Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
⚡️ 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳар йили туманлар (шаҳарлар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида умумтаълим муассасаларининг рейтинги тузилади

Рейтингда биринчи ўринни эгаллаган умумтаълим муассасалари директорлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида бир марталик рағбатлантирилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3eZKm3L

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

Оилавий тадбиркорлик – фаровонлик асоси

Вақти келганда минг сўм пулга зор бўлган Ҳалима Юнусова бугун ҳеч кимдан ками йўқ оилавий тадбиркорга айланди. Турмуш ўртоғи Шерали Хайдаров билан етти фарзандни бошқалардан кам қилмай вояга етказмоқда. Ҳатто уларнинг 8 ёшли фарзанди ҳам иш билан банд.

Ҳўш у бу даражага қандай эришди? Қандай қилиб муҳтожликдан чиқиб кетди?

☝️Кўринг, ибрат олинг!

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Каналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бу ислоҳотларни қилиш ҳар бир инсоннинг, ҳар бир раҳбарнинг дунёқараши ўзгаришини талаб қилади

Президент: Реализация этих реформ требует изменения мировоззрения каждого человека, каждого руководителя

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️ Ўзбекистонда раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган кадрлар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификат жорий этилади

2023 йил 1 январдан бошлаб раҳбар кадрлар ҳамда масъул лавозимларга тайинланадиган шахслар учун давлат тилини билиш даражаси бўйича сертификатга эга бўлиши мажбурий этиб белгиланиши мумкин.

Батафсил 👉 https://bit.ly/2UsYHMz

@ohangaronshahar
#тўртинчи_сектор
#эътибор

Оҳангарон шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари А.Турдибоев ташаббуси билан ҳомийлар жалб этилган ҳолда, 4-сектор ҳудудида жойлашган "Бирлик" МФЙда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳолидан хабар олинди.

@ohangaronshahar
#Биласизми

Барча учун муҳим рақамлар

🔰
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 679 330 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 223 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

@ohangaronshahar
⚡️Бугундан талабалар учун анъанавий ўқишлар бошланди

Республика комиссиясининг 2020 йил 12 ноябрдаги йиғилиши қарорига мувофиқ, барча олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 16 ноябридан олий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва режа-график асосида ўқув жараёнини анъанавий шаклда давом эттириш белгиланган.

@ohangaronshahar
#ифтихор

ОҲАНГАРОНЛИК ФЕРУЗА КАЗАКОВА - ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ


🥊Жорий йилнинг 10-15 ноябрь кунлари бокс бўйича ўсмир қизлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти шарафини ҳимоя қилган оҳангаронлик Феруза Казакова 51 кг вазн тоифасида Бухоро вилояти вакили Сабина Бобокуловага қарши жанг олиб борди. Кескин курашларга бой бўлган ушбу жанг кутилганидек ҳамшаҳаримизнинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа Феруза Казакова шоҳсупанинг юқори ўрнини эгаллаб, Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ҳокимлик_соати

⚡️Бугун, 16-ноябрь куни шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари ҳамда мактаб директорлари иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

✔️Йиғилишда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги долзарб масалалар, жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи, таълим соҳасини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатни ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди ҳамда масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

✔️Шунингдек, ҳоким томонидан масъулиятсизликка йўл қўйган раҳбарлар қаттиқ огоҳлантирилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди ва ижросига масъуллар тайинланди.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН-ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ"

⚡️Айни кунларда юртимиз бўйлаб халқ манфаатларига қаратилган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр оқибат, шукроналик каби қадриятларни янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

📹Оҳангарон шаҳрида ташкил этилган ана шундай тадбирлардан бири "Ўзбекистон 24" нигоҳида.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Ohangaron shahridagi BRIGHT o'quv markazi 7 yoshdan 70 yoshgacha ta'lim olish istagini bildirganlarni o'qishga taklif etadi

@ohangaronshahar
каналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#янги_Ўзбекистон
#янгича_дунёқараш

Тарғибот тадбирлари давом этмоқда

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар "Бирлик" МФЙда ҳудуд аҳолиси учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда шаҳар Маданият бўлими ходимлари ва хонандалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар, ўқувчилар томонидан айтилган Ватанни мадҳ этувчи шеърлар барчага манзур бўлди.

❇️Шунингдек, аҳоли вакилларига юртимизда ва Оҳангарон шаҳрида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар акс этган видеоролик намойиш қилинди.

@ohangaronshahar