Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.8K photos
2.5K videos
67 files
8.73K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#концерт

Бугун шаҳримиз аҳли учун қувончли кун. Волейболчи қизларимиз Тошкент вилояти ДХХ бошқармаси бошлиғи кубоги совриндори бўлгани муносабати билан концерт дастури ташкил этилди.

Шаҳар маданият ва истироҳат боғида таниқли санъаткорлар Адхам Солиев ва шаҳар маданият бўлими ходимлари куй қўшиқлари билан барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#концерт

Концерт дастури кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Тадбирга барчани чорлаб қоламиз.

👉каналга уланиш
#онлайн
#концерт

Оҳангарон шаҳрида бўлиб ўтаётган тадбирдан фоторепортаж.

📷Суннат Сапаралиев

👉 каналга уланиш
#ёшлар_бандлигини_таъминлаш

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экинлар экилишини ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича" ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида бўлиб ўтган селекторда вазифалар белгилаб олинган.

Бугун 4та сектор раҳбари берилган топшириқларга мувофиқ, секторлар ҳудудидаги ишсиз аҳоли, хусусан, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида қўшни ҳудуд Пискент туманидаги фермер хўжаликларининг бўшаб қолган ғалла майдонларини кўздан кечирди.

Оҳангарон шаҳридаги ишсиз ёшларга такрорий экин экиш учун ажратиладиган ер майдонларини белгилаб олишди.


@ohangaronshahar
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳри 5-кичик тумандаги Магистраль йўл бўйида жойлашган светофорнинг ишламаётгани ҳақида эътирозлар эълон қилинди.
Ушбу эътироз юзасидан Автойўл шаҳар бўлими ва Электр таъминоти корхонаси раҳбарлари билан боғландик. Тез орада бу ҳақда батафсил маълумот берилади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон шаҳар волейболчи қизлари Тошкент вилояти ДХХ бошқармаси бошлиғи кубоги совриндори.

@ohangaronshahar
#семинар

Ёш сиёсатчилар билимларини оширишмоқда

Жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун ўқув-семинари ўтказилди.

Семинар давомида "Қонун ижодкорлиги жараёни ва унда ёшларнинг иштироки", “Time management”, “БМТнинг ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси” лойиҳаси тўғрисида, “Team Building”, “Сайлов жараёнларида халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар кузатуви тартиблари”, “Дипломатик этикет” мавзулари бўйича тренинг ташкил қилинди.

Тренингда фаол иштирок этган ёшлар қаторида Оҳангарон шаҳар ўғлони Шохонбек Алиев сертификат билан тақдирланди.

Семинар сўнгида Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Олимжон Тоджиев ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб сиёсий билим ва кўникмаларни ошириш учун зарурий тавсияларини берди.

@ohangaronshahar
#канал_тозалаш

Оҳангарон шаҳар ФВБ томонидан бир неча йиллар буён ўзани тозаланмаган Хўжа-баланд каналида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, фуқаролар томонидан каналнинг муҳофаза ҳудудига (ўзбошимчалик билан) қурилган қурилмалар, девор, чархпалак, дарахтлар ва ҳоказо қурилмаларни максимал четлаб ўтишга мажбур бўлишмоқда, бироқ имконият чекланган.

Шу ўринда канал ҳудуди ўтган йилнинг май ойида ишчи гуруҳ билан хатловдан ўтказилиб, ноқонуний қурилмалар хақида аҳолига расмий огоҳлантиришлар (ёзма равишда) тақдим этилган.

Айни вақтда Оҳангарон шаҳрининг Қўрғон, Янгиобод, Хонобод ва Нўғойқўрғон ҳудудидан ўтган мазкур сув иншооатини тозалаш ишлари вақтида электр ва газ таъминоти вақтинчалик узилиши хақида огоҳлантирамиз.

@ohangaronshahar