Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#саёҳат

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабнинг 42 нафар ўқувчилари Тошкент шаридаги Megic City - боғи, Ўзбекистон тарихи Давлат музейи, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ёрқин хотирасини абадийлаштириш мақсадида ташкил этилган боғ ҳамда ҳаёти ва фаолияти ҳақида фотолар галерияси музейига саёҳатга юборилди.

Саёҳатдан кўзланган мақсад кўзланган мақсад, аждодларимиз пок номини улуғлаш ва келажак авлодни ватанга муносиб фарзанд бўлиб камол топтиришга қаратилган.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📢 Азиз ёшлар, танловда иштирок этинг❗️

"Мирзо Улуғбек ворислари" республика танловида қатнашинг ва ўз истеъдодингизни рўёбга чиқаринг!

🤝 Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Улуғбек" жамғармаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамкорлигида 16-25 ёшгача бўлганлар ўртасида "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови эълон қилинади.

Танловда ёшлардан:

✔️Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлиш;
✔️аниқ бир ғоя ёки лойиҳага эга бўлиш;
✔️ИҚ тест натижаси 110 баллдан паст бўлмаслиги;
✔️турли танловларда ғолиб бўлганлиги тўғрисидаги диплом, сертификат ёки тавсияномага эга бўлиш талаб этилади.

Танловнинг биринчи босқичи жорий йилнинг февраль-март ойларида туман (шаҳар)ларда бўлиб ўтади;

📥 Танловда иштирок этишни истаганлар ушбу ҳавола ёки 👉 @vorislar_tanlovi_bot орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

@ohangaronshahar
#Oгоҳлик_давр_талаби
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#Оҳангарон_шаҳар

⚡️ Оҳангарон шаҳрида жойлашган 2-3-5 умумтаълим мактабларида иш режа аосида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

📌Давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси К.Усманова, диний ишлар қўмитаси Оҳангарон шаҳар мутахассиси Д.Соипов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар кенгаши раиси Ш.Ўсимбоевлар иштирок этдилар.

🔰Давра суҳбатида сўз олганлар диний экстремизм, диний мутаасиблик, ақидапарастлик, аҳолини айниқса ёшларни интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш тўғрисида тўхталишди. Шунингдек интернетдаги турли бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлардан огоҳ бўлиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Давра суҳбатидан сўнг ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаасиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолмаслик тўғрисида видеоролик намойиш этилди.

@ohangaronshahalar
​​#расмий_муносабат

“Олтин воҳа” телеграм каналида эълон қилинган Оҳангарон шаҳар “Янгилик” МФЙ ҳудудида қурилаётган профилактика инспектори хизмат уйи билан боғлиқ материал юзасидан расмий муносабат.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторларини хизмат уй-жойи билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2906-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика (катта) инспекторларини 2021-2023 йилларда хизмат уй-жойлари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 317-сонли қарорларига асосан 2021 йилда Оҳангарон шаҳрининг "Янгилик”, “Нўғойқўрғон”, “Бирлик” ва “Қўрғон” МФЙларида профилактика (катта) инспекторлари учун хизмат уйларини қуриш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Юқоридаги қарорлар ижроси юзасидан Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 21 августдаги 65-10-0-Q/21-сонли қарори қабул қилиниб, ҳозирда “Янгилик” МФЙ ҳудудидаги 0,02 Га ер майдонида профилактика инспектори хизмат уйи қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Маълум қилинганидек, мазкур объект бўйича барча асослар мавжуд бўлиб, қурилиш ишлари қонуний тартибда амалга оширилмоқда.

Хизмат уйи қурилиши натижасида болалар майдончасига зарар етмайди аксинча ушбу ҳудуддаги аҳоли вакилларининг, хусусан болаларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги.

👉каналга уланиш
#Саёҳат

Хабар берганимиздек, бугун шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида ўқувчиларни Тошкент шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

❇️Ўқувчи-ёшлар қалбида ватанга бўлган муҳаббат туйғуларини камол топдириш, юртимиздаги тарихий, маданий обидалар билан таништириш тадбирнинг асосий мақсади бўлди.

♻️Ўзбекистон тарихи музейидан бошланган саёҳат турли кўнгилочар масканларда давом этди.

Саёҳат давомида ўқуви-ёшлар ўзбек халқининг буюк маданий мерослари ўз ифодасини топган экспозициялар, фан ва маданиятнинг юқори даражада ривожланганлиги ҳақида ҳикоя қилувчи кўплаб экспонатларни кўриш имкониятига эга бўлишди ҳамда қизиқтирган саволларига жавоб олишиб, бир олам таассурот билан қайтишди.

👉каналга уланиш
#Антикоррупция_назорат

Сиз давлат солиқ органлари фаолиятида коррупцияга дуч келдингизми? Унда Давлат солиқ қўмитасининг @dsq_anticorrupciya_bot манзили орқали бизга мурожаат қилинг. Сизнинг шахсингиз сир сақланиши кафолатланади.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспексияси.

@ohangaronshahar
🤔 Ingliz tilini nimadan boshlashni bilmayapsizmi?

“Edunomics” oʻquv markazi 5 ta bosqichda oʻqitishni taklif qiladi:

📌 Beginner – bu eng oddiy kundalik jumla va iboralarni oʻrganadigan asosiy daraja.

📌 Elementary – oʻzingiz, sevimli qiziqishlaringiz, doʻstlaringiz va oilangiz haqida aytib berish qobiliyatini anglatadi.

📌 Pre-intermediate – bu darajada siz sevimli qiziqishlaringiz va qarashlaringiz haqida muloqot qilishingiz, suhbatdoshingizga savollar berishingiz mumkin.

📌 Intermediate – bu darajada siz murakkab kundalik mavzularda ravon gapira olasiz, oʻz fikringizni bildirishingiz va uni asoslashingiz mumkin.

📌 Upper-intermediate – kelajakka ishonch bilan qarash, FCE, IELTS yoki TOEFL sertifikatlarini olish uchun yetarli.

👩🏻‍🏫 Bizning “Edunomics” oʻquv markazimiz ingliz tili darajangizni aniqlash va uni maksimal darajada rivojlantirishga yordam beradi!

📍Bizni hududingizdagi IT-Markazlarida qidiring.

📞 +998977845900

https://t.iss.one/ohangaronshahar
ZAMONAVIY KURSLARIGA MARHAMAT!

🤓Siz hozirda tez rivojlanib borayotgan axborot davrida zamonaviy Kelajak kasblardan birini egallamoqchimisiz? Ajoyib yangilik Yoshlar Texnoparkida "AUTOCAD" yo'nalishidan Dushanba Chorshanba kunlari soat 10:00 da yangi guruhlar ochilishini e'lon qilamiz ! Birinchi ochiq darslar 23.02.2022 kuni soat 10:00 da bo'lib o'tadi.

📌 Ohangaron shahar Amir Temur ko'chasi Yoshlar Texnoparki

Murojaat Uchun Telefon:
📞 +998990081006
🔎 @Texnopark_2020
🌍@ohangaronshahar
#Умид_ниҳоллари_2022

Жорий йилнинг 22 февраль куни Оҳангарон шаҳар 5 умумтаълим мактабида "Умид ниҳоллари" спорт мусобақаларининг баскетбол тури бўйича ўғил болалар ва қизлар ўртасида шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада шаҳардаги барча умумий ўрта таълим мактабларидан ўқувчи ёшлар иштирок этишди.

Беллашув якунларига кўра ўғил болалар ўртасида :
🥇1-ўриннни 3-умумий ўрта таълим мактаби;
🥈2-ўринни 6- умумий ўрта таълим мактаби;
🥉3-ўриннни 8-умумий ўрта таълим мактаби жамоалари;
қиз боллар ўртасида:
🥇1-ўринни 4-умумий ўрта таълим мактаби;
🥈2-ўринни 3-умумий ўрта таълим мактаби;
🥉3-ўринни 8-умумий ўрта таълим мактаби жамоалари қўлга киритди.

Тадбир якунида ғолиблар ташкилотчилар томонидан тақдирланди.

@ohangaronshahar