Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
42.3K photos
2.7K videos
69 files
9.6K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

⚡️Жорий йилнинг 8 ноябрь куни “Оҳангарон-Қоракўл” мактаб интернатига саралаш имтиҳонларининг дастлабки босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Ангрен, Нурафшон, Олмалиқ шаҳарлари ва Оҳангарон, Пискент, Зангиота, Янгийўл, Қибрай, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Бўка, Чиноз, Бекобод туманларидан ҳамда Навоий вилоятидан келган 1500 нафарга яқин ўқувчилар ўз билимларини синовдан ўтказишди.

📹Жараён билан боғлиқ воқеалар "Ёшлар" телеканали лавҳасида.

🛰@ohangaronshahar
Каналга уланиш:👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
«Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори имзоланди

Унга кўра, аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида:

👉 а) 2021 йил 1 июндан бошлаб:

6–23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;

6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “A” витамини билан;

2–10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади;

👉 б) 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3–15 ёшдаги болалар йод препарати билан;

35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади;

👉 в) 2021 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи нав буғдой уни билан бир қаторда олий нав буғдой уни микронутриентлар билан бойитилган тақдирда республика ҳудудида реализация қилишга рухсат этилади.

ЎзА.

@ohangaronshahar
“Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам”

🚶Бугун, 11 ноябрь куни тонг саҳарда Оҳангарон шаҳар марказий ўингоҳида “Саломатлик учун 5000 қадам” шиори остида спорт тадбири бўлиб ўтди. Унда шаҳримиздаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар ва ходимларидан иборат 100 нафардан зиёд фуқаролар иштирок этиб, пиёда юриш, югуриш ва бошқа жисмоний машқларни бажариш орқали соғликларини мустаҳкамладилар.

✔️Шаҳримизда давом этаётган бу каби спорт тадбирларида барчани фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

Оҳангарон шаҳар Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#онлайн
#меҳнат_ярмаркаси

Айни дамда шаҳар ҳокимлиги олдида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда. Унда 20 га яқин корхона ва ташкилот вакиллари мавжуд бўш иш ўринлари билан қатнашмоқда.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#онлайн
#тадбир

Ҳозирда Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактаби биносида Бахт МФЙ фуқаролари иштирокида "Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш" ғояси остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.

✔️Тафсилотлар хусусида батафсил маълумот берилади.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Тошкент вилоятидаги бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят бўйича ғазначилик бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботлари сектори бошлиғи ўринбосари

— Тошкент вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси Мудофаа мажмуи ва ҳуқуқ тартибот органларига қарашли ташкилотларнинг юридик, молиявий мажбуриятларини рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи етакчи инспектори

—Қибрай тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи ўринбосари-Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги сектори раҳбари

—Ўрта Чирчиқ тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Молиявий ресурсларни бошқариш, бюджет ижроси таҳлили ва ҳисоботлари бўйича мутахассиси

—Паркент тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси Давлат харидларини ривожлантириш ва мониторинги гуруҳи бош инспектори

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 11 ноябрдан 25 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Оҳангарон ҳаёти 43-сон.pdf
2.5 MB
#Оҳангарон_ҳаёти

🗞«Оҳангарон ҳаёти» газетасининг 43-сонидан муштарийлар учун қуйидаги мақолалар ўрин олган:

Бозор қурилиши қачон тугалланади? Муаммо нимада?;

🚑"Алло, "103" эшитади! (Мухбир тез тиббий ёрдам ходимлари билан чақирувда);

⁉️ "9-мактабга ошхона керак ёхуд спорт зали нега чўкди?";

❇️Ихтирочи бўлиш учун олий маълумот керакми?;

♻️Мутасаддилар мақолаларга муносабат билдиришди;

ва, албатта, Шум боладан қитмир ҳазилларни ўқийсиз.

@ohangaronshahar
Имконияти чекланган болалар учун кенг имкониятлар яратилади

⚡️Жорий йил 30 октябрь куни Оҳангарон шаҳрида Республика раҳбарияти вакиллари иштирокида МФЙ раислари ва ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда аҳолини, хусусан ёшлар ва аёлларни қийнаётган муаммолар тингланиб, уларнинг ўқиши, ишлаши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шароит яратиш масалалари муҳокама этилди.

✔️Шунингдек, учрашувда Оҳангарон шаҳридаги имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда дурадгорлик дастгоҳлари етишмаслиги ва мактаб биносини таъмирлаш билан боғлиқ мурожаат бўлган эди.

🏫Куни кеча вилоят ҳокими Рустам Холматов мазкур мактабда бўлиб, у ерда болалар таълим олиши учун яратилган шароитлар, ўқувчилар қўли билан бажарилган ҳунармандчилик намуналари билан яқиндан танишди ва мактабга қўшимча янги бино ва спорт зал қуриш ҳамда замонавий дурадгорлик дастгоҳлари, спорт анжомлари билан таъминлаш, шунингдек қўшимча шифокор штати ажратилиши юзасидан қатор вазифалар белгилади.

@ohangaronshahar