Оhangaron shahar hokimligi
3.68K subscribers
43.2K photos
2.74K videos
69 files
9.74K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#аҳолига_эътибор

Оҳангарон шаҳридаги "Нўғойқўрғон" маҳалласи мажлислар залида Нўғойқўрғон ва Хонобод маҳаллалари фуқаролари иштирокида "Кексалар ва ёшлар учрашуви" номли тадбир ташкил этилди. Учрашувда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими мутахассиси Н.Раҳмонова, Оҳангарон шаҳар тарғибот гуруҳи раҳбари, Бувижонлар мактаби раиси Б.Баккараева, Нўғойқўрғон МФЙ раиси ва унинг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси, Хонобод МФЙ вакиллари, маҳалла нуронийлари ва ёшлари қатнашди.
Тадбирда Н.Раҳмонова сўзга чиқиб, маҳаллаларда "Ҳар бир нуроний беш нафар ёшга мураббий" тамойили тўғрисида тушунтириш берди. Шунингдек, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш, никоҳ тўйларидаги ортиқча маросимларга чек қуйиш ва оммавий маданият мавзулари тўғрисида батафсил тўхталди. Тадбир якунида иш топишда кўмак сўраган маҳалла ёшларига ҳамкорликда ёрдам бериш чоралари кўрилиши тушунтирилди ва назоратга олинди.

👉каналга уланиш
#обод_маҳалла

Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудига қарашли Янгиобод МФЙ дан ўтувчи Хўжа канал атрофидаги аҳоли билан мутасаддилар суҳбатлашиб, канал тозалиги ҳақида тарғибот ишлари олиб борди.

👉каналга уланиш
Yozgi maktab 🏢

Farzandlaringizning yozgi ta’tilini
maroqli o’tkazish maqsadida
“Ohangaron-Qorako’l” maktabi
barcha fanlardan yangi guruhlar
ochilishini e’lon qiladi!

Matematika
Fizika
Ingliz tili
ona tili
adabiyot
tarix
kimyo
biologiya
rus tili

📌Manzil: Ohangaron shahri Ohangaron kasb-hunar maktabi 5-qavat

qo‘shimcha ma'lumot uchun:📲
+998909151737 +998909965956

🌐https://t.iss.one/Ohangaron_ilm_izlab
Оҳангарон шаҳрида 2 500 АҚШ долларига фуқарога уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.Б. фуқаро Р.нинг ишончига кириб, 2 500 АҚШ доллари эвазига унинг номига шаҳарнинг 4-кичик тумани 20-уйда жойлашган хонадонни танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, келишилган пулдан 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Прокуратура департаменти.

👉 каналга уланиш
#диққат
#танлов

Ҳурматли, тадбиркор ва ҳунармандлар ! Шошилинг ! Бу айнан сиз учун.

Президент соврини учун ўтказиладиган "Ташаббус 2021" кўрик танловида иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш бошланганини маълум қиламиз. Айни дамда аризалар https://businessinfo.uz/index/initiative/new?lang=uz сайти орқали online шаклда қабул қилинмоқда.

Кўрик-танлов қуйидаги номинациялар бўйича бўлиб ўтади:
-“Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”
-“Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори”
--“Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори”
-“Йилнинг энг яхши ҳунарманди”
Танловнинг туман-шаҳар босқичлари жорий қилнинг 1-4 июн кунлари Республикада Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият сабабли online кўринишида ўтказилиши белгилаб берилди. Бунда иштирокчилар орасидан сайтга киритган маълумотлар асосида экспертлар томонидан ғолиб деб топилганлари вилоят босқичида ўз кўргазмалари билан иштирок этишади.

@ohangaronshahar
#муносабат

Ижтимоий тармоқда эълон қилинган, Оҳангарон шаҳридаги сув таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар юзасидан "Сувоқова" МЧЖ маъмурияти қуйидагиларни маълум қилади.

Аниқланишича ер ости сув сатҳи пасайиши натижасида босим тушиб, ичимлик суви таъминотида узилишлар юзага келган.

Ҳозирда масъуллар томонидан мазкур муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Муаммо бугун соат 16:00 га қадар бартараф этилиб, сув таъминоти тикланади.

Юзага келган ноқулайликлар учун фуқаролардан узр сўраймиз.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@ohangaronshahar
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтаётган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммити ишида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида “яшил” тикланиш соҳасида мамлакатимизда амалга оширилаётган янгиланишларнинг муҳим йўналишларини қайд этди ҳамда бу борадаги халқаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан ўз нуқтаи назарини баён қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе второго Международного саммита «Партнерство ради зеленого роста и глобальных целей – 2030», проходящего в Сеуле в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства обозначил ключевые направления проводимых в Узбекистане преобразований и поделился видением перспектив международного взаимодействия в области «зеленого» восстановления.

#Mirziyoyev #sammit #P4G #yashiltiklanish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БМТ минбарида Оҳангарон йигити нутқ сўзлайди.

@ohangaronshahar
#диққат

Оҳангарон ФВБ огоҳлантиради.

Оҳангарон шаҳри ҳудудида жойлашган давлат масканлари ҳамда МФЙ ҳудудларида қуриган ўтлар ва шох-шаббаларни ўз вақтида тозаламаслик ёнғинларга олиб келиши мумкин. Бунга назоратсиз қолган ёш болалар гугурт ўйнашлари ҳамда тўпланган қуриган ўт ва хазон баргларга сигарет қолдиқлари тушиши ва тозалаш мақсадида ёқиб юбориш сабаб бўлиши мумкин.
Буни олдини олиш учун:
-ҳудуддаги қуриган ўтлар ва шох-шаббаларни ўз вақтида тозалаб ҳудуддан белгиланган тартибда ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини таъминланг.
- ҳудудни тозалаш мақсадида ҳудуддаги қуриган ўтлар ва шох-шаббаларни ёқиб юборманг.
Шаҳримиз шамолли ҳудуд эканлигини инобатга олиб, қуриган ўтларда ва шох-шаббаларда содир бўлган ёнғинлар шамол натижасида атрофдаги бино иншоотларга ўтиши оқибатида аянчли оқибатлар, ёнғинлар ва фуқароларнинг ёнғинларда тан жарохати олиши ҳамда давлат ва фуқароларнинг мол-мулкига катта миқдорда зарар етиш эҳтимоли мавжуд.

👉каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оҳангарон шаҳар марказий шифохонасида сув йўқлиги тўғрисида билдирилган эътирозлар бўйича вазият ўрганилди
.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

👉 @ohangaronshahar
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Содиқов Жамолиддин Тожибоевич -
Оҳангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори вазифсини бажарувчи этиб тайинланди.

Ж.Содиқов 1974 йил Оҳангарон шаҳрида туғилган. У кўп йиллар давомида хусусий тадбиркорлик йўналишида самарали фаолият олиб борган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон тумани “Асл Жавлонбек” масъулияти чекланган жамияти раҳбари вазифасида фаолият юритаётган эди.

👉каналга аъзо бўлиш
#ҳокимлик_соати

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари ва ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️Унда жорий йилнинг май ойида эришилган натижалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинди. Жумладан, қурилиш-пудрат ишлари, Электр энергия, халқ таълими ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш ва ёшлар ишлари агентлиги фаолиятидаги камчилик ва муаммолар танқидий муҳокама этилиб, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. Шаҳримизда 5-6 июн кунлари ўтказилиши режалаштирилаётган ёшлар фестивалини кўтаринки ўтишини ва бошқа мақсадли дастурлар ижросини таъминлаш юзасидан вазифалар белгиланди.

📌Шунингдек, йиғилиш давомида қатъий тартиб интизом асосида иш олиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига масъулият билан ёндошиш бўйича ҳар бир раҳбарга тегишли кўрсатмалар берилди.

🌐https://t.iss.one/ohangaronshahar