Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
41.7K photos
2.69K videos
69 files
9.49K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ижтимоий_кўмак

Бугун дуога очилган қўлларнинг барчаси эл-юртга тинчлик, хонадонларимизга файзу барака, дардмандларга шифо сўрамоқда.

Шундай эзгу амаллар асносида шаҳримиздаги 40 нафар оила вакиллари бугун ўзларига кўрсатилган эътибор ва эъзоздан мамнун. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оила вакилларига беш юз минг сўмдан пул мукофотлари Ҳайит байрами олдидан топширилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эзгулик
#инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️Арафада обод бўлган кўнгиллар

🔹
Бугун қутлуғ айём арафасида барча туман ва шаҳарлардаги 2000 нафар бемор, ногирон ва боқувчисини йўқотган юртдошларимизга 500 минг сўмдан ҳайитлик сифатида етказиб берилди.

🔹Видеони кўринг ва ниятлар ижобат бўладиган кунда мурувватдан обод бўлган кўнгиллардан чиққан эзгу дуоларга Сиз ҳам қўл очинг...

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#4_сектор

Етти хазинанинг бири совға қилинди

⚡️ Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудидаги "Қўрғон" МФй Қўрғон кўчаси 65-уйда яшовчи ака-укаларнинг қувончи чексиз, сабаби 4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи Анвар Мўминов ва ушбу маҳалла раиси С.Шодаровалар томонидан ногиронлиги бўлган фуқаро Ф.Баходировага наслли қуён ва зотли брама товуқлари берилди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#диққат
#билдириш

“Рамазон ҳайити” намози ўқиладиган вақтда жамоат тартиби ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Оҳангарон шаҳар “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Хонобод” жоме масжидига кириб келувчи У.Носир кўчасининг А - 373 автомагистрали кириб келиши жойидан ҳамда ушбу кўчанинг масжид олдидан ўтадиган кўчаларида жорий йилнинг 2-май куни соат 03:00 дан 08:00 га қадар вақтинчалик автотранспорт ҳаракати тўхтатилади!

каналга уланиш⤵️
🌎https://t.iss.one/ohangaronshahar
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#шукуҳ

Рамазон Ҳайити муносабати билан Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи - Ш.А.Исматова ва Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Оҳангарон шаҳар бўлинмаси Кенгаши раиси - Н.Т.Туранова биргаликда халқ таълими соҳасида узоқ йиллар фаолият юритган фахрий устозлар хонадонларига ташриф буюриб,
байрам билан муборак этишди.

Шунингдек, шаҳримиздаги 15 нафар эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar