Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Ёшларнинг бўш вақти - Етакчининг иш вақти

Оҳангарон шаҳар «Янгилик» МФЙ Ёшлар етакчиси С.Сапаралиев ташаббуси ва Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳар 3-мактаб ҳудудида «Янгилик» МФЙда истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида «Зукко китобхон» танловининг маҳалла босқичи бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#ҳикмат

Мувафаққият нарвонига чиқишдан олдин у тўғри бинога тиралганига ишонч ҳосил қилинг.

Стивен Кови

https://t.iss.one/ohangaronshahar
Аграр соҳада таълимни янада ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишидаги лойиҳаларнинг бориши масалалари бўйича ўтказилган йиғилиш юзасидан #инфографика.
#семинар

❇️Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Президентимизнинг 2022 йил 1 мартдаги "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-81-сонли қарори мазмун-моҳияти ва Президентимизнинг Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳамда Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган вазифалар моҳияти юзасидан МФЙ раислари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарга шаҳар Кенгаши депутати, бўлим бошлиғи Жасур Юлдашев модераторлик қилди.

📍Семинарда шаҳар ҳокими ўринбосари, ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари иштирок этди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#сессия

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг 43-сессияси бошланиш арафасида...

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#сессия

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг 43-сессияси бошланди.
#oнлайн
#сессия

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган.

1. Жиноятчиликни олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан Оҳангарон шаҳар ички ишлар бўлимининг 2022-йил 3 ойи давомида амалга оширилган ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.

2. Оҳангарон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022-йил I-чорак якуни билан даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан маблағ йўналтирилиши тўғрисида.

3. “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг Оҳангарон шаҳар бўлинмаси “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисида.

4. Оҳангарон шаҳар Адлия бўлимининг шаҳар даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022-йил I-чоракда амалга оширилган ишлари юзасидан Ахбороти тўғрисида.
5. Шаҳар ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.

6. Оҳангарон шаҳрида аҳоли бандлигини таъминлаш, жамоат ишларини жамғармаси томонидан ажратилган маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланиш, бюджет маблағларининг талон-тарож қилинишини олдини олиш тўғрисида.

7. Бошқа масалалар.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#онлайн
#сессия

Сессия кун тартибидаги 1-масала юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғи Дилшод Мирзараҳмедовнинг ҳисоботи тингланди.

@ohangaronshahar