Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#муҳокама
#1_сектор

Бугун Оҳангарон шаҳар 1-сектор штабида сектор раҳбари-шаҳар ҳокими А.Эшанкулов раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.

Сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва маҳалла вакиллари иштирокида ўтган мазкур муҳокамада маҳаллабай иш ташкил қилиш, ҳудуддаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш масалалари жиддий муҳокама қилинди.

Шунингдек, сектор бўйича энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилиниб, натижаларга салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш ҳамда юқори кўрсаткичларга эришиш борасида аниқ вазифалар белгиланди.

@ohangaronshahar
📎Бугун «Шодлик» МФЙда 3-сектор раҳбари Д.З.Мирзарахмедов ва МФЙ ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда «Шодлик» МФЙ аҳолисини қийнаётган муаммоларни ўрганиш учун учрашув бўлиб ўтди ва муаммоларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.


https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Fuqaro_muhofazasi

2022-yilning 1-aprel kunidan 1-may kuniga qadar Respublikamiz hududida “Favqulodda vaziyatlarning oldini olish va fuqaro muhofazasi oyligi” o‘tkazilmoqda.

⚡️Oylik doirasida Ohangaron shahar Favqulodda vaziyatlar bo’limi tomonidan 6-sonli umumiy o’rta ta’lim maktabida profilaktik tadbir o‘tkazildi.
Unda yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlar, aynan zil-zila sodir bo‘lganda binoni tark etish hamda xavfsiz joyga yig‘ilish harakatlari amalda o‘rgatilib, yo‘l qo‘yilgan kamchiliklar muhokama qilindi.

✔️Bundan tashqari yong‘inlar profilaktikasi, uning oqibatlarini bartaraf etish bo‘yicha ko'rgazmali targ‘ibot uchrashuvi tashkil etilib, o’quvchi va o‘qituvchilarga kerakli tavsiyalar berildi.

Ohangaron shahar FVB.

@ohangaronshahar
#ёшлар_бандлиги

Оҳангарон шаҳар 2-сектор раҳбари А.Абдунабиев шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ж.Содиқов билан биргаликда "Ёшлар дафтари" рўйҳатида турувчи Махрузбек Махкамовга унинг бандлигини таъминлаш мақсадида, субсидия асосида чилангарлик асбобларини тақдим қилишди.

@ohangaronshahar
#билдириш

Оҳангарон сув таъминоти шаҳар ва туман авария хизмати телефон рақами ўзгарди:☎️ 70.645-22-24

@ohangaronshahar