Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Fuqaro_muhofazasi

2022-yilning 1-aprel kunidan 1-may kuniga qadar Respublikamiz hududida “Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va fuqaro muhofazasi oyligi” o‘tkazilmoqda.

⚡️Oylik doirasida Ohangaron shahar Favqulodda vaziyatlar bo’limi tomonidan 6-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabida profilaktik tadbir o‘tkazildi.
Unda yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlar, aynan zil-zila sodir bo‘lganda binoni tark etish hamda xavfsiz joyga yig‘ilish harakatlari amalda o‘rgatilib, yo‘l qo‘yilgan kamchiliklar muhokama qilindi.

✔️Bundan tashqari yong‘inlar profilaktikasi, uning oqibatlarini bartaraf etish bo‘yicha ko'rgazmali targ‘ibot uchrashuvi tashkil etilib, o’quvchi va o‘qituvchilarga kerakli tavsiyalar berildi.

Ohangaron shahar FVB.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги

Оҳангарон шаҳар 2-сектор раҳбари А.Абдунабиев шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Содиқов билан биргаликда "Ёшлар дафтари" рўйҳатида турувчи Махрузбек Махкамовга унинг бандлигини таъминлаш мақсадида, субсидия асосида чилангарлик асбобларини тақдим қилишди.

@ohangaronshahar
#билдириш

Оҳангарон сув таъминоти шаҳар ва туман авария хизмати телефон рақами ўзгарди:☎️ 70.645-22-24

@ohangaronshahar
#4_сектор
#бандлик

🔖 2022 йил 12 апрел куни "Навбахор" МФЙ ёшлари билан ўтказилган сайёр қабулда ишсизлик масаласи бўйича қилинган мурожаатлар ижроси таъминланмоқда.

Хусусан, сектор раҳбари-шаҳар ДСИ бошлиғи Анвар Мўминов ва “Навбаҳор” МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Одил Абдусаматов ташаббуси билан маҳалладаги 20 нафар ишсиз ёшларни Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги “Artel” корхонасига меҳнат ярмаркасига қатнашиши таъминланиб, 7 нафар ишсиз ёшлар билан меҳнат шартномаси тузилди ва доимий иш билан таъминланди.

✍️ Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
#Муҳокама

Болалар масалалари бўйича Оҳангарон шаҳар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Куни кеча Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги Болалар масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Халқ таълими бўлими тасарруфидаги 2,3,4-умумтаълим мактабларининг ва касб-ҳунар мактабларининг ўқувчиларини таълимга жалб қилишдаги ҳал қилиниши лозим бўлган муаммолар муҳокама қилинди.

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#жараён
#сайловга_тайёргарлик

Бугун шаҳар ҳокимлигида жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик жараёнининг бориши ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар бўйича шаҳар кўмаклашувчи комиссиясининг навбатдаги ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вакилларни сайлаш ва номзодларни шакллантириш юзасидан МФЙларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга яқиндан кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилиб, тегишли вазифалар белгиланди.

@ohangaronshahar