Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#билдириш

❗️Куз-қиш мавсумига тайёргарлик тадбирлари доирасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан, эртага 29 октябрь куни соат 9:00 дан 17:00 гача Оҳангарон шаҳар "Қўрғон" МФЙдаги Чароғон, Бахт ва Қўрғон кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сураймиз.

"Оҳангароншаҳаргаз" газ таъминоти бўлими.

@ohangaronshahar
Каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Эълон #вакант

Вилоятдаги яна бир қатор вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлим бошлиғи;

— Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бош мутахассиси;

— Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси 1-тоифали иқтисодчи.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилоятида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 27 октябрдан 10 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Аввалроқ, Ҳудудий меҳнат бозорини таҳлил қилиш, ҳудудий бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш шўъбаси бошлиғи, Кадрлар бўйича инспектор, Ягона миллий меҳнат тизими идоралараро дастурий-аппарати комплекси бўлими етакчи мутахассиси лавозимига вакант эълон қилинган эди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилиш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда бозорлар билан боғлиқ масалаларга ҳам эътибор қаратилди. 500 дан зиёд бозор ва савдо мажмуаларидаги давлат иштирокини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Ҳозирги кунда уларнинг 23 таси зарар билан ишлаяпти, 210 таси эса паст рентабелли.

Вилоят ҳокимларига бозор ва савдо мажмуалари фаолиятини шу тарзда йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

👉батафсил

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

⚡️Ангрен шакар МЧЖдаги вазият ҳақида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов муносабат билдирди.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#иккинчи_сектор
#учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Оҳангарон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири М.Иброхимов, 2-сектор раҳбари-шаҳар прокурори А.Абдунабиев ва МФЙ раислари иштирокида ҳудуддаги ёшлар билан сайёр учрашув ўтказилди.

✔️Учрашувда ёшларнинг таклиф ва муаммолари тингланди ҳамда уларнинг мурожаатлари юзасидан масъул идора ва ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

@ohangaronshahar
ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН ФАРМОН ЛОЙИҲАСИГА ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА 700 ДАН ОРТИҚ ТАКЛИФЛАР КЕЛИБ ТУШДИ

Айни кунларда юртимизда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган муҳим Фармон лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда.

Республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилаётган лойиҳа муҳокамаларида маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими бошқарма бошлиқлари, мактаб директорлари ва ўқитувчилар иштирок этмоқда.

Соҳа вакиллари Фармон лойиҳасида жорий этилиши кўзда тутилаётган муҳим янгилик ва ўзгаришлар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилган бўлиб, бугунги кунга қадар порталда халқ таълими тизимига оид 200 га яқин таклифлар келиб тушган. Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги томонидан махсус сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у орқали жами 500 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳаси 2020 йилнинг 8 ноябрига қадар давом этади.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу ҳавола орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин. Таклифлар аниқ, халқ таълими соҳасида мавжуд тизимли муммони ҳал қилишга қаратилган бўлиши мақсадга мувофиқ.

Халқ таълими вазирлиги.

@ohangaronshahar
Ангрен шакар заводида ишчи ходимларнинг ёппасига ишдан бўшатилаётгани ҳақида хабарлар ижтимоий тармоқларни бузиб юборди. Маълумотларга кўра, айни дамда 163 нафар ходим ишдан бўшатилган бўлиб, уларнинг 58 нафари Оҳангарон шаҳридан.

Айни дамда Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ҳамда Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари "Ангрен шакар" МЧЖда бўлиб турибди.
#учинчи_сектор

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир.

Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Д.Мирзарахмедов Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-5718-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан учрашди.

Учрашувда сектор раҳбари тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилади ҳамда масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.

@ohangaronshahar
Оилавий тадбиркорлик – фаровонлик асоси

Қаердаки оилавий тадбиркорлик қўллаб-қувватланса, хусусий бизнес ривож топса, шу ер обод бўлади, аҳоли фаровон ҳамда бахтиёр ҳаёт кечиради.

❇️Оҳангарон шаҳар “Ёшлик” МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Наргиза Эгамбердиева фуқаролар оғирини енгил қилиш, аҳоли дастурхонига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб беришни мақсад қилиб, ўз маблағлари ҳисобидан оилавий тадбиркорликни йўлга қўйди.

Ҳозирда мазкур оилавий корхонада 2 нафар фуқаро иш билан банд бўлиб, аҳолини асосий турдаги сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга хизмат қилиб келмоқда. Ҳудудда яшовчи аҳоли вакиллари эса бундай қулайликдан бениҳоят миннатдор бўлишмоқда.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ис газидан огоҳ бўлинг!

🔥Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.
Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.

‼️Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, ташқарига чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспечерлик хизмати ёки 1050 рақамини териб қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади.

Оҳангарон шаҳар ФВБ.


Каналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Оҳангаронда денгиз сатҳидан 3 минг метр баландликка қор ўлчаш ускуналари ўрнатилди

Сув тошқини, сел, қор кўчиши ва кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш юзасидан тоғли ҳудудларда масофадан қор ўлчаш тармоғини қайта тиклаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш долзарб масала саналади.

Ўзгидромет мутахассислари Оҳангарон дарёси ҳавзаси денгиз сатҳидан 3 минг метрдан юқори бўлган ҳудудларига 3 метрлик қор ўлчаш ускуналарини ўрнатди.

Ушбу қор ўлчаш ускуналари ёрдамида олинган қор қоплами тўғрисидаги маълумотлардан мамлакатимизда сув ресурслари захираларини прогнозлашда ва хавфли гидрометеорологик ҳодисалар тўғрисида огоҳлантириш учун фойдаланилади.

👉 Тошкент хабарлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Ўз ҳуқуқингизни билинг!

Аҳолининг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини ошириш-уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда асосий омиллардан бири ҳисобланади.

☝️Билим орқали аҳоли кундалик ҳаётда “ҳуқуқлари бузилишига қарши иммунитет”га эга бўлади.

✔️Бугунги кунда савдо дўконларида турли туман озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамёнбоп нархларда аҳолига етказиб берилмоқда.
Аммо, айрим озиқ-овқат маҳсулотлари қадоқларида уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган сана ва яроқлилик муддатлари ҳамда оғирликлари кўрсатилмаслик ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Бу каби қонун бузилишлари сотувчилар томонидан оддий бир ҳол сифатида қабул қилинмоқда.

✔️Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддаси талабларига кўра озиқ-овқат товарларида уларнинг ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган бўлиши лозим.

❗️Сотувчиларга ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарларни қабул қилиш ҳамда реализация қилиш ман этилади.

❗️Ушбу Қонуннинг 27-моддасига кўра, ишлаб чиқарувчининг (
ижрочининг, сотувчининг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонун ҳужжатларида белгиланган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ҳурматли тадбиркорлар!

❗️Озиқ овқат маҳсулотларини реализация қилишда Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни талабларига қатъий риоя қилишингиз сўралади.

Ҳурматли истеъмолчилар!

Юқорида қайд этилган каби ҳолатларга дуч келган тақдирда Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармасининг (71)207-04-69 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз ёки “Телеграм” мессенжеридаги
@Ganiyev_U_A манзилга асословчи маълумотларни (фотолар билан) юборишингиз мумкин.

Тошкент вилояти Монополияга қарши курашиш ҳудудий бошқармаси.

@ohangaronshahar
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари аввало мактабларда ўқув юкламаси ва дарслар сонини қайта кўриб чиқиш, ўқувчиларни фикрлашга чорлайдиган методика яратиш зарурлигини таъкидлади.

Бу борада халқаро тажрибани ўрганиш, педагог кадрларни тайёрлаш методикасини ҳам янгилаш вазифаси қўйилди.

👉батафсил

@ohangaronshahar