Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
42.3K photos
2.7K videos
69 files
9.6K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
⚡️"Ohangaronshahargaz" газ таъминоти бўлими ҳамда шаҳар ФВБ ходимлари ҳамкорлигида шаҳардаги аҳоли хонадонларида, ижтимоий соҳа объектларида "Ис газидан заҳарланишларни олдини олиш ва табиий газдан оқилона фойдаланиш" тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилиб, эслатмалар тарқатилмоқда.

‼️Ис гази (ёниш жараёни ҳосиласи) - инсон ҳаётига жиддий таҳдиддир. Истеъмолчилар томонидан табиий газ- “зангори ёқилғи”дан фойдаланиш қоидаларига амал қилиниши иситиш мавсумини бехатар ва беталофат ўтказишни таъминлайди.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳудудгаз_Тошкент

🔥Бугун ҳаётимиз, турмиш-тарзимизда табиий газнинг ўрни муҳим, албатта. Боиси газдан нафақат қишнинг совуғида, балки тўрт фаслда ҳам фойдаланилади. Аммо, унинг биз учун фойдаси билан бир қаторда хавфлилик жиҳатларини ҳам унутмаслик лозим.

🔴Вилоятда жорий йилнинг ўтган 11 ойи мобайнида газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ 2 та фавқулодда вазият содир бўлиб, уларда жами 4 нафар фуқаро вафот этган, 2 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

🔹Шу боис ҳам бундай салбий ҳолатларни олдини олишда профилактик тадбирларни ўтказиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳудудгаз таъминоти Тошкент вилояти филиали томонидан жойлардаги ходимларни жалб қилган ҳолда маҳаллаларда уйма-уй юриб, аҳоли билан профилактик суҳбатлар ўтказишмоқда. Хонадонларда аниқланаётган муаммолар мутахассислар томонидан бартараф этилиб, уй эгаларига зарур тавсиялар ҳам берилмоқда.

👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди онлайн-саммит ўтказдилар.
Томонлар сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни муҳокама қилдилар. Жаҳондаги вазият ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Яқин дўстлик ва мустаҳкам шериклик тўғрисида қўшма баёнот қабул қилинди, бир қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Премьер-министр Индии Нарендра Моди провели онлайн-саммит.
Стороны обсудили дальнейшее углубление политического диалога, расширение сотрудничества в торгово-экономической, инвестиционной, культурно-гуманитарной и других сферах. Обменялись мнениями по ситуации в мире и перспективам регионального взаимодействия.
Принято Совместное заявление о близкой дружбе и крепком партнерстве, подписан ряд двусторонних документов.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Hindiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#онлайн

Айни дамда Оҳангарон шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Тафсилотлар хусусида батафсил маълумот берилади.

@ohangaronshahar
Бунёдкорлик ҳар қалб, ҳар маҳаллада бўй кўрсатмоқда

📰Оҳангарон шаҳрида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари тўғрисида "Маҳалла" газетаси саҳифасида танишинг👇👇

https://online.anyflip.com/sysuw/xvek/mobile/index.html

@ohangaronshahar
#таълим

Бугун Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев, таниқли мусаввир Ортиқали Қозоқов ҳамда институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида Оҳангарон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида бешта муҳим ташаббус доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

👉батафсил

@ohangaronshahar
"Оҳангарон ҳаёти"нинг янги сони нашрдан чиқди.

Ушбу сонда Сиз:
🖊Вазир Оҳангаронга нега келди?;
🖊Бош Қомус ва... бош оғриқлар;
🖊Янгиободда ҳануз эски гаплар – 2;
🖊Муаммони кўтариш учун депутат бўлиш шартми?
🖊Қилмиш-қидирмиш...
Ва албатта, Шум боладан қитмир ҳазилларни ўқийсиз.

👉Ўқиш учун👈
#ҳоким_ва_ёшлар

ЁШЛАР МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ

Бугун Оҳангарон шаҳридаги 8-сонли умумтаълим мактабида корхона, ташкилот ва сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов юртимизда ёшларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар хусусида гапириб ўтди ҳамда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган “Ёшлар дастури”нинг мазмун-моҳияти ҳақида тўхталди.

❇️Ушбу дастур 7 та йўналишдан иборат бўлиб, республика бюджетидан 16 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган. Шунингдек, дастур доирасида маҳаллий бюджетдан 1,3 миллиард сўм, ҳомийлик ҳисобидан 53 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилади. Чора-тадбирлар доирасида қамраб олинадиган ёшлар сони 10769 нафарни ташкил этади.

Тадбир давомида ёшлар муаммолари тингланиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ижросига масъуллар тайинланди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Kаналга
уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Ўзбекистон миллий ахборот агентлигининг расмий сайтида юртимиздаги бир гуруҳ фаол ёшларнинг мақоласи чоп этилди. Уларнинг орасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги "Ёшлар парламенти" аъзоси, оҳангаронлик Шохонбек Алиев ҳам бор.

👉батафсил

@ohangaronshahar
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел в Хорезмскую область.
Главная цель поездки - изучить в разрезе махаллей, как проводимые реформы отражаются на жизни людей, определить дальнейшие планы.
В ходе поездки намечено ознакомиться с деятельностью сельскохозяйственных и промышленных предприятий. Запланированы встречи с активом области и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter