Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
41.8K photos
2.69K videos
69 files
9.5K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Табиий газ ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш вақтинча тўхтатилди


⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 24 сентябрдаги ПҚ-4840-сон қарорига асосан 2021 йил 1 августга қадар республиканинг барча ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиб, автоматлаштирилган тизимни тўлиқ жорий этиш белгиланган.

✔️Бугунги кунда жойларда график асосида, бепул замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли томонидан ҳозирда фойдаланилаётган газ ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича келиб тушаётган аризалар эса мазкур жараёнга салбий таъсир кўрсатмоқда.

❗️Шу муносабат билан, қарорда белгиланган вазифаларни ўз муддатида таъминлаш мақсадида Давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХ портали орқали табиий газ ҳисоблагичларини қиёслашдан ўтказиш бўйича аризаларни қабул қилиш 2021 йил 1 августга қадар тўхтатилди. Ушбу муддатгача мавжуд ҳисоблагичларнинг мувофиқлик сертификати ҳақиқий деб ҳисобланади.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошида ташкил этилган ўқув масканида иш билан банд бўлмаган ёшлар, хотин-қизлар турли йўналишлар бўйича ўқитилиб, касбга йўналтирилмоқда.

Бу ерда қизларга тикувчилик, сартарошлик ҳунарлари қунт билан ўргатилса, йигитларга дурадгорлик касбидан сабоқ берилади.

📹батафсил видеолавҳада

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar


Оҳангарон шаҳар 2-секторида жойлашган Намуна МФЙ ҳудудида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш максадида сектор раҳбари-шаҳар прокурори А.Абдунабиев раҳбарлигида ички йулларга асфальт ётқизилиб, мавжуд муаммолар бартараф этилмокда.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Турли йиғимлар ортидан келиб чиққан жанжал сабаб фарзандимни мактабдан ҳайдашди, ҳатто блогер ёллаб, туҳмат қилишди”

✍️“Йил бошида директорга мактаб фондига йиғишади. 44 бола учун 72 минг сўмдан йиғдик. 7 та биринчи синф бор. Уларнинг умумий миқдори 22 миллиондан ошади. Бу директор учун йиғилган пул. Ўқитувчи учун 50 мингдан фонд пули йиғамиз. Байрамларда 1 ярим миллион берамиз. “Продленка” учун ҳар куни 20 минг сўмдан пул олишади. Парта, шкаф, кийим, китоб жавонига йиғилади. 400 долларлик кресло хоҳлаб қолади. Кулер, телефон... хуллас, барчаси учун пул берганмиз...”

БАТАФСИЛ: https://human.uz/site/inner/7690

ВИДЕОнинг тўлиғи бу ерда!

Каналга уланинг:👉 @humanuzofficial
⚡️1-6-синфларда янги SCIENCE фани жорий этилади

Эндиликда Ўзбекистон таълим тизимида ҳам 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб 1-6-синфларда табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий (SCIENCE ) фанлар жорий этилади.

Батафсил 👉 https://bit.ly/34QrVeh

@ohangaronshahar
#Оҳангарон
#Эълон
#таълим

Оҳангарон – Қоракўл мактабига ўқувчиларни саралаш бошланади

🏫 Президентимиз эътироф этган Бухоро вилоятидаги Қоракўл халқаро математика мактабининг бугунги кунда Сирдарё ва Навоий вилоятларида филиаллари фаолият олиб бормоқда.

🔰Мазкур мактабнинг навбатдаги филиалини Оҳангарон шаҳрида ҳам ташкил этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 8 ноябрь куни соат 12:00 да Оҳангарон шаҳар касб-ҳунар мактабида ташкил этиладиган “Оҳангарон – Қоракўл” мактаб интернатига ўқувчиларни қабул қилиш бўйича саралаш имтиҳонлари ушбу ишларнинг мантиқий давоми бўлади.

⚡️Унда умумтаълим мактабларининг 7, 8, 9-синф ўқувчилари иштирок этиши мумкин.

❗️Эслатиб ўтамиз, номзодлардан ўқиётганлик тўғрисида маълумотнома ҳамда туғилганлик ҳақида гувоҳнома талаб этилади.

📝Саралаш имтиҳони Бухоро вилоятининг "Қоракўл" мактаби ўқитувчилари томонидан математика фанидан ёзма иш, инглиз тили фанидан тест шаклида ўтказилади

📱Қўшимча маълумотлар учун:

(94) 217-24-72;
(93)167-42-40;
(93) 603-01-23.

👉 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Оҳангарон шаҳридан бир гуруҳ маҳалла фаоллари тақдирланди

Дунё миқёсида глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси туфайли халқимиз бошига тушган синовли кунларда жасорат кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш борасида самарали меҳнат қилган ҳамюртларимиз юксак мукофотлар билан тақдирланмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармонига мувофиқ, Оҳангарон шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолларидан 35 нафари “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

🤝Мукофотлар бугун, 3 ноябрь куни Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими А.Эшонқулов томонидан ўз эгаларига топширилди.

❇️Ҳамшаҳарларимизни юксак мукофот билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, юрт фаровонлиги йўлидаги фаолиятларида муваффақият тилаймиз. Доимо халқимиз ҳурмати ва ардоғида бўлиш бахти насиб этсин.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@ohangaronshahar
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда гидрометеорология хизмати фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

✔️Йиғилишда метеорология хизматининг моддий-техник таъминотидаги камчиликлар атрофлича кўриб чиқилди. Қайд этилишича, 70 та станциянинг атиги 14 таси автоматлашган. Об-ҳаво прогнози ўн йил олдинги дастурий маҳсулотлар асосида тайёрланмоқда. Оқибатда об-ҳаво ва табиий офатлар ҳақидаги маълумотлар кечикмоқда. Тошкент, Самарқанд ва Нукусдаги 3 та метеорологик локатор маълумотлари етарли бўлмаяпти.

✔️Соҳада илм-фанни ривожлантириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Келгуси ўқув йилидан Ўзбекистон Миллий университетида гидрометеорология факультети ташкил этиш, Тошкент гидрометеорология техникумида замонавий ўрта бўғин мутахассислари тайёрлаш ва малакасини ошириш зарурлиги айтилди.

👉батафсил

@ohangaronshahar
#спорт
#ҳоким_кубоги

🏆 Куни кеча Оҳангарон шаҳридаги 3-мактаб ўйингоҳида мактабларнинг футбол жамоалари ўртасида "Ҳоким кубоги" учун ташкил этилган мусобақанинг финал босқичи ўтказилди.

❇️ Унда шаҳардаги 8 та мактаб футболчилари ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ўйин қизиқарли ва кутилмаган вазиятларга бой бўлди.

⚽️ Мусобақа якунига кўра:
🥇-ўрин 3-мактаб жамоасига,
🥈-ўрин 1-мактаб жамоасига,
🥉-ўрин 9-мактаб жамоасига насиб этди.
Ғолиб жамоага "Ҳоким кубоги" топширилди.

Шунингдек, “Энг яхши тўпурар”, “Энг яхши ўйинчи”, “Энг яхши дарвозабон” номинацияларида муносиблар аниқланиб, шаҳар ҳокими А.Эшонқулов томонидан медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar