Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Қуйидаги шахсларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш стажининг давомийлигидан қатъи назар 100 фоиз тўланади:

👉 ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчилари;

👉 байналминал жангчиларга ва уларга тенглаштирилган бошқа шахслар;

👉 қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган уч ёки ундан ортиқ болалари бўлган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда қатнашган ходимлар;

👉 Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, қон ҳосил қилувчи органлар касалликлари (ўткир лейкоз), қалқонсимон без (аденома, рак) ва хавфли ўсмалар билан боғлиқ касалликларга чалинган ходимлар;

👉 меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлган ходимларга;

👉 коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга.

Ҳуқуқий ахборот.

@ohangaronshahar
#Оҳангарон_тумани
#сессия

Айни дамда Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашининг навбатдаги XV сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия ишида Оҳангарон туманидаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш юзасидан туман ҳокими, ҳокимнинг биринчи ўринбосари ва сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланмоқда.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
#қабул_2020

⚡️Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мажлисининг баёни қарорига мувофиқ:

2020/2021 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриатига тўлов- контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2020 йилнинг 1 ноябри этиб белгиланган.

Олий таълим янгиликлари.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Ҳукуматнинг тегишли қарорига биноан, Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Тешабаев Тўлқин Закирович Тошкент молия институти ректори этиб тайинланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Бабаходжаев Сарвар Наджимович эса Тошкент ахборот технологиялари университети ректори лавозимига тайинланди.

@ohangaronshahar
Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарларининг Қирғиз Республикасидаги воқеалар юзасидан қўшма баёноти

Совместное заявление глав государств Республики Казахстан, Республики Таджикистан, Туркменистана и Республики Узбекистан о событиях в Кыргызской Республике

#Mirziyoyev #qoshmabayonot #MarkaziyOsiyo #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Мавсум бошидан буён давлатга 159 023 тонна пахта топширилди

Тошкент вилоятида 2020 йилда шартнома бўйича давлатга 229 600 тонна пахта топшириш режалаштирилган.

9 октябрь ҳолатига кўра, ушбу режа 69,26 фоизга бажарилган. Бугун 8283 тонна пахта терилган бўлса, мавсум бошидан буён бу кўрсаткич 159 023 тоннани ташкил этди.

Тошкент хабарлари

@ohangaronshahar
Ҳоким ўринбосари туман аҳолисидан йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўради

Бугун халқ депутатлари Оҳангарон туман кенгашининг XV сессияси бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, сессияда ҳудуд республикадаги 33та “қониқарсиз” туман ва шаҳарлар рўйхатида экани, мавжуд камчиликларга ечим топиш зарурлиги масаласи муҳокама қилинган. Ҳудудни “қониқарсиз” дея баҳоланишига ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмининг пастлиги, бандлик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида йўл қўйилган сусткашлик сабаб қилиб келтирилган.

Мажлисда туман ҳокими ўринбосари Миршоҳид Мирюнусов йўл қўйилган камчиликларда туман ҳокимлиги мутасаддилари ва масъул шахсларнинг айби борлигини таъкидлаб туман аҳолиси ҳамда депутатлардан узр сўраган.

Сессияда Оҳангарон туманида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан амалий чора-тадбирлар дастури депутатлар томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда туман кенгашининг тегишли қарори қабул қилинган.

👉 Тошкент хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

Оҳангарон шаҳар ҳокими А. Эшонқулов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда карантин даврида ижтимоий вазият барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.

♻️ Ҳозирги кунда шаҳарда 1 324 нафар тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жисмоний шахсларга 6 млрд. сўм кредит ажратилди.

❇️Жорий йилда дастурга мувофиқ умумий қиймати 2,2 триллион сўм бўлган 12 та саноат лойиҳалари ишга тушиши режалаштирилган.

🎥 Батафсил видеолавҳада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
​​#биласизми

❗️Қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим:

👉 кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш йўлида – 1 та;
👉 ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, ташкилотлар, шунингдек, савдо объектларининг биносига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
👉 метро, ер ости ва ер усти ўтиш жойларининг ҳар бир кириш (чиқиш) йўлида – 2 та;
👉 аҳолининг маданий-маиший эҳтиёжларини ва ҳордиқ чиқаришини қондириш учун мўлжалланган объектларда (маданият ва истироҳат боғлари, ўрмон массивлари, боғлар, бульварлар, скверлар, хиёбонлар ва бошқалар) – объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та ва йўлаклар ва йўлкалар чизиғи бўйлаб ўрнатилганда бир-биридан 40 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 бозорлар ва савдо объектларида (супермаркет, гипермаркет ва бошқаларда) – объектнинг ҳар 250 м2 майдонида 1 та ва савдо дўконлари қатори бўйлаб ўрнатилганда – бир-биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 жамоат йўловчи транспорт бекатларида – 1-2 та;
👉 автотураргоҳлар ва автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш майдончаларига кириш (чиқиш) йўлида – 1-2 та;
👉 даволаш муассасаларининг ҳовли ҳудудида – объектнинг ҳар 700 м2 майдонида 1 та, асосий аллеяларда эса – бир биридан 10 метрдан узоқ бўлмаган масофада;
👉 чекиш учун махсус ажратилган жойларда – 1-2 та;
👉 пляжлар ва сув акваториялари (дарёлар, кўллар, кўрфазлар ёки ҳовузлар)га туташ рекреация зоналарида – сув бўлинишидан 15 м ҳамда яшил экинлардан 3 – 5 м узоқликда жойлаштирган ҳолда, объектнинг ҳар 800 м2 майдонида 1 та;
👉 кўп квартирали уйлар атрофидаги ҳудудларда ва марказий майдонларда, йўлкаларда ҳамда магистрал кўчаларнинг пиёдалар зонаси бўйлаб, шунингдек, кўприкларда – ҳудуддан фойдаланиш интенсивлигидан келиб чиқиб, пиёдалар серқатнов ҳудудда – ҳар 50 метрдан ошмаган масофада ва одам кам жойларда – ҳар 100 метрдан ошмаган масофада 1 тадан.

Манба

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
“ЭНГ БУЮК ЖАСОРАТ - МАЪНАВИЙ ЖАСОРАТ”

Юртимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, ёшларнинг дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва ватанпарварлик туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

❇️Маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида, Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари ташаббуси билан бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, шаҳримиздаги 3-сонли мактабда юқори синф ўқувчилари иштирокида шунингдек, 4-сонли МТТда тарбиячилар иштирокида “Энг буюк жасорат - маънавий жасорат” номли давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбир очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, унда сўзга чиққан маънавият ва маърифат маркази раҳбари мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан соғлом тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар хусусида гапирди. Тадбир давомида иштирокчилар фикр ва мулоҳазаларини билдириб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

@ohangaronshahar
#халқаро_қизлар_куни

⚡️Бугун, 10 октябрь куни Оҳангарон шаҳар 2-сектор штаби биносида "Халқаро қизлар куни" муносабати билан "Истеъдодинг-келажагинг замини" мавзусида маънавий- маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда "Гулистон", Бўстон", "Хонобод" маҳаллаларидан адабиёт, спорт, рақс, дизайнерлик ва ҳунармандчиликка ихлоси баланд, билим олишга интилувчан қизлар иштирок этиб, ўз қобилиятларини намойиш қилишди ҳамда уларнинг ижодий ишларидан намунали кўргазмалар ташкил этилди

❇️Тадбирда қатнашган сектор раҳбари, шаҳар прокурори А.Абдунабиев истеъдотли қизларимизни байрам билан табриклаб, келажакдаги ўқиш ва ишларида муваффақиятлар тилади.

🎁Тадбир якунида иштирокчиларга 2-сектор ва маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

@ohangaronshahar
Ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда жойларда хотин-қизлар бўйича олиб борилаётган жараёнларни янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

🔹 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари:
тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра бўлинма бошлиқларига;
вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳоким ўринбосари мақомига тенглаштирилади;
вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари ҳокимликлар биносидан алоҳида хизмат хоналари ва хизмат машинаси билан таъминланади.

✔️ Шунингдек, фуқаролар йиғинлари раисларининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича мутахассислари туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси билан келишилган ҳолда тайинланади ҳамда фаолияти мувофиқлаштирилади.

манба

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
​​#Қабул2020

Абитуриентлар диққатига, ўқишга қабул давом этади!

Тошкент шаҳридаги Аджу университетида 2020–2021-ўқув йили учун ҳужжатларни қабул қилиш бошлади

Тошкент шаҳридаги Аджу университети талабаларга бакалавриатнинг уч йўналиши: “Архитектура” (Architecture), “Электротехника ва компьютер муҳандислиги” (Electrical and Computer Engineering), “Қурилиш муҳандислиги” (Civil Systems Engineering) бўйича таълим беради.

Ўқитиш фақат инглиз тилида олиб борилади.

Шартнома бўйича бир йиллик тўлов нархи 52 млн.сўм. 2020-2021 ўқув йилига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ўқиш тугаллангунча бўлган муддатда шартнома суммасининг 80% миқдоридан ортиқ миқдорда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш (субсидия)га эга бўлади.

Талаба томонидан тўланадиган шартноманинг йиллик қиймати:

👉 Архитектура – 7,8 млн. сўм;
👉 Электротехника ва компьютер муҳандислиги – 7,1 млн. сўм;
👉 Қурилиш муҳандислиги – 7,1 млн. сўм.

❗️Давлат таъминоти (субсидия)ни олган битирувчилар давлат ташкилот ва муассасаларида мутахассисликлари бўйича иш билан таъминланади.

Битирувчилар жаҳонда тан олинадиган Корея Республикаси Аджу университетининг халқаро дипломига эга бўлади.

2020-2021 ўқув йили учун университетга мурожаат этиш жараёни онлайн тарзда октябрь ва ноябрь ойларида ўтказилади.

Кириш имтихонлари инглиз тили, математика ва физика фанларидан ўтказилади.

IELTS сертификати тақдим этилганда абитуриент инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишдан озод этилади.

❗️Эслатма:
ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баробари миқдорида бадал тўлови амалга оширилади (223 000 сўм).

❇️Онлайн рўйхатдан ўтишда шахсий маълумотларни тақдим этиш ва қуйидаги ҳужжатларнинг сканерланган нусхаларини юбориш лозим:

паспорт;
умутаълим мактабини тугатганлиги тўғрисида аттестат, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи дипломи (иловаси билан);
3,5×4,5 ўлчамдаги фотосурат (олинган санаси 3 ойдан ошмаслиги керак);
камида 5.0 балл тўплаганлиги ҳақида IELTS сертификати (мавжуд бўлса).;
фахрий ёрлиқлар, сертификатлар, мукофотлар (мавжуд бўлса).

Онлайн рўйхатдан ўтишнинг бошланиши ҳақида университетнинг www.ajou.uz веб-сайтида хабар берилади.

Мурожаат учун: (71) 207-65-66, 207-66-76, (95) 195-33-66, (94) 620-16-61

Таълим хабарлари.