Оhangaron shahar hokimligi
3.69K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
​​​​Abituriyent ruxsatnomasi kimlarga berilmaydi

Ma’lumki, 22-avgustdan abituriyentlarga test sinovlarida ishtirok etish uchun “Abituriyent ruxsatnomasi”ni berish boshlandi.

❗️Mazkur ruxsatnoma kimlarga berilmaydi:

👉 Test sinovlarisiz to‘liq kasbiy (ijodiy) imtihon bo‘ladigan ta’lim yo‘nalishlariga ro‘yxatdan o‘tgan abituriyentlarga (ular o‘zlari tanlagan oliy ta’lim muassasalariga murojaat qilishlari kerak);

👉 Belgilangan tartibda ro‘yxatdan o‘tgan, lekin test sinovlari uchun to‘lovni amalga oshirmagan abituriyentlarga;

👉 Belgilangan tartibda ro‘yxatdan o‘tgan, lekin keyinchalik tizimdan akkauntini o‘chirgan abituriyentlarga;

👉 Tegishli tartibda ta’lim yo‘nalishlarini tanlab ro‘yxatdan o‘tmagan fuqarolarga (ayrim abituriyentlar tizimga kirib, pasport ma’lumotlarini kiritgan, lekin ta’lim yo‘nalishlarini tanlab ro‘yxatdan o‘tmagan);

👉 Test sinovlarisiz, to‘g‘ridan-to‘g‘ri talabalikka tavsiya etiladigan imtiyozga ega abituriyentlarga (masalan, harbiy xizmat vazifalarini bajarish chog‘ida halok bo‘lgan yoki nogiron bo‘lib qolgan harbiy xizmatchilarning farzandlari);

Eslatib o‘tamiz, abituriyentlar test sinovlariga fuqarolik pasporti va abituriyent ruxsatnomasi bilan kelishlari lozim.

Fuqarolik pasporti bo‘lmagan taqdirda abituriyent ruxsatnomasi haqiqiy deb hisoblanmaydi.

Davlat test markazi
✔️Оҳангарон шаҳрида 24 август ҳолатига коронавирус инфекциясидан стационар ва уй шароитида даволанаётган беморлар сони 13 нафарни ташкил қилмоқда.

🖥Шаҳар ҳокими бугун ушбу фуқароларнинг айримлари билан ZOOM платформаси орқали алоқа боғлаб, ҳолидан ҳабар олди.


@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАНЛАРНИНГ 90 ФОИЗИ СОҒАЙДИ

🔺2020 йил 24 август соат 17:00 ҳолатига кўра,
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 156 (+91) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 81 нафари
Тошкент шаҳрида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 4 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 62 ёшли Ю.М. (эркак) ҳамда Зангиота туманида яшаган 45 ёшли З.О. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун айни пайтга қадар
Тошкент шаҳрида 176 нафар, Тошкент вилоятида 97 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар, жами 296 нафар бемор соғайди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 35 283 (+296) нафар
коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 90 фоизга етди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 596 нафар беморга
шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
#куз_қиш

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик чора-тадбирларига мувофиқ, шаҳримизнинг "Хонобод" ва "Қўрғон" МФЙ ҳудудларидаги электр трансформаторларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.


@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA
#куз_қиш

Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим муассасаларининг куз -қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан муассаса директорлари ва хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

@ohangaronshahar
📃Бугун "Нўғойқўрғон" МФЙ ҳудудида жойлашган лекин шу кунга қадар фойдаланишга топширилмаган очиқ майдондаги сунъий қопламали футбол ва баскетбол майдончасини фойдаланишга қабул қилиш бўйича шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар Кенгаши депутати ва бошқа масъуллардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ томонидан жойига чиққан ҳолда, "Камелот қурилиш сервис" МЧЖ (қурувчи ташкилот) вакили таклиф этилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва спорт майдончаларини тез кунда фойдаланишга қабул қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

@ohangaronshahar
Буюк Британия билан ҳамкорлик қилишнинг муҳим жиҳати сифатида Ўзбекистонда статистиканинг ривожланишига техник кўмак кўрсатилиши таъкидланди

👉батафсил

@ohangaronshahar
2020-yil yanvar-iyun oylari holatiga ko'ra Toshkent viloyatida qurilish ishlari

@toshvilstatuz
Президент Шавкат Мирзиёев Уругвай мустақиллиги куни муносабати билан Президент Луис Альберто Лакалье Поуга табрик йўллади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил поздравление Президенту Уругвая Луису Альберто Лакалье Поу в связи с Днем независимости страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Urugvay

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🔺2020 йил 25 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 39 506 (+158) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 45 нафари Тошкент шаҳрида, 12 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Бухоро вилоятида, 4 нафари Жиззах вилоятида ва 3 нафари Қашқадарё вилоятида, тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 65 ёшли Х.Х. (аёл) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 40 ёшли Д.А. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 35 551 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (90 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 673 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 282 нафари оғир, 132 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.
#сўровнома

Халқ таълими вазирлиги томонидан юқоридаги саволнома орқали ота-оналар ўртасида ижтимоий сўровнома ўтказилмоқда.


@ohangaronshahar
#онлайн

Айни дамда шаҳар ҳокими А.Эшонқулов пандемия шароитида умумтаълим мактабларини янги ўқув йилига тайёрлаш ва анъанавий ва масофавий ўқув жараёнларини ташкил этиш юзасидан ота-оналар билан жойларда учрашув ўтказмоқда.


@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFh926qkvINE3iJkfA