Оhangaron shahar hokimligi
3.69K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Уй-жойимнинг умумий майдони 129.45 кв.м, фойдали майдони 97.40 кв.м ҳамда кадастр қиймати 28,5 млн. сўм қилиб белгиланган. Мол-мулк солиғи қайси майдондан ҳисобланади

Агар кадастр қиймати белгиланмаган бўлса қандай ҳисобланади

🔵 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — 42 млн. сўмнинг беш баравари (210 млн. сўм) миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари (84 млн.сўм) миқдорида солиқ базаси ҳисобланади.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

👉
каналга аъзо бўлиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#иккинчи_сектор

"Аёллар дафтари"даги хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

⚡️
Оҳангарон шаҳар 2-сектор ҳудудидаги "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида, "Саховат ва кўмак жамғармаси" маблағлари ҳисобидан тикув машиналари тақдим қилинди.

🎞Видеолавҳа шу ҳақда

👉каналга аъзо бўлиш
ҳашар фармойиш.pdf
69.8 KB
#фармойиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 мартдаги 96-ф сонли ва вилоят ҳокимининг 2021 йил 11 мартдаги 95-ф сонли фармойишларининг ижроси юзасидан Оҳангарон шаҳар ҳокимининг "Обод ва кўркам маҳаллам" ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисида жорий йил 12 мартдаги 24-ф сонли фармойиши қабул қилинган.

Мазкур ҳужжатларга мувофиқ, умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ходимларнинг ихтиёрий маблағлари уларнинг ташаббусига кўра "Маҳалла" ХЖФ ҳисоб рақамига ўтказиш белгилаб қўйилган. (х/р 2021 2000 9008 6042 9001 (МФО 00487, ИНН 207270485 АТИБ Ипотекабанк Оҳангарон филиали)).

Умумхалқ ҳашаридан тушган маблағларни кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қарияларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатиш ва бошқа ижтимоий мақсадларда сарфлаш кўзда тутилган.

👉каналга аъзо бўлиш
​​ДИҚҚАТ, ФВБ ОГОҲЛАНТИРАДИ

🌧Жорий йилнинг 26 март кунидан 30 март кунига қадар вилоятимиз тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиш хавфи мавжуд.
Кутилаётган кучли ёғингарчилик ва шамол автотранспорт воситаларининг ҳаракати, алоқа ташкилотлари, коммунал ва энергетик хизматлари фаолиятини мураккаблаштириши мумкин.

💧Об-ҳавонинг ўзгариши билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, содир бўлганда зудлик билан бартараф этиш мақсадида шаҳар Фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматларнинг шайлиги оширилсин;

💧Оҳангарон шаҳридаги ижтимоий соҳа объектларининг тайёргарлик ҳолатлари тегишли хизматлар томонидан ўрганиб чиқилиши, аниқланган камчиликлар бартараф этилиши назоратга олинсин;

💧Каналлар, коллекторлар, ерли хонадонлар, кўп қаватли уйлар атрофидаги ирригация ариқлари ҳамда трубомостлар атрофидаги ариқларнинг ёмғир сувларини тўсиб қолувчи чиқиндилардан тозалаш ва сув ўтказиш қобилиятини яхшилаш ишлари ташкиллаштирилсин;

💧Шаҳар фуқаролари электр симёғочлар, юқори кучланишдаги ТП ва электр симлар ҳамда ҳар хил турдаги дарахтлар остига транспорт воситаларини қўймасликлари бўйича огоҳлантирилади.

💧Ҳушёрликни ошириш ва ҳар бир вазиятдан хабардор бўлиш мақсадида тегишли ташкилот, идораларда жорий йил 26 март кунидан 30 март кунлари навбатчилик графиги тузилиб, навбатчилик ташкил этилсин ва ҳудуддаги ҳолатлар юзасидан ҳар 3 соатда, вазият кескинлашганда эса зудлик билан Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи диспетчерига 101, 1050, 70-645-70-36 ва 70-645-70-35 телефон рақамлари орқали хабар бериб борилиши таъминлансин.

Шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

👉каналга аъзо бўлиш
☔️26 март кундуз куни республика ҳудудига салқин ва нам ҳаво массалари кириб келади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 🌩момақалдироқ бўлиши мумкин. 🌤Қорақалпоғистонда, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 💨Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқгача пасаяди.

🏙Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, 🌧вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 🌩момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 16-18° илиқ атрофида бўлади.

🏔Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, 🌧ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, туман тушиши мумкин. ⚠️Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорати 7-12° илиқ бўлади.

❗️2021 йил 26 мартдан 30 мартгача республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ МАВЖУД.

🌐 Батафсил маълумот Ўзгидромет сайтида

@ohangaronshahar
#Оҳангарон

Ғалаба муборак, Тимур!

Тимур Нагимовни танийсизми? Оҳангаронлик бу йигит 2018 йилда Taekwando WTF бўйича халқаро мусобақа ғолиби бўлган, бир неча бор Республика чемпиони.

Куни кеча Наманган вилоятида бўлиб ўтган республика мусобақасида ҳам Тимур зафар қозониб, институтга грантда ўқиш учун йўлланма олди.

Табриклаймиз, Тимур!😊👍

@yoshlar_kundaligi_rasmiy
#тренинг

🏫Шаҳримиздаги 1-сонли умумтаълим мактабида психологлар томонидан "Стрессни биргаликда енгамиз" мавзусида ўқитувчилар учун психологик тренинг ўтказилди.

❇️Тренингдан сўнг ижобий натижаларга эришилиб, позитив муҳит яратилди.

@ohangaronshahar
27 март— шанба куни барча ходимлар учун иш куни

📄Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сонли фармонига кўра 2021 йилда дам олиш куни 27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига кўчирилган эди.

✔️Демак, эртага 27 март — шанба куни 5 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар ишга чиқишлари зарур.

📌 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун эса 27 март — шанба шундоқ ҳам иш куни ҳисобланади.

👉Каналга аъзо бўлиш
Бугун Тошкент сув таъминоти МЧЖ Оҳангарон шаҳар филиали томонидан шаҳримизнинг ичимлик сув таъминотидаги мавжуд муаммолар бартараф этиляпти.

🚰Жумладан, ҳокимлик ташаббуси остида ҳомийлик қилиниб, А.Навоий кўчасидаги д-530 мм.ли ичимлик сув қувурига зулфин (задвижка) ўрнатилди, шунингдек, 1-сектор ҳудудидаги сув қувурининг 200 метр қисми янгисига алмаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугун 26 март соат 23:00 га қадар Оҳангарон шаҳрида ичимлик сув таъминоти қайта тикланади.

👉каналга аъзо бўлиш
#бунёдкорлик

🔰Бугун шаҳар ҳокими А.Эшонқулов шаҳар прокурори, ҳоким ўринбосарлари ва коммунал соҳа раҳбарлари ҳамроҳлигида Оҳангарон шаҳрининг “Нўғойқўрғон”, “Гулистон” ва “Бўстон” МФЙларида бўлиб, мавжуд камчилик ва муаммоларни ўрганди.

✔️Ўрганишлар давомида ички йўлларни таъмирлаш, кўчаларни тартибга келтириш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш юзасидан масъул раҳбарларга кўрсатмалар берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

👉каналга аъзо бўлиш