Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39K photos
2.51K videos
67 files
8.78K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Маънавият

Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз!

Бугун шаҳримиздаги 9-умумий ўрта таълим мактабида Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси, шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими, шаҳар Халқ таълими бўлими ҳамда Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси билан ҳамкорликда "Қадриятларимиз-бебаҳо бойлигимиз" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда миллий урф-одат ва қадриятларни сақлаш, вояга етмаган қизларни оммавий маданият таъсиридан сақлаш, қизлар ўртасидаги турли хил салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича тушунчалар берилди.

⚡️Мактаб маъмурияти томонидан қизлар тарбияси ҳақидаги видеолавҳалар намойиш этилиб, миллий рақслар ижро этилди.

https://t.iss.one/RMMMOhangaronsh
#бизнинг_спортчи_ёшлар

Шаҳримиздаги 1-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Суҳробхўжа Ортиқов спортнинг бокс туридан 2006-2007 йилги спортчилар ўртасида ўтказилган Тошкент вилояти биринчилигида 54 кг вазн тоифасида фахрли 1-ўрин сохиби бўлди.

Суҳробхўжа 150 нафар спортчилар иштирок этган мусобақада мувафаққиятли иштирок этиб, мусобақанинг навбатдаги республика босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам повышения результативности системы работы в разрезе махаллей и обеспечения занятости населения.

Facebook|Instagram|Twitter
Ҳунармандчилик, тикувчилик, косибчилик, қандолатчилик каби уй шароитидаги кичик ишлаб чиқариш лойиҳаларини маҳалланинг ўзида кенгайтириш кераклиги таъкидланди.

Шу муносабат билан бир ой муддатда саноат, ҳунармандчилик ва касаначилик микро марказларини 700 та ихтисослашган маҳаллада ташкил этиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.

Бу марказларнинг 70 таси ишсизлик даражаси юқори бўлган маҳаллаларда очилиши зарур. Ушбу марказлардан 5 йил муддатда ер ва мол-мулк солиғи ундирилмайди.

Жорий йилда бу мақсадларга 500 миллиард сўм йўналтирилади, ушбу саноат марказлари орқали 50 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

Яна бир масала – йил бошидан буён ҳоким ёрдамчилари томонидан 5 мингга яқин бўш бинолар аниқланди. Ҳоким ёрдамчилари аниқлаган бўш бино-иншоотларни сотиш, ижарага беришдан тушган маблағлар ушбу маҳалланинг инфратузилмасини ривожлантиришга сарфланиши белгиланди.

Умуман, йил якунига қадар бўш бино қолиши керак эмас”, деди Президент.
Барча инфратузилмаси ва молиявий имкониятлари мавжуд бўла туриб, республика бўйича 12 та шаҳар ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри ва Самарқанднинг 2 тадан туманидаги аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти “қониқарсиз” деб топилгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан:

- Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Термиз, Гулистон, Фарғона, Марғилон, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод шаҳарлари;
- Учтепа, Мирзо Улуғбек, Тошкент, Қибрай, Бўстонлиқ ва Ургут туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳам ишдан олишга кўрсатма берилди.

Тажрибали мутахассисларни жалб қилиб, ушбу шаҳар ва туманлар ҳоким ёрдамчиларини тўхтовсиз ўқитиш, йўналишлар бериб бориш, яхши-яхши тажрибаларни ўргатиб бориш кераклиги таъкидланди.

Ўтган 3 ой ичида ҳар бир маҳалланинг ихтисослашуви аниқлаб олингани, энди ушбу маҳаллаларни ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилиши қайд этилди.
#мулоқот

Бугун шаҳардаги 4-умумтаълим мактабида вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари Дилмурод Хужақулов, шаҳар сектор раҳбарлари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари иштирокида мулоқот ўтказилди.

Мулоқотда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари томонидан аниқланган муаммолар, улар дуч келаётган тўсиқларни биргаликда бартараф этиш масаласи кўрилди.

Савол ва таклифлар тингланиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#яшил_макон

⚡️Бугун Ангрен шаҳри ҳокими в.б. Нуритдин Абдураҳимов ва Оҳангарон шаҳри ҳокими Акром Эшонқулов Олмалиқ шаҳридаги "Оналар боғи"да бўлиб, эзгу ниятлар билан боғга кўчат ўтқазишди.

Каналга уланиш:
👇👇👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
Маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг дастлабки натижалари кўриб чиқилди. Бир қатор шаҳар ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, сектор бошлиқлари вазифасидан озод қилинди.
Вазияти қониқарсиз деб баҳоланган маҳаллалардаги ҳолатни яхшилаш бўйича кўрсатмалар берилди. Энди ҳар бир маҳалла ихтисослашуви бўйича қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам повышения результативности системы работы в разрезе махаллей. На нем рассмотрены первые результаты деятельности помощников хокимов. Заместители хокимов, руководители секторов ряда городов и районов освобождены от должности.
Даны указания по улучшению положения дел в махаллях, ситуация в которых оценена как неудовлетворительная. Отмечено, что каждой махалле будет оказываться поддержка в соответствии с ее специализацией.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter