Оhangaron shahar hokimligi
3.66K subscribers
38.8K photos
2.5K videos
67 files
8.71K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ҳокимлик_соати

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари ва ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️Йиғилишда маҳалла бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан аниқланган муаммоларни бартараф этиш, янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда шаҳарда наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ишлари шаҳар ҳокими бошчилигида танқидлий муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида вазирлик вакили Рустам Абдуллаев сўз олиб, ҳудудларда уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш, бу борада мутасадди раҳбарларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида фикр билдирди.

📌Шунингдек, йиғилиш давомида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди ва келгуси вазифалар белгилаб олинди.

👉каналга уланиш
Таълимга эътибор-келажакка эътибор

Ёш авлоднинг билим олишига муносиб шароит яратиш-бугуннинг устувор вазифаси. Оҳангарон шаҳрида жорий йил якунига қадар Президент мактаби очиш бўйича жадал ҳаракатлар олиб борилмоқда.

🏫Президент мактаби ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси ҳисобланиб, унинг фаолияти юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитишни таъминлашга қаратилган.

✔️Бугун шаҳримиздаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида умумтаълим мактаби директорлари ва аниқ фанлар бўйича малакали ўқитувчилар билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда халқаро олимпиадаларда, танловларда ғолиб бўладиган ва дунёнинг энг яхши олий ўқув юртларига кира оладиган келажак етакчиларини тайёрлаш, бунда аввало ўқитувчиларнинг билим ва малакасини ошириш хусусида сўз борди.

Шунингдек, Оҳангарон шаҳрида очиладиган Президент мактабида ишлашга салоҳиятли педагог кадрларни ҳозирдан тайёрлаб бориш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

👉каналга уланиш
#спорт

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92 сонли қарор ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, аҳолини спортга кенг жалб қилиш мақсадида, шаҳримиздаги барча таълим муассасаларининг спорт заллари очиб қўйилган.

🏋‍♀Ҳозирги пайтда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар мактабида аҳоли вакиллари, хусусан ёшлар спорт билан шуғулланишмоқда.

⚽️Шунингдек, 3-умумтаълим мактаби устозлари ишдан ташқари вақтда спортнинг футбол тури билан машғул.

@ohangaronshahar
#беш_ташаббус

Оҳангарон шаҳар 3-умумий ўрта таълим мактабида технология фанидан тўгарак бўлиб ўтди.

Ўқувчилар "Беш ташаббус амалда" шиори билан қўл меҳнатидан фойдаланишмоқда.

@ohangaronshahar
#халқ_билан_мулоқот

⚡️Халқ депутатлари вилоят Кенгаши режасига кўра депутат Ойбек Мирзаев Оҳангарон шаҳридаги "Хонобод" ва "Илоқ" маҳаллаларида ишчи гуруҳ аъзолари билан муаммоли хонадонлар, ҳудуддаги долзарб масалалар бўйича ўрганиш ўтказиб, тегишли чора-тадбирлар белгилади ҳамда мутасаддиларга тегишли тавсиялар берди.

@ohangaronshahar