Оhangaron shahar hokimligi
3.69K subscribers
38.5K photos
2.48K videos
67 files
8.65K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
17:00:00-18:00:00
RADIO 24
#радио_24

Оҳангарон шаҳар янгиликлари "Ўзбекистон 24" радио каналида...

Батафсил👆👆👆

🌐каналга аъзо бўлинг
#жараён

"Умид" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Исматов Улуғбек, чорвачилик учун имтиёзли крeдит олиш бўйича мурожат қилган.

✔️Бугун маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси Н.Алтмишбaев мурожаaт юзасидан У.Исматовнинг хонадонида бўлиб, имтиёзли крeдит маблағларини олиш учун керакли тафсиялар бериб ўтди.

🌐каналга аъзо бўлинг
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОҲАНГАРОН ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ХХХIX CЕССИЯСИ

Бугун олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, шаҳардаги корхона, ташкилот раҳбарлари, мфй раислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

👉🏻БАТАФСИЛ

🌎https://t.iss.one/ohangaronshahar
​​#ишон_телефон

​​⁉️
Пенсия, Болалар нафақаси ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлашда сизда муаммолар борми?

🏦Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимлари фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти соҳасидаги мурожаатлари учун қулай шароитлар яратиш мақсадида "Ишонч телефонлари" фаолиятини йўлга қўйди.

☎️
Тошкент вилояти бошқармаси 95-340-40-18, 95-340-40-17
☎️
Ангрен шаҳри 95-026-40-41
☎️
Бекобод тумани 70-935-11-30
☎️
Бекобод шаҳри 70-214-08-28
☎️
Бўка тумани 70-573-51-01
☎️
Бўстонлиқ тумани 70-742-10-77
☎️
Зангиота тумани 71-270-35-10
☎️
Қибрай тумани 71-289-24-83
☎️
Қуйи Чирчиқ тумани 70-567-30-09
☎️
Нурафшон шаҳри 70-762-59-97
☎️
Оққўрғон тумани 70-552-11-42
☎️
Олмалиқ шаҳри 70-614-07-50
☎️
Оҳангарон тумани 70-645-58-62
☎️
Оҳангарон шаҳри 70-645-20-19
☎️
Паркент тумани 70-722-11-40
☎️
Пискент тумани 70-545-23-81
☎️
Тошкент тумани 98-304-54-94
☎️
Ўрта Чирчиқ тумани 95-515-90-95
☎️
Чиноз тумани 70-593-17-43
☎️
Чирчиқ шаҳри 70-715-33-52
☎️
Юқори Чирчиқ тумани 70-983-31-71
☎️
Янгийўл тумани 70-601-14-09
☎️
Янгийўл шаҳри 70-602-10-18

📞Ишонч телефонлари орқали ҳафтанинг душанба кунидан жума кунигача соат 09:00 дан 18:00 га қадар аҳолининг мурожаатлари қабул қилинади. (Тушлик 13-00 дан 14-00 гача)
#эълон
#меҳнат_ярмаркаси

ИШГА КИРИШ ИСТАГИДА БЎЛГАН ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!

⚡️Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази
ҳамкорлигида жорий йил 10 феврал (пайшанба) куни Оҳангарон шаҳридаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ташкил этилади.

Тадбирда шаҳардаги корхона ва ташкилот вакиллари 600 дан зиёд вакант иш ўринлари таклифи билан иштирок этиши режалаштирилган.

🕰Тадбир соат 10:00 да бошланади.

Марҳамат келинг, албатта ишли бўласиз.

👉🏻Каналга уланиш
вакансия 05.02.2022 й.xlsx
45.7 KB
#эълон
#вакансия

Ҳурматли фуқаролар!

🔖Оҳангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази 2022 йил 5 феврал ҳолатига Оҳангарон шаҳрида жойлашган корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилмоқда.

✔️Марҳамат, танишиб, мутахассислигингиз бўйича ишга жойлашиш юзасидан мурожаат этишингиз мумкин.

👉Kаналга уланиш
#жараён

Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш юзасидан шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари И.Темиров раҳбарлигида йиғилиш бўлиб ўтди.

✔️Йиғилишда, ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари кенг муҳокама этилиб, халқаро тажрибаларга асосланган ҳолда янгича  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

🌐каналга аъзо бўлинг
Президент ҳузуридаги йиғилиш бошланди.

"Сўнгги беш йил давомида аҳоли сув таъминотини яхшилаш бўйича 10 триллион сўм ёки олдинги йилларга нисбатан 5 баравар кўп маблағ ажратдик. Бу даврда илк бор 6,5 миллион аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди", деди давлатимиз раҳбари йиғилиш аввалида.

2021 йилда 6300 километрга яқин ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилгани, 474 та сув иншоотлари қурилгани, 592 та маҳаллада 2,5 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшилангани таъкидланди.

"Энг муҳими, бу ишлар ҳисобига 1,5 миллион аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Шу билан бирга, ҳали соҳада ечимини кутаётган муаммолар кўп", деди давлатимиз раҳбари.

Мисол учун, 4 мингта маҳаллада ичимлик суви суткасига 4-6 соат берилади. 1,5 мингдан ортиқ маҳаллада марказлашган таъминот йўлга қўйилмаган.

Бундан ташқари, 2 мингга яқин боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари марказий тармоққа уланмагани боис, сувни ташиб келишга мажбур бўлмоқда.

Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззахда ичимлик суви таъминоти 60 фоиздан кам.
Бугун буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудига 581 йил тўлди

Буюк шоир ва мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Aлишер Навоийдан миллий маданиятимиз ва абиётимиз учун бебаҳо ижодий-илмий мерос қолган.

Aлишер Навоийнинг буюк ва бебаҳо нодир адабий асарлари асрлар оша дунё халқларини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда.

Кеча келгумдур дебон..

Кеча келгумдур дебон, ул сарву гулрў келмади.
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Лаҳза-лаҳза чиқтиму, чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю, ул шўхи бадхў келмади

Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор.
Кимса бормуким, они кўрганда кулгу келмади.

Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам
Йўлғаким, аввал қадам маъшуқи ўтру келмади.

Эй Навоий бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин
Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.


👉каналга аъзо бўлиш
#ҳамдардлик

ТАЪЗИЯ БИЛДИРАМИЗ!

Оҳангарон шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Абдуҳаким Хамраевнинг волидаи муҳтарамалари Ҳалима ая Ҳамраеванинг бевақт вафоти муносабати билан унинг барча яқинларига, оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

Аллоҳ таоло марҳумани ўз раҳматига олсин, барча солиҳ амалларини ўзига ҳамроҳ айлаб, саҳву хатоларини авф қилсин, гуноҳларини мағфират қилиб, раҳматига ноил, жаннатига дохил айласин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

👉каналга уланиш
#бунёдкорлик

⚡️Таҳлилларга кўра, сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда боғчалар сони 5 200 тадан 18 300 тага ошган. Соҳага қаратилаётган эътибор натижасида болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси икки баробар ортиб, 60 фоизни ташкил қилди.

✔️Бугун шаҳар ҳокими "Намуна" МФЙ ҳудудида қад ростлаётган мактабгача таълим ташкилоти биносида бўлиб, муассасасининг лойиҳаси, ер майдонининг режаси, бинонинг қаватлар режаси, ташқи кўриниши ва кесмалар режаси, ички ва ташқи коммуникация тизимлари билан танишди ҳамда тегишли таклиф ва тавсиялар берди.

🌐каналга аъзо бўлинг
#фуқаролар_қабули

Бугун Оҳангрон шаҳридаги Президент халқ қабулхонасида шаҳар сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ва бошқа мутасадди раҳбарлар томонидан фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

✔️Қабулда иштирок этган 11 нафар фуқаролардан 1 нафарининг мурожаати ижобий ҳал этилди, 4 тасига ҳуқуқий тушунча берилди, қолган мурожаатлар ижрога қаратилиб, ижросига масъуллар тайинланди.

@ohangaronshahar