Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#шукуҳ

Наврўз – халқимизнинг азалий қадриятидир. Халқимиз ўз турмуш тарзи, эътиқоди, тили, миллий қўшиқлари, ўйинлари, томоша-ю маросимлари билан тўрт минг йиллик тарихга эга бўлган байрамни Оҳангарон шаҳри аҳолиси ҳам кўтаринки кайфиятда қарши олди.

Шаҳар марказий ўйингоҳида байрам дастури ташкил этилиб, миллийлигимизни тараннум этган чиқишлар намойиш этилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан эълон қилинган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла” йилида ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадрятларимиз руҳида тарбиялашда Наврўз байрамининг аҳамияти ўзига хос ўрин тутиши шубҳасиз.

Байрам тадбиридаги турли бадиий чиқишлар, элимиз ардоғидаги санъаткорларнинг иштироки кечанинг файзига файз қўшди.

Байрам муборак, оҳангаронликлар!

Каналга уланиш:
👇👇👇
https://t.iss.one/ohangaronshahar
Ис газидан огоҳ бўлинг!

✍️Маълумки ис гази (СО) рангсиз, ҳидсиз заҳарли бирикма бўлиб, табиий газ, ёқилғи, кўмир, ўтин чўғлари тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади.
🔥Тутун таркибида 3%, ишланган газда 13%, портловчи газлар таркибида 50-60% гача ис гази бўлади.

👉Агарда бинода газ ҳиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, ташқарига чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария-диспетчерлик хизмати ёки 101 рақамини териб қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак.

👉Бундай ҳолатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарни ишга тушириш қатъиян тақиқланади.

✍️Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Таассурот #Шукуҳ

🌸 Юртимиз бўйлаб Наврўзи олам тантаналари давом этмоқда. Хусусан, куни кеча Оҳангарон шаҳрида халқ сайли ўтказилди.

🎞 Жараёндан видеолавҳамизни кўринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
​​ОФАТГА ҚАРШИ-БИРГАЛИКДА ҲАРАКАТ

Оҳангарон шаҳри ҳокими-фуқаро мухофазаси бошлиғининг 2022 йил 23 мартдаги фармоишига асосан шаҳар худудида ҳайвонларнинг қутуриш касаллигини олдини олиш, уларни фуқароларга зарар етказишдан сақлаш ҳамда бу йўналишда тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, махсус комиссияси ташкил этилди.

Билишимиз лозим:

ҚУТУРИШ КАСАЛЛИГИ НИ
МА?
• Қутуриш – ҳайвонлардан юқадиган касаллик бўлиб,
марказий асаб системасининг зарарланиши билан таърифланади.
• Касаллик манбаи қутурган итлар, мушуклар, бўрилар ва бошқа ҳайвонлар.
• Касаллик қутурган ҳайвонлардан одамларга тишлаш, терининг шилиниши ёки тирналган жойга сўлак тушиши оқибатида юқади.

ЮҚТИРМАСЛИК УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

• Хонаки ит ва мушукларни сақлашда ветеринария қоидаларига риоя қилиш.
• Хонаки ит ва мушукларни ўз вақтида ветеринария кўригидан ўтказиб туриш ва ҳар йили қутуришга қарши эмлаш.
• Маҳаллада ва кўча-куйда дайди итлар ёки мушукларнинг хамласидан сақлаш.
• Тоғ ва чўл ҳудудларига чиқилганда ёввойи ит, бўрсиқ, тулки ва бўриларнинг тишлашидан сақланиш.

ҲАЙВОНЛАРДАН ЖАРОҲАТЛАНГАНДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

• Тишланган жойни кир совун билан оқар сувда яхшилаб ювиб ташлаш.
• Зудликда тез ёрдамга мурожаат қилиш.
• Тишлаган ҳайвонни ўз хўжайинининг уйида ёки ветеринария муассасасида 14 кун давомида назорат остида сақлаш.
• Бемор шовқин сурондан ҳоли бўлган тинч алоҳида хонада ётиши керак.
• Қутуришга қарши эмлаш махсус йўл-йўриқларда кўрсатилган қоидаларга қатъий риоя қилиш.

ҲАЙВОНЛАР ТИШЛАШИДАН ЖАРОҲАТЛАНГАНДА ЗУДЛИК БИЛАН ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИГА МУРОЖААТ
ҚИЛИНГ ҲАМДА ҚАРОВСИЗ ҚОЛГАН ҲАЙВОНЛАР БЕЗОВТА ҚИЛГАНДА ШАҲРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ҚАРОВСИЗ
ҚОЛГАН ҲАЙВОНЛАРНИ ҚУТИРИШ КАСАЛЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА МАХСУС КОМИССИЯСИГА МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.

Штаб рақами : 101, +99870 645-10-99

@ohangaronshahar
Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун очиқ танлов эълон қилинди очиқ мустақил танлов эълон қилади:


👉🏻Оҳангарон шаҳри маҳаллаларидаги Хотин-қизлар фаоллари


▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.


▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

👉🏻каналга уланиш
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оҳангарон шаҳрида Наврўз шукуҳи

Айни кунларда юртимиз бўйлаб наврўз тантаналари давом этяпти.

Эзгулик, меҳр-оқибат, янгиланиш ва яшариш айёмида халқ сайллари ўтказилиб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

📹Оҳангарон шаҳрида бўлиб ўтган байрам тадбирлари "Ўзбекистон 24" телеканали лавҳасида.

👉каналга уланиш
#билдириш

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Оҳангарон шаҳар А. Темур кўчаси Оҳангарон жомеъ масжиди олдида "Янги авлод қурилиш инвест" МЧЖ томонидан ётқизилган Д-355 ммли полиэтилен ичимлик сув қувури ёрилганлиги сабабли А.Темур кўчаси 5-қаватли 5-6-7-8-9-10-11-12-13-14-15-уйларда, Оҳангарон деҳқон бозори хамда Оҳангарон жомеъ масжидида бугун ичимлик суви вақтинчалик тўхтатилди.

Ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#жараён

Ис газидан заҳарланишни олдини олиш чоралари масъуллар иштирокида муҳокама этилди

Шаҳар мусиқа ва санъат мактабида
шаҳардаги корхона, ташкилот раҳбарлари ва ходимлари, МФЙлари раислари, сектор раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Мажлисда ис газидан заҳарланишни олдини олиш, аҳоли орасида турли касалликларни олдини олиш масалалари муҳокама этилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини тизимли ташкил этиш ва шаҳар ҳудудида яшил боғлар барпо қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, ижросига масъуллар тайинланди.

@ohangaronshahar