Оhangaron shahar hokimligi
3.61K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.81K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Ҳамкорликдан_натижагача

ИИБ ва Ёшлар етакчиси ҳамкорлигида ёшлар муаммолари ўрганилди

📌Оҳангарон шаҳар ИИБ, 3-сектор раҳбари подполковник Д.З.Мирзарахмедов ва Оҳангарон шаҳар "Илоқ" МФЙ ёшлар етакчиси билан биргаликда "Илоқ" МФЙда яшовчи муаммоси мавжуд ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

📍Учрашувда муаммоси мавжуд 5 нафар ёшларнинг мурожаати тингланиб, 3 та мурожаат шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Қолган 2 та мурожаат маъсул ташкилот раҳбарларига ижро учун юклатилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
ЭЪЛОН

"ЗАКОВАТ БИЛИМДОНИ" ТАНЛОВИГА СТАРТ БЕРАМИЗ!

Сиз кўпроқ китоб ўқийсизми? Интеллектуал салоҳиятингизни синаб кўрмоқчимисиз? Ундай бўлса марҳамат танловимизда иштирок этинг.

Танлов шартлари, бир ҳафта давомида турли мавзуларда, мантиқий, тарихий ҳамда қизиқарли саволлар бериб борилади. Жавобингизни @Usmanova_15 га юборасиз. Бир ҳафта давомида берилган саволларга энг кўп жавоб берган иштирокчи ҳафта сўнгида аниқланади ва "Заковат билимдони" деб эълон қилинади.

Саволлар ҳар куни соат 15:00 да "MA'NAVIYAT YOG‘DUSI" каналида берилади, жавоблар 15:30 гача қабул қилинади.

Марҳамат танловда иштирок этинг ва "Заковат билимдони" бўлинг.


@ohangaronshahar
#сайёр_қабул

4-секторда навбатдаги ёшлар учрашуви...

📌 Шаҳримиздаги 4-сектор ҳудудидаги "Бирлик" МФЙда 4-сектор раҳбари ДСИ бошлиғи А.Мўминов ёшлар билан учрашув ўтказди.

Қабулда аҳоли вакилларининг ишсизлик, кредит олиш ва бошқа масалаларда мурожаатлари тингланиб, ижроси бўйича чора- тадбирлар белгилаб олинди.

⚡️ Шунингдек, сектор раҳбари ахоли хонадонларида бўлиб, хонадон эгаларига қўшимча даромад топиш мақсадида, ўз томорқасидан унумли фойдаланиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари юзасидан таклифлар берилди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#онлайн
#ярмарка

Айни дамда Оҳангарон маданият ва истироҳат боғида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

@ohangaronshahar
#онлайн
#жараёндан

Ишсиз фуқаролар учун корхоналар бўш иш ўринларини таклиф қилмоқда...

@ohangaronshahar
"Оҳангарон ҳаёти" газетасининг 🗞16-сонида Сиз

🚲Вилоят ҳокими Зоир Мирзаев етакчиларга нима учун велосипед берди?

📖 Китобхонлик ҳафталиги кўнгилдагидек ўтяптими?

🌱 Экилган кўчатлар нега қуриб қолди?

Ҳоким ёрдамчилари нишонда

🪚 Ҳунармандлар маҳалласига саёҳат қиламиз!

Шаҳар Сувоқова раҳбари Санжар Юсуповга сўз берамиз

📖Ардоқли шоиримиз Муҳаммад Юсуфни хотирлаймиз

📝 Марҳум ижодкор Турсунали Жуманов бир умр дўст излаганми?..

каби долзарб мавзудаги мақолаларни ҳамда

Шум боланинг аччиқ ҳазилларини ўқишингиз мумкин😊

@ohangaronshahar
#шаҳмат_ақл_чархи

Шаҳмат турнири старт олди

🥇 Хабарингиз бор, Ёшлар ишлари агентлиги соврин жамғармаси 880 миллион сўмлик Республика шаҳмат турнирини эълон қилган эди. Турнир маҳалла, сектор, туман, вилоят ва республика босқичларида ўтказилади. Бунда ёшидан қатъий назар, барча профессионал ва ҳаваскор шаҳматчилар иштирок этиши мумкин.

🏆 Мусобақанинг маҳалла босқичи Оҳангарон шаҳрида ҳам бўлиб ўтди.

Мусобақа 4 гуруҳда ўтказилиб, жами 42 нафар шундан - Профессионал эркаклар - 9 нафар, профессионал аёллар - 3 нафар, ҳаваскор эркаклар - 21 нафар, 9 нафар ҳаваскор шаҳматчи аёллар кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритишди.


Шаҳматчиларимизга турнирнинг кейинги босқичида ҳам омад тилаймиз!

https://t.iss.one/ohangaronshahar