#forum
⚡️Ayni vaqtda Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti a’zolarining forumi boshlanish arafasida!
Forumning ochilish marosimi yuqori darajada o‘tkazilishi rejalashtirilgan. Mazkur forumda parlament a'zosi Shoxonbek Aliyev Ohangaron shahri nomidan ishtirok etmoqda.
Eslatib o‘tamiz, asosiy tadbirlar bugun Qonunchilik palatasi huzuridagi Yoshlar parlamenti a’zolarining Respublika forumi Yoshlar ijod saroyida o‘tkaziladi.
@ohangaronshahar

⚡️Бугун шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Турдибоев "Оҳангаронцемент" АЖда бўлиб, корхона раҳбари билан учрашди.
✅Учрашув давомида яқин кунларда шаҳримизда иш бошлайдиган цемент заводининг келгуси фаолияти ҳақида, шунингдек, у ерда очиладиган янги иш ўринлари тўғрисида суҳбатлашилди.
✔️Тез кунда корхонада яратиладиган иш ўринлари тўғрисида маълумот берилади.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қоракўл_тажрибаси
#1_қисм
Шаффофлик, адолат, сифат ва ҳисобдорлик!
Қоракўл мактабининг сири нимада❓
Ўқув жараёнлари қай тартибда ташкил этилади❓
📹батафсил видеолавҳада.

#профессионал_таълим
#имтиҳон
⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг тақсимот режасига мувофиқ айни кунларда вилоят ҳудудларида профессионал таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.
❇️Бугун Оҳангарон шаҳридаги касб-ҳунар мактаби биносида Оҳангарон туман педагогика коллежига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилди. Икки сменада ташкил этилган мазкур имтиҳонда жами 224 нафар абитуриентлар иштирок этишди.

Президент Шавкат Мирзиёев электротехника ва фармацевтика соҳаларида инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари кечикаётган лойиҳаларнинг сабабларини сўраб, уларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берди.
Электротехника маҳсулотлари экспортини ошириш, дунёга машҳур онлайн савдо тармоқларидан фойдаланиш, хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори бўлган дори воситаларини ишлаб чиқариш зарурлиги таъкидланди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам ускорения реализации инвестпроектов в электротехнической и фармацевтической отраслях.
Глава государства поинтересовался причинами задержки в реализации проектов и дал поручения по устранению препятствий.
Указано на важность наращивания экспорта электротехники, использования при этом глобальных торговых онлайн-площадок, производства лекарственных препаратов с высоким уровнем безопасности и эффективности.
#Mirziyoyev #yigilish #elektrotexnika #farmatsevtika
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
"Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги"да фаол иштирок этинг!
Оҳангарон шаҳар ФВБ.
@ohangaronshahar
"Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги"да фаол иштирок этинг!
Оҳангарон шаҳар ФВБ.
@ohangaronshahar
Қамчиқ довони вақтинча ёпилди
Бунга кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб бўлган. Йўл ҳаракатланиш учун хавфсиз ҳолатга келтирилганидан сўнг, довонда транспорт ҳаракати яна тикланади.
батафсил👉 https://kun.uz/43729522
@ohangaronshahar
Бунга кучли шамол ва қор кўчкиси хавфи сабаб бўлган. Йўл ҳаракатланиш учун хавфсиз ҳолатга келтирилганидан сўнг, довонда транспорт ҳаракати яна тикланади.
батафсил👉 https://kun.uz/43729522
@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#cайёр_суд
⚡️Жазо ўтаётган 13 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди
⚖️ Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ва туманлари аро ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида шаҳар туман ИИБ Пробация гуруҳлари ҳисобида турган 13 нафар шахслар муддатидан олдин шартли озод этилган бўлса, 1 нафарининг жазоси оғирроғига алмаштирилди.
🔗 Шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб суд залидан қамоққа олинди.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
⚡️Жазо ўтаётган 13 нафар шахслар шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди
⚖️ Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳар ва туманлари аро ўтказилган навбатдаги сайёр суд мажлисида шаҳар туман ИИБ Пробация гуруҳлари ҳисобида турган 13 нафар шахслар муддатидан олдин шартли озод этилган бўлса, 1 нафарининг жазоси оғирроғига алмаштирилди.
🔗 Шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаб келган шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб суд залидан қамоққа олинди.
@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Forwarded from FAVQULODDA VAZIYATLAR VAZIRLIGI/МИНИСТЕРСТВО ПО ЧРЕЗВЫЧАЙНЫМ СИТУАЦИЯМ (ФВВ Матбуот хизмати)
ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА
Табиийки қиш мавсумида кунларнинг совиб кетиши сабабли иссиқлик энергиясига бўлган талаб ошади. Бу вазиятда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш муҳим вазифа саналади. Ана шу мақсадида, Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан мавсумга дахлдор корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда профилактик тадбирлар ташкил этмоқда.
Тадбир давомида асосий эътибор аҳоли яшаш хонадонларида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва соҳа мутаҳассислари томонидан жойида бартараф этишга қаратилди. Шунингдек, фуқароларга содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.
👇Boshqa yangiliklar👇
Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube

#муносабат
Ижтимоий тармоқда Оҳангарон шаҳрида янги қурилган ёрдамчи автомобиль йўлларига пиёдалар йўлаги бириктирилмаганлиги, бу эса фуқаролар учун ноқулайлик туғдираётганлиги тўғрисидаги мурожаат эълон қилинди.
Мазкур мурожаат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.
А-373 “М-39”ай-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш” автомобил йўлининг Оҳангарон шаҳри ҳудудидан ўтган 132-139 км қисмида (маҳаллий йўл қуриш билан) тўла таъмирлаш ишларига биринчи томондан Буюртмачи- “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК ва иккинчи томондан Пудратчи-Оққўрғон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул ҳисобланади.
Ушбу масъулларнинг маълумотига кўра ҳозирги ҳолатга дастлабки босқич ишлари амалга оширилган бўлиб, йўл қурилиш ишларининг кейинги босқичи 2021 йилдан бошланади. Бунда пиёдалар йўлаги қуриш ҳам кўзда тутилган.
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kаналга уланиш :👇👇👇

⚡️ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН ЭНГ КАМ ОЙЛИК ИШ ҲАҚИ 2 МЛН 230 МИНГ СЎМ ЭТИБ БЕЛГИЛАНИШИ МУМКИН
Бугун, Адлия вазирлиги томонидан "Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Мазкур қарор лойиҳасида давлат таълим ташкилоти педагог ходимининг базавий лавозим маоши базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан (2 миллион 230 минг сўмдан) кам бўлиши мумкин эмаслиги, педагог ходимнинг базавий лавозим маоши таълим соҳаси бўйича мутахассислиги, малака тоифаси ҳамда илмий даражаси, давлат мукофотлари ва унвонлари инобатга олинган ҳолда ҳисоблананиши назарда тутилган.
Агар бу қарор тасдиқланса:
✅Чет тили ва фанларни билиш бўйича имтиёз бериладиган даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлган тегишли чет тили ва фан бўйича таълим берувчи педагог ходимларга, сертификатнинг амал қилиш муддати давомида базавий лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик устамалар тўланади.
❗️Малака тоифаси (лавозим)га эга педагог ходимларга қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама тўланади:
✅иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 20 фоизи;
✅биринчи малака тоифаси (етакчи ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 30 фоизи;
✅олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) учун – базавий лавозим маошининг камида 50 фоизи.
❗️Мазкур қарор билан раҳбар ходимларга ҳам қўшимча устамалар белгиланади:
✅Мактаб директорларига – базавий лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида;
✅Директор ўринбосарларига – базавий лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида хар ойлик устамалар тўланади.
Шунингдек ўқитувчиларга:
✅эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил;
✅байрам (ишланмайдиган) кунлари муносабати билан бир базавий лавозим маоши миқдорида мукофотлар;
✅узайтирилган таътил берилганида, календар йилда бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам ҳам бериб борилиши назарда тутилган.
❗️Кўп йилларлан буён меҳнат қилиб келаётган ўқитувчиларга уларнинг иш стажига мутаносиб равишда қуйидаги миқдорларда тўланади:
✅5 йилдан 10 йилгача – базавий лавозим маошининг 15 фоизи;
✅10 йилдан 20 йилгача – базавий лавозим маошининг 30 фоизи;
✅20 йил ва ундан ортиғига – базавий лавозим маошининг 40 фоизи.
Қарор лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиқиб, ўқитувчиларга берилаётган бошқа имтиёзларни ҳам билиб олишингиз мумкин.
Ўқитувчилар қуйидаги ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида иштирок этишлари мумкин.

#таълим
Сўнгги кунларда шаҳримизда таълим-тарбия тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш, ўқувчиларда замонавий билим ва кўникмаларни шакллантириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, ўқувчиларни олий таълимга қамраб олиш даражасини ошириш мақсадида, Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти Оҳангарон шаҳридаги 9-умумтаълим мактабини оталиққа олди.
Эндиликда мазкур олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари Оҳангарондаги 9-мактаб ўқувчилари билан маҳорат дарсларини ўтадилар.
Куни кеча Камолиддин Беҳзод номидаги рассомчилик ва дизайн институти ректори, доцент Нодирбек Сайфуллаев мазкур мактабда бўлиб, ўқитувчилар жамоаси ва ўқувчилар билан учрашди.
Учрашув давомида мактабдаги муаммолар, ўқувчилар учун яратилган шароитлар ўрганилди, ўқитувчиларни қизиқтираётган масалалар юзасидан суҳбатлашилди.
Таълим сифатини оширишга қаратилган бундай ҳаракатлар келгусида ўз самарасини беришига ишонамиз.
Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.