Оhangaron shahar hokimligi
3.69K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.64K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#қурбон_ҳайити
#эҳсон
#ибрат

Бугун, Қурбон ҳайити муносабати билан, Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши котибияти мудири Жасуржон Саидкаримов томонидан шаҳардаги 60 та кам таъминланган хонадон ҳолидан хабар олиниб, уларга бир қоп ун ва 5 литрдан ёғ тарқатилди.

Каналга уланиш
#Tabrik

Ohangaron shahar hokimi Akrom Eshonkulov Qurbon hayiti munosabati bilan tabrik yo‘lladi.

Assalomu alaykum, qadrli hamshaharlar!

Shahrimiz aholisi, butun dunyo musulmonlari bilan birgalikda katta shodu xurramlik ila kutib olayotgan Qurbon hayiti bilan sizlarni, go‘zal diyorimizdagi barcha mo‘min-musulmonlarni chin qalbimdan samimiy tabriklab, eng ezgu tilaklarimni bildiraman.

Aziz hamshaharlar, shunday ajoyib, dillarda soflik tuyg‘ularini yanada oshiruvchi Qurbon hayiti bayramida
muhtojlarga mehr-muruvvat ko‘rsatib, oilalarga xursandchilik ulashib, gina-qudratlarni unutib, kechirimli bo‘lishimiz lozim.

Bu qutlug‘ ayyomda hammamiz mana shunday fayzli va barakotli kunlarga yetkazgani, barcha pok niyatlarimiz ijobat bo‘lishini, Yaratganning o‘zi yurtimizni turli balo-qazolardan asrashini, birdamlik, do‘stlik va ahillik tuyg‘ularimiz yanada ziyoda bo‘lishini, Jonajon Vatanimiz, xonadonlarimizdan tinchlik-osoyishtalik, fayz-u baraka hech qachon arimasligini tilayman!

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#бугун_туғилган_кун

ТАБРИКЛАЙМИЗ !

Охангарон шаҳар "Орзу" МФЙ ҳоким ёрдамчиси - Жаббаров Элёр Абдумажид ўғлини таваллуд айёми билан самимий қутлаймиз!

Ҳурматли Элёр Жаббаров !
Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт тилаймиз. Умрингиз узун, рисқингиз бутун, мартабангиз бунданда зиёда бўлсин.

Шаҳримизнинг ривожи, ижтимоий ютуқларни қўлга киритиши ҳамда халқ манфаати йўлида олиб бораётган фаолиятингизга зафарлар ёр бўлсин.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги жамоаси.

@ohangaronshahar
#бандлик

Орзудаги кафе “Орзу”да очилди

Президентимиз раҳбарлигида Республикамизда, хусусан, маҳаллаларда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилган видеоселекторда жойлардаги ҳокимлар зиммасига бу соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш бўйича топшириқ берган эдилар.

❇️Оҳангарон шаҳридаги маҳаллаларда бу борада ишлар жадал олиб борилмоқда. Яқинда 4-сектордаги “Навбаҳор” маҳалласида янги меҳмонхонага асос солинган эди.

📌Қурбон ҳайити кунлари шаҳардаги 3-сектордаги “Орзу” маҳалласи ҳудудида (мўлжал Маликанинг саройи яқинида) умумий овқатланиш йўналишида хизмат кўрсатувчи "Орзу"кафеси очилди.

Натижада, маҳалладаги ишсиз юрган фуқаролардан 10 нафари иш билан таъминланди. Ўтказилган тадбирда нуроний отахонлар тадбиркорнинг иш фаолиятига барака тилаб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида дуо фотиҳа қилдилар.

@ohangaronshahar
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Телеграм мессенжеридаги гуруҳларда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” номи остида очилган сохта аккаунт номидан 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқарога 789 000 сўмдан бир марталик тўлов тўланиши айтилган маълумотлар тарқатилмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В группах мессенджера Telegram мошеннический аккаунт с наименованием “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси” распространяет информацию о том, что якобы каждому гражданину, достигшему 18-летнего возраста будет выплачена сумма в размере 789 000 сум. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram