Оhangaron shahar hokimligi
3.63K subscribers
39.4K photos
2.53K videos
67 files
8.88K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#шукуҳ
#таассурот

Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бошқармаси томонидан Наврўз шодиёналари ташкил этилди.

Унда қатнашган Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлими раҳбари Умида Чўлпонова тадбир таассуротлари билан ўртоқлашди:

-Юртимиз узра кезаётган Наврўз шукуҳидан диллар қувончга тўлмоқда. Халқимизнинг қадимий ва миллий анъана ва удумларига хос тарзда ташкил этилган вилоятимиз тадбири ҳам чинакамига байрамона кайфият бахш этди.
Дошқозонга сумалак солиниб, атрофидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди. Миллий ҳунармандчилигимиз намуналари намойиш этилди.

Юртимиздаги тинчлик, бахт ва шодликка асло кўз тегмасин!

👉Каналга аъзо бўлиш
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувини қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг:
https://youtu.be/p0EQ_6pojTs

Смотрите передачу “Особый ракурс” о деятельности Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева за прошедшую неделю по следующей ссылке:
https://youtu.be/zuj5kJ-y85k

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🌈23 мартда кундуз куни республиканинг асосий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. 🌦Бухоро, Навоий вилоятларида эрталаб, 🌧Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда шамолнинг 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво 15-20° илиқгача, шимолда 7-12° илиқгача исийди.

🏔Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 🌧баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. ⚠️Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ бўлади.

🌐 Ўзгидромет.

👉каналга аъзо бўлиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#солиқ_тўловчи_календарь
#календарь_налогоплательщика

🗓 Эслатма ❗️Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 23 март

февраль ойи учун:

- ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 273-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари);

- агар февраль ойида дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган бўлса, дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 345-моддаси бешинчи қисми).

- норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини солиқ агенти томонидан тақдим этишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси биринчи қисми);

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар томонидан (бундан айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар мустасно) йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 454-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмлари);

I чорак учун:

- солиқ даврида сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 448-моддаси учинчи қисми);

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда беш миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми).
______________________________

🗓 Напоминаем ‼️ Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день. В связи с этим, 23 марта 2021 года крайний срок за февраль:

– представления отчетности и уплаты НДС
(части первая и вторая ст. 273 Налогового кодекса);

– представления отчетности по сумме налога с дивидендов и процентов, если в феврале были начислены дивиденды и проценты
(часть пятая ст.345 Налогового кодекса);

– представления налоговыми агентами отчетности по суммам налога с доходов нерезидентов
(часть первая ст.355 Налогового кодекса);

– уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами (за исключением плательщиков налога с оборота), у которых сумма налога за налоговый период составляет более двухсоткратного размера базовой расчетной величины в размере 1/12 части годовой суммы налога
(часть третья ст.448 Налогового кодекса);

– представления отчетности и уплаты налога за пользование недрами
(части третья и четвертая ст. 454 Налогового кодекса);

за I квартал:

- уплаты авансовых платежей по налогу за пользование водными ресурсами юридическими лицами, не являющимися плательщиками налога с оборота, у которых сумма налога за налоговый период составляет менее 200 кратного размера базовой расчетной величины, а также плательщиками налога с оборота и индивидуальными предпринимателями в размере 1/4 части годовой суммы налога
(часть третья ст.448 Налогового кодекса);

– уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает пять миллиардов сумов (часть вторая ст. 340 Налогового кодекса).

@ohangaronshahar
#Биласизми

Айрим шахслар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилган

🔰 Қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулкига солиқ солинмайди:

▪️ «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.
▪️ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг.
▪️ ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг.
▪️ пенсионерларнинг.
▪️ I ва II гуруҳ ногиронларининг.
▪️ собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг).
▪️ энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

❗️Ушбу белгиланган имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади.

Манба.

👉Каналга уланиш
#E_qaror

Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов қарорларни электрон имзолашни бошлади

👉Kаналга уланиш
#маҳаллаларда_ободонлаштириш

✔️Оҳангарон шаҳар "Хонобод" МФЙ А.Каримов кўчасида жолашган ариқ ва зовурлар ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари томонидан ҳашар йули билан тозаланиб, атрофи ободонлаштирилди.

✔️"Намуна" МФЙда жамоат ишчилари томонидан тозалаш ишлари олиб борилмокда.

✔️"Янгиобод" МФЙ Янгиовул кўчасидан ўтган ариқни тозалашга киришилди.

👉Kаналга уланиш
Тошкент вилоятидаги бўш иш ўринлари

▶️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилмоқда

Оҳангарон
шаҳри ва тумани аҳолиси учун 31 март куни соат 15:00 да Оҳангарон шаҳридаги Маданият ва истироҳат боғида қабул ташкил этилади.

👉Kаналга уланиш
#Бирлик_МФЙ

Оҳангарон шаҳрининг “Бирлик” МФЙда истиқомат қилувчи аҳолини мазкур мфй ҳудудидан ўтувчи темир йўлдан ўтиш жойи йўқлиги муаммоси кўп йиллардан буён қийнаб келаётган эди.

🏗Шаҳар ҳокимлиги, сектор раҳбари ва ҳудуд депутати Ж.Узоқов ташаббуси остида, бугундан темир йўлдан ўтиш учун мўлжалланган кўприк қуриш ишлари бошланди.

👉Kаналга уланиш
⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов Нурафшон шаҳридаги Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича вилоят Штабида бўлиб, штабнинг масъул ходимлари билан суҳбатлашди.

🤝Учрашув давомида эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича қатор келишувларга эришилди.

👉Kаналга уланиш