Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39.1K photos
2.51K videos
67 files
8.79K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#маҳаллабай_ишлаш_тизими

❇️Айни пайтда Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ҳоким ёрдамчиси Шохрух Ўктамов билан "Нўғойқурғон" МФЙ да бўлиб, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Шунингдек, аҳолининг имкониятлари, яратилган шароитларидан келиб чиқиб уларга кредит ва субсидия бериш, маҳалладаги томорқа ва бўш ерлардан самарали фойдаланишда кўмаклашиш борасида зарурий тавсиялар берилди.

👉каналга уланиш
#муҳокама
#ҳокимлик_соати

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, секторлар ва корхона, ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари ҳамда ҳокимлик бошқарув аппарати ходимлари иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️Даставвал йиғилишда Президент раислигида 15 январь куни бўлиб ўтган маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар муҳокама қилиниб, бу борада шаҳарда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Шаҳар ҳокими ўз сўзида маҳаллаларда ишсизликни тугатиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳар бир раҳбарнинг асосий мақсади бўлиши кераклигини таъкидлади.

✔️Шунингдек, мажлисда ижро интизомини мустаҳкамлаш, раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, қурилиш-пудрат ишлари ва коммунал соҳалардаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-табдирлар белгиланиб, ижросига масъуллар тайинланди.

👉🏻каналга уланиш
#имконият

ЁШЛАР УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН НОЁБ ДАСТУРДА ИШТИРОК ЭТИНГ


“Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан Ёшларнинг 100 та энг илғор инвестиция лойиҳалари конкурсини қуйидаги шартлар асосида бошлади:

-“Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғарма”си ҳисобидан тўғридан-тўғри тижорат банклари иштирокисиз молиялаштириш

-Гаров таъминотисиз

-100 минг АҚШ долларигача

Конкурс шартлари билан 👉🏻бу ерда танишинг.

👉🏻каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Огоҳликка чақирамиз

Ёмғирли ва қорли об-ҳаво шароитни инобатга олиб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчиларни яна бир бор огоҳликка чақиради.

Йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Бугун Бош прокурор ўринбосари Э.Юлдошев, Тошкент вилояти прокурори биринчи ўринбосари Оҳангарон шаҳрида бўлиб, қурилиш объектлари, хусусан янги қурилаётган Қоракўл мактаби биноси билан танишди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш