Оhangaron shahar hokimligi
3.63K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.76K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Ўқув_амалий_машғулот

💥 "Ёнғин хавфсизлиги" ойлиги доирасида Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ва Фавқулотда вазиятлар бўлими ҳамкорлигида ўқув-амалий машғулот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, тез тиббий ёрдам ходимлари, СЭОЖБ ходимлари ва ДСИ шахсий таркиб ходимлари иштирок этди.

🧑‍🚒 Тадбир давомида Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи ёнғин хавфсизлиги қоидалари ва уларга амал қилиш тўғрисида ходимлар билан тушунтириш ишлари олиб борди.

🚒 Бундан ташқари, қатнашувчиларга амалий машқлар ва кўргазмали чиқишлар кўрсатилди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#жараён

Маҳалла раислигига номзодлар билан суҳбат бўлиб ўтмоқда

Шаҳар сектор раҳбарлари, кўмаклашувчи комиссия аъзолари ва ишчи гуруҳ вакиллари томонидан 1 ва 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар раиси (оқсоқоли) лавозимига тавсия этилган номзодлар билан суҳбат жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#таҳлил

Бугун, Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиянинг 2022 йилга мўлжалланган иш режаси бўйича, доимий комиссия раиси ва аъзоси Ф.Акилов ҳамда С.Дадаева ва Ўзбекистон Экологик партияси шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари С.Ўламасовалар томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида шаҳарда олиб борилган ишлар жойларга чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш давомида шаҳарнинг марказий "А.Темур" кўчасига лойиҳа давомида жами экилган кўчатларнинг 95 фоизи, "С.Раҳматов" кўчасида жами кўчатлар сонидан 10 фоизи, "Оҳунбобоев" кўчасининг Ёшлар боғида 60 фоизи, "А.Навоий" кўчасида кўчатлар атиги 50 фоизи кўкарганлиги маълум бўлди. Шунингдек, 2021 йил "Обод маҳалла" давлат дастури доирасида "Нўғойқўрғон" маҳалласига кириш йўлининг четига экилган кўчатларни барчаси қуриб кетганлиги аниқланди.


🖇Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган камчиликлар доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилишида танқидий муҳокама қилиниши белгилаб олинди.

@ohangaronshahar
#ҳамкорлик

⚡️Кореялик инвесторлар Тошкент вилоятидаги истиқболли лойиҳалар кўламини кенгайтириш ниятида

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
​​#бюро_фаолиятидан

Фарзанд таъминоти учун 35 миллион сўм тўланди

📌Бюронинг Оҳангарон Шаҳар бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари буйича Оҳангарон туманлараро судининг 23.02.2018 йилдаги ижро варақасига асосан, карздор Ж.Умбетовдан ундирувчи Д.Бойтураева фойдасига вояга етмаган фарзандлари таьминоти учун даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш бўйича ижро хужжати мавжуд.
Мазкур ижро иши юзасидан Бюронинг Тошкент вилояти бошқармаси туманлараро бўлими ва Оҳангарон шаҳар бўлими Давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ж.Умбетовдан фарзанди таъминоти учун жорий йилнинг апрель ойида жами 35.000.000 сум пуллар ундирилиб, ундирувчи Д.Бойтураеванинг "Алоқабанк" филиалидаги очилган пластик картасига ўтказиб берилди
.

Алимент пули ундирувчига ўтказилди

📌Бюронинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ФИБ Оҳангарон туманлараро судининг 24.02.2020 йилдаги қарздор Ж.Т.Тажибаевдан ундирувчи Ш.М.Тожибаева фойдасига 1/3 қисм миқдорда алимент ундириш туғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг депозит ҳисоб рақамига жами 9 млн 400 минг сўм ундирилиб, ундирилган алимент пули ундирувчининг пластик карточкасига ўтказилди.

Бюронинг Оҳангарон Шаҳар бўлими

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#жараён

Куннинг иккинчи ярмида 3-4-секторларнинг маҳалла раислигига номзодлари билан суҳбатлар бўлиб ўтди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar