Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.68K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#жараён

Амалиётга жорий этилган
"Маҳаллабай" ишлаш тизими орқали аҳолининг тадбиркорлик ташаббуслари янада қўллаб- қувватланиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

⚡️Бугун Охангарон шахар сектор раҳбарлари Анвар Мўминов, Абдураим Абдунабиев шаҳардаги "Бирлик" ва "Қўрғон" МФЙларида жойлашган хонадонларда бўлишди.

✔️ Мутасаддилар хонадонларда ташкил қилинган чорвачилик ва парандачилик фаолиятлари билан танишиб, ҳоким ёрдамчиларига тегишли тавсиялар берди.

Оҳангарон шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@ohangaronshahar
#Дайжест

❗️31 - январь : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Тошкент тумани.
Миллатлараро тотувлик намойиши

*Оққўрғон тумани.
Ечим кутаётган муаммолар

*Янгийўл тумани.
Ёшларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтмоқда

*Паркент тумани.
Паркент тумани ИИБ бошлиғи аҳоли хонадонларида бўлди

*Олмалиқ шаҳри.
2022/2026 йиллар оралиғида “Янги Ўзбекистон” массиви барпо этилади

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Янги Ўзбекистонда ёшлар учун янги тизим

*Янгийўл шаҳри.
Белгилаб берилган топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида 

*Юқори Чирчиқ тумани.
Ҳамкорликдаги режалар

*Бекобод тумани.
Халқ депутатлари Бекобод туман Кенгашининг 48- сессияси бўлиб ўтди

*Оҳангарон тумани.
Қурилиш ишлари қандай кетмоқда?

*Бўстонлиқ тумани.
Кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда

*Пискент тумани.
Тадбиркорликни ривожлантириш имкониятлари оширилади

*Бекобод шаҳри.
Шаҳар ҳокими ёрдамчилари билан хатлов жараёнида!!!

*Нурафшон шаҳри.
Мурожаатлар ечим топмоқда

*Чирчиқ шаҳри
. Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмайди

*Оҳангарон шаҳри.
Оҳангаронлик қиз Осиё чемпиони бўлди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
5 йиллик стратегиянинг 2022 йилги иқтисодий мақсадлари

Президент Тараққиёт стратегиясининг 2022 йилги давлат дастурини тасдиқлади. Бу йил иқтисодиёт йўналишида қандай мақсадлар қўйилган?

👉 БАТАФСИЛ

🌐каналга уланиш
#расмий
#эълон

Жорий йилнинг 7 феврал (душанба) куни Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олган:

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6166-сонли Фармони ва ПҚ–5132-сон қарорининг шаҳардаги ижроси, шунингдек аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида;

-Оҳангарон шаҳрида 2021 йилда "Обод маҳалла" Давлат дастурига киритилган ва бошқа МФЙларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

-Оҳангарон шаҳрида 2022 йилда хизматлар соҳасини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида;

- Жиноятчиликни олдини олиш юзасидан Оҳангарон шаҳар ИИБ бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида;

-2022 йил 1 январ ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағи ҳисобидан шаҳар маҳаллий бюджетидан маблағ йўналтирилиши тўғрисида;

-Бошқа масалалар.

👉каналга аъзо бўлиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видео_қўлланма

“Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!

“Open byudjet”
https://openbudget.uz ахборот портали орқали таклиф киритиш ва таклифга овоз бериш жараёни юзасидан видео-қўлланма.

👉Каналга уланиш
#infografika

Toshkent viloyatida turli millatga mansub mahallalar qancha?

Toshkent viloyatida 77 ta turli millatga mansub mahallalar mavjud boʻlib, yuqoridagi infografikada ularning soni va manzili xaritasi tushirilgan

Tojik, qozoq, rus, qirgʻiz, turkman, tatar, koreys va boshqa millat vakillari ushbu viloyatning turli manzillarida oʻzining millatdoshlari bilan tinch-totuvlikda hayot kechirishyapti.

➡️ Toshkent viloyati xabarlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#openbudjet

Ҳурматли фуқаролар!

"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ " ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!!!

Ташаббусли бюджетлаштириш жараёни 2022 йил 1 февралдан бошланади.

1-босқич
: Портал орқали таклиф киритиш муддатлари 1 февралдан 20 февралгача.

2-босқич
: Таклифларни саралаш муддатлари 21 февралдан 28 февралгача.

3-босқич
: Таклифга овоз бериш муддатлари 1 мартдан 20 мартгача .

Сизнинг таклифингиз яшаб турган ҳудудингизни янада обод этиш учун муҳим аҳамиятга эга.

Ташаббус кўрсатинг!!!!

Овоз бериш жараёнида фаол иштирок этиб, ҳудудингиздаги энг долзарб муаммоларни ечимини топишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

@ohangaronshahar
#тадбиркорлик

Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли ишлар давом этмоқда.

⚡️Жумладан, бугун шаҳримиздаги "Ёшлик" маҳалла фуқоролар йиғини ҳоким ёрдамчиси З.Каримов ҳамда шаҳар уй-жой каммунал ҳизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Б.Фозилхонов билан биргаликда 4 кичик туманида ҳизмат кўрсатувчи "Оҳангарон келажак замин" компаниясининг маъмурий биносида, аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таминлаш мақсадида тикувчилик фаолияти ташкил этилди.

✔️Корхонада бюртмачилар учун махсус кийимлар ишлаб чиқариш ва бу оркали иш уринларини кенгайтириш кўзда тутилган.

👉каналга уланиш
#жараён

Оҳангарон шаҳрида қўзиқорин етиштириладими?

Куни кеча хабар берганимиздек шаҳар ҳокими А.Эшонқулов "Янги ҳаёт" маҳалла фуқоролар йиғинида бўлиб, қўзиқорин етиштириш сирлари билан яқиндан танишган эди.

🍄Бугун, Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан "Ногой кургон" МФЙ ҳоким ёрдамчиси Ш.Уктамов хамда ёшлар ишлари агентлиги раҳбари ва вакиллари Оҳангарон туманининг "Янги ҳаёт" МФЙда истиқомат қилувчи С.Бегимқулов хонадонида бўлишди ва қўзиқоринни экиш, парваришлаш ҳамда қўзиқорин етиштириш сирлари билан танишишди.

Яқин кунларда шаҳримизда ушбу соха фаолият турини кенг ривожлантириб, ишсиз аҳоли қатламини даромадли меҳнат билан банд қилиш бўйича вазифалар мақсад қилиб олинди.

🌐каналга уланиш