Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#учинчи_сектор

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир.

Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Д.Мирзарахмедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда сектор раҳбари тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилади ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

@ohangaronshahar
Оилавий тадбиркорлик – фаровонлик асоси

Қаердаки оилавий тадбиркорлик қўллаб-қувватланса, хусусий бизнес ривож топса, шу ер обод бўлади, аҳоли фаровон ҳамда бахтиёр ҳаёт кечиради.

❇️Оҳангарон шаҳар “Ёшлик” МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Наргиза Эгамбердиева фуқаролар оғирини енгил қилиш, аҳоли дастурхонига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб беришни мақсад қилиб, ўз маблағлари ҳисобидан оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди.

Ҳозирда мазкур оилавий корхонада 2 нафар фуқаро иш билан банд бўлиб, аҳолини асосий турдаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари эса бундай қулайликдан бениҳоят миннатдор бўлишмоқда.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан огоҳ бўлинг!

🔥Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.
Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.

‼️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, ташқарига чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақамини териб қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади.

Оҳангарон шаҳар ФВБ.


Каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Оҳангаронда денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликка қор ўлчаш ускуналари ўрнатилди

Сув тошқини, сел, қор кўчиши ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш юзасидан тоғли ҳудудларда масофадан қор ўлчаш тармоғини қайта тиклаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш долзарб масала саналади.

Ўзгидромет мутахассислари Оҳангарон дарёси ҳавзаси денгиз сатҳидан 3 минг метрдан юқори бўлган ҳудудларига 3 метрлик қор ўлчаш ускуналарини ўрнатди.

Ушбу қор ўлчаш ускуналари ёрдамида олинган қор қоплами тўғрисидаги маълумотлардан мамлакатимизда сув ресурслари захираларини прогнозлашда ва хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида огоҳлантириш учун фойдаланилади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Ўз ҳуқуқингизни билинг!

Аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини ошириш-уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда асосий омиллардан бири ҳисобланади.

☝️Билим орқали аҳоли кундалик ҳаётда “ҳуқуқлари бузилишига қарши иммунитет”га эга бўлади.

✔️Бугунги кунда савдо дўконларида турли туман озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.
Аммо, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқларида уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддатлари ҳамда оғирликлари кўрсатилмаслик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу каби қонун бузилишлари сотувчилар томонидан оддий бир ҳол сифатида қабул қилинмоқда.

✔️Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси талабларига кўра озиқ-овқат товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим.

❗️Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.

❗️Ушбу Қонуннинг 27-моддасига кўра, ишлаб чиқарувчининг (
ижрочининг, сотувчининг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Озиқ овқат маҳсулотларини реализация қилишда Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя қилишингиз сўралади.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Юқорида қайд этилган каби ҳолатларга дуч келган тақдирда Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармасининг (71)207-04-69 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз ёки “Телеграм” мессенжеридаги
@Ganiyev_U_A манзилга асословчи маълумотларни (фотолар билан) юборишингиз мумкин.

Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси.

@ohangaronshahar
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

👉батафсил

@ohangaronshahar
Тошкент вилоятидаги газеталар дизайни ва мазмуни таҳлил қилинди

Бугун Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ташаббуси билан Тошкент вилоятидаги маҳаллий нашрлар бош муҳаррирлари ва саҳифаловчи-дизайнерлари иштирокида «Бугунги кун матбуоти: мазмун ва дизайн» мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

https://telegra.ph/Toshkent-viloyatidagi-gazetalar-dizajni-va-mazmuni-taҳlil-қilindi-10-30
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.

Президент Республики Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с жертвами и многочисленными пострадавшими, а также значительными разрушениями в результате сильного землетрясения в западных регионах Турции.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.

#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#биласизми

2020 йил 1 ноябрдан:

✔️Экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни хорижий давлатлар фитосанитария талабларига мувофиқлаштириш, тегишли маслаҳатлар ва амалий ёрдам бериш учун ўсимликлар карантини давлат инспекторлари бириктирилади.

✔️Ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳақида ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.

👉батафсил

@ohangaronshahar
⚡️Президент фармони: Бир суткада 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўланади

Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;

ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

👉батафсил

@ohangaronshahar
Каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#онлайн
#тадбир

Айни дамда Оҳангарон шаҳридаги Мусиқа ва санъат мактабида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодларни саралаш бўйича танловнинг шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда.

Унда 10 нафар иқтидорли қизлар қатнашмоқда.

Тафсилотлар хусусида батафсил маълумот берилади.

@ohangaronshahar
Каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar