Оhangaron shahar hokimligi
3.64K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.76K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Бюджет ташкилотлари ходимларига 1 январга қадар айрим тўловлар тўлаш тўхтатиб турилади

Ҳукуматнинг тегишли қарори (№575, 21.09.2020й) билан, бюджет ташкилотларида (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3-разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ишлайдиган ходимларга режалаштирилган моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, шу жумладан, бюджетдан ташқари ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди.

Шунингдек, бюджет харажатлари қуйидагича мақбуллаштирилади:

👉 Республика бюджети – 848,9 млрд сўмга;
👉 Қорақалпоғистон бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари – 325,9 млрд сўмга;
👉 Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида – 503,1 млрд сўмга;
👉 Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари – 224,2 млрд сўмга.


Каналга уланиш:
➡️ @uzauz
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Расмий

ТАЙИНЛОВ: Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди.

⚡️Тошкент вилояти ҳокимининг 2020 йил 18 сентябрдаги тегишли қарорига асосан Тошкент вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Халикулов Олимжон Ахмедович тайинланди.

🔎О.Халикулов 1975 йилда Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - олий. 1997 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. 1997-2019 йиллар давомида молия тизимининг турли лавозимларида ишлаган.

📌Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️2030 йилгача биометрик паспорт ўрнига ID-карталар жорий этилади

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

1️⃣ Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

2️⃣ Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

👉батафсил

Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar
Иқтисодиётни рақамлаштириш ва ҳокимлар фаолиятига баҳо беришнинг янги мезони белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 22 сентябрь куни тармоқ ва ҳудудларда рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, йиғилишда туман ва шаҳар ҳокимлари бир ойда 2-3 кун фақат рақамлаштириш билан шахсан шуғулланиши белгиланган. Уларнинг фаолиятига ҳудудда рақамлаштириш қай даражада йўлга қўйилганига қараб баҳо берилиши айтилган. Бу соҳада яхши натижа кўрсатган раҳбарларга 30 фоизгача устама жорий қилиниши таъкидланган.

👉 Тошкент хабарлари

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги технопарк

Обновляющийся Узбекистан: технопарк в Яшнабадском районе города Ташкента

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугун, 23 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзга чиқади.

Видеоанжуман шаклида ўтадиган йиғилишда Шавкат Мирзиёевнинг чиқиши Тошкент вақти билан соат 18:00га тўғри келади.

батафсил👉 https://kun.uz/69184844

@ohangaronshahar
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 22 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан бугун, 23 сентябрь куни шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказилди.

🌍Унда Оҳангарон шаҳридаги барча соҳаларга рақамли иқтисодиётни кенг жорий қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш масаласи муҳокама этилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокими томонидан ижтимоий ва коммунал ташкилотлар раҳбарларига ўз соҳаларида рақамли технологияларни жорий қилиш юзасидан 2 кун муддатда таклиф киритиш топширилди.

📡Шунингдек, Оҳангарон телекоммуникациялар боғламаси раҳбарига мактаб ва МТТларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш ва WiFi ҳудудлар ташкил қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.

@ohangaronshahar
Kаналга уланиш :👇
🌏https://t.iss.one/ohangaronshahar