўқув йилида мактаб биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, кириш-чиқиш жойларини термометр ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш бўйича тавсиялар берди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати✍🏻

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол: Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ягона ижтимоий тўловлар қандай амалга оширилади?

🎬Батафсил видеолавҳадан маълумот олишингиз мумкин.

@ohangaronshahar
#эълон

Тошкент вилоятида туман ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари танлов асосида ишга қабул қилинади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг бошқарув аппаратида мавжуд бўлган вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида, очиқ танлов эълон қилади.

📌Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!

Танловда иштирок этаётган номзод учтагача бўш турган иш ўрни учун ўз номзодини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши мумкин.

💠Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади.

❗️Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотларни Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг расмий сайтлари орқали билиб олишингиз мумкин.

📆Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 27 августдан 11 сентябргача бўлиб ўтади.

🔹Манзил: Нурафшан шаҳри, Ташкент йўли кўчаси 152 уй
📞Мурожаат учун тел:
(70) 762-58-18, (70) 762-58-70

👉Каналга
уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
🔺2020 йил 26 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39790 (+126) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 105 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида ҳамда 2 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 81 ёшли М.И. (эркак) ҳамда Мирзо Улуғбек туманида яшаган 73 ёшли Д.И. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 35983 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3518 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 294 нафари оғир, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда қатъий форма талаб қилинадими?

Давомат, ўқувчиларнинг келиш-кетиши назорат қилинадими?


〰️〰️〰️
Саволларга Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов жавоб берди

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Сирдарё вилоятидаги "Сирдарё универсал ойна" корхонаси

Обновляющийся Узбекистан: предприятие "Сирдарё универсал ойна" в Сырдарьинской области

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўтган йилга нисбатан Давлат бюджети даромадлари ошди

2020 йил I ярим йилликда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 58,2 трлн. сўмни ташкил этиб ўтган йил мос даврига нисбатан 7,5 трлн. сўмга кўп маблағлар ундирилди.

Март ойининг учинчи декадасидан карантин бўйича қатъий чекловлар киритилиши айрим йўналишдаги тадбиркорлик фаолиятининг тўхташи ёки фаоллигининг қисқариши туфайли ҳамда берилган солиқ имтиёзларини ҳам инобатга олган ҳолда, II чоракда солиқ даромадлари I чоракга нисбатан -1,7 трн. сўм ёки 7 фоизга пасайди.

Умуман олганда, 2020 йил 1 июль ҳолатига солиқ тушумлари 45,9 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йил мос даврига нисбатан 6,8 трлн. сўмга (17,2 фоиз) кўп маблағлар ундирилган.

Тушумларни асосий солиқлар кесимида қисқача таҳлил қиладиган бўлсак, қўшилган қиймат солиғи бўйича жорий йил январь-июнь ойларида тушумлар 14,3 трлн. сўмни ташкил этди ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 трлн. сўмга камайиб, йиллик прогнозга (44,2 трл. сўм) нисбатан эса 32 фоизни ташкил этди.

@uzauz
#тайинлов

✔️Арипов Музаффар Акбарович 2020 йил 22 августдан Тошкент вилояти ҳокимлиги саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича котибияти мудири лавозимига тайинланди.

🔹Мазкур лавозимда иш бошлашдан аввал Арипов Музаффар Акбарович Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими вазифасида фаолият юритган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#муносабат

📝Фуқаролар томонидан "Янги баланд" каналининг Оҳангарон шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмини (Наврўз ошхонасининг атрофи) тозалаш натижасида ҳосил бўлган чиқиндилар йўлни тўсиб қўйганлиги ва ҳаракатланишда қийинчилик туғдираётганлиги тўғрисида мурожаат бўлган эди.

Бугун масъуллар томонидан чиқиндилар бартараф этилди ва аҳолининг ҳаракатланиши учун шароит яратилди.


Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги
.

Каналга уланиш:👇
📡https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
⚡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев умумтаълим муассасаларининг 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик ҳолати билан яқиндан танишиш мақсадида Оҳангарон шаҳрида бўлиб, мактаб ўқитувчилари ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашди.

✔️Учрашув эркин мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаралиев, вилоят бошқарма ва ташкилот раҳбарлари қатнашди.

✳️Б.Мусаев даставвал юртимиздаги коронавирус билан боғлиқ вазият, унга қарши курашиш чора-тадбирлари ва амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталди.

Учрашув давомида ўқитувчилар ва ота-оналар билан бевосита мулоқот қилиб, янги ўқув йилида анъанавий ва масофавий ўқиш жараёнини ташкил этилиши бўйича фикр ва таклифларни тинглади.

📝Шунингдек, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан вазифалар белгилаб, мактабларни 2020-2021 ўқув йилига тайёрлаш бўйича бир қатор тавсиялар берди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот xизмати

Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvIN