Оhangaron shahar hokimligi
12K subscribers
43.7K photos
2.78K videos
70 files
9.86K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#куз_қиш

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига мувофиқ, шаҳримизнинг "Хонобод" ва "Қўрғон" МФЙ ҳудудларидаги электр трансформаторларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.


@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
#куз_қиш

Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим муассасаларининг куз -қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан муассаса директорлари ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

@ohangaronshahar
📃Бугун "Нўғойқўрғон" МФЙ ҳудудида жойлашган лекин шу кунга қадар фойдаланишга топширилмаган очиқ майдондаги сунъий қопламали футбол ва баскетбол майдончасини фойдаланишга қабул қилиш бўйича шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар Кенгаши депутати ва бошқа масъуллардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ томонидан жойига чиққан ҳолда, "Камелот қурилиш сервис" МЧЖ (қурувчи ташкилот) вакили таклиф этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва спорт майдончаларини тез кунда фойдаланишга қабул қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

@ohangaronshahar
Буюк Британия билан ҳамкорлик қилишнинг муҳим жиҳати сифатида Ўзбекистонда статистиканинг ривожланишига техник кўмак кўрсатилиши таъкидланди

👉батафсил

@ohangaronshahar
2020-yil yanvar-iyun oylari holatiga ko'ra Toshkent viloyatida qurilish ishlari

@toshvilstatuz
Президент Шавкат Мирзиёев Уругвай мустақиллиги куни муносабати билан Президент Луис Альберто Лакалье Поуга табрик йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Уругвая Луису Альберто Лакалье Поу в связи с Днем независимости страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Urugvay

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔺2020 йил 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 45 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва 3 нафари Қашқадарё вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Х.Х. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 40 ёшли Д.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 35 551 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
#сўровнома

Халқ таълими вазирлиги томонидан юқоридаги саволнома орқали ота-оналар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.


@ohangaronshahar
#онлайн

Айни дамда шаҳар ҳокими А.Эшонқулов пандемия шароитида умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш ва анъанавий ва масофавий ўқув жараёнларини ташкил этиш юзасидан ота-оналар билан жойларда учрашув ўтказмоқда.


@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
​​ЎЗБЕКИСТОН КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ ЭМЛАШ ДАСТУРИГА ҚЎШИЛДИ

Куни кеча Женевада бўлиб ўтган брифингда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесуснинг маълум қилишича, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш ва тарқатиш бўйича “COVAX” халқаро механизмига 172 давлат қўшилди. Айни пайтда ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

Яна бир янгилик, ЖССТ ва унинг Европа минтақавий бюросининг фаол аъзоси сифатида Ўзбекистон ҳам ташкилотнинг коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди. Маълум қилинишича, ташкилот барча вакцина ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилади. Ушбу механизм барча аъзо мамлакатларнинг лицензияланган ва тасдиқланган вакциналардан тенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ЖССТ Европа минтақавий бюросига аъзо бўлган 53 давлатдан бири бўлиб, ташкилот билан кўп томонлама ҳамкорлик қилиб келади. Ташкилотнинг 69-сессиясида унинг директорлигига сайланган доктор Ханс Клюге ўзининг илк расмий хорижий ташрифини 2020 йил 10 феврал куни айнан Ўзбекистондан бошлаганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шунингдек, 2019 йилнинг 20 май куни бўлиб ўтган ЖССТнинг олий органи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг ЖССТ Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб сайланган.

Ушбу кенг кўламли ҳамкорлик айни вақтда коронавирусга қарши кураш масаласини ҳам қамраб олган. Ҳозирда ЖССТ Европа минтақавий бюросининг вақиллари Олег Стороженко ва Таня Шмид юртимизда бўлиб, коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали:
@ssvuz
Жорий йилнинг 24 август куни Бош вазир А.Арипов раислигида умумтаълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

📝Йиғилишда пандемия шароитида санитария-гигиеник қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда янги ўқув йилида анъанавий ва масофавий ўқиш жараёнини ташкил этиш бўйича бир қатор вазифалар белгиланди.

Мазкур топшириқларга мувофиқ, Оҳангарон шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа мутасаддилар томонидан умумтаълим муассасаларида ота-оналар ва мактаб жамоаси билан учрашувлар ўтказилиб, пандемия шароитида ўқув жараёнларини ташкил этиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати✍🏻

@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA