Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.4K photos
2.47K videos
67 files
8.61K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#штаб

⚡️Аввал хабар берганимиздек вилоят ҳокимлиги топшириғи ижроси юзасидан, шаҳар ҳокимининг "2022 йилнинг 1-15 январ кунлари шаҳар ҳокимлиги иш фаолиятини тизимли ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Оҳангарон шаҳрида 1-15 январь кунлари аҳолига қулай шароит яратиш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошиб кетмаслигини, қиш мавсумини беталафот ўтказилишини, коммунал хизматларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, шаҳар ҳокимлигида штаб ташкил этилди.

✔️Шаҳар штаби куну-тун фаолияти олиб бормоқда.

📞Штаб телефон рақамлари:
(70) 645-10-17; (70) 645-10-36

📸 Суннат Сапаралиев

@ohangaronshahar
#ФВБ_огоҳлантиради

❗️Ўзбекистон ҳудудида Антициклон атмосфера босимининг кўтарилиши кузатилмоқда

Ҳозирда аҳолимизнинг кўп қисми бош оғриғи ва қон босими кўтарилишидан шикоят қилмоқда. Ушбу давр 7-12 январ кунлари кетма-кет икки антициклон чекка қисми Ўзбекистон ҳудудларидан ўтади.

Антициклон таъсирини енгиллаштириш учун эрталаб енгил гимнастика билан шуғулланиш ҳамда овқатланиш рационига Калий моддасига бой меваларни қўшиш ва истеъмол қилиш тавсия этилади.

А.Хамдамов,
Оҳангарон шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари, майор.

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#очиқлик_шаффофлик

🔎Аввалги рукнларимизда Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Шамсиддин Маннапов ва вилоятда фаолият юритаётган 45 нафар бошқарув сервис компаниялари раҳбарларининг учрашуви ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Хусусан,Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Барҳаёт Мелиев ҳам коммунал хизматлар учун электрон тўлов тизимларининг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, бу каби замонавий тўлов турларини кўп қаватли уйлар аҳолиси ўртасида кенг оммалаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди.

📲Аҳамиятлиси, бугун кун сайин ривожланаётган техника асрида ҳар биримизнинг мобил қўл телефонимиз электрон тўловларни қисқа сониялар ичида амалга оширишимиз йўлида энг яқин кўмакчига айланиб улгурди.
  
🏡Хўш, бугунги кунда Республика Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан жорий этилган "Менинг уйим" автоматлаштирилган электрон биллинг тизими бўйича Тошкент вилоятида тарғибот ишлари қай тартибда йўлга қўйилаяпти?

Батафсил юқоридаги видеолавҳада

@ohangaronshahar
#Хабарнома

Қишки таътил узайтирилади

Ҳурматли ота-оналар!

Халқ таълими тизимидаги директор, директорнинг ўқув ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда педагог-ўқитувчиларнинг халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларини ташкил этиш, шунингдек, ўқувчи - ёшлар ўртасида мавсумий грипп касаллигининг кескин кўпайишининг олдини олиш мақсадида халқ таълими вазирлиги қишки таътил кунларини 2022 йил 24 январга қадар узайтирилганини маълум қилади.

Таътил кунлари давомида, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида улар учун онлайн фан олимпиадалар, интеллектуал ўйинлар, китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган беллашувлар ва турли танловлар ташкил этилади.

Бундан ташқари халқ таълимининг ижтимоий тармоқлари ҳамда Миллий телерадиокомпаниянинг телеканаллари орқали турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.

****

ЗИМНИЕ КАНИКУЛЫ ПРОДЛЕВАЮТСЯ

Уважаемые родители!

Министерство народного образования сообщает, что в целях организации курсов повышения квалификации для руководителей общеобразовательных учебных заведений и педагогов по новой Национальной учебной программе, а также предотвращения распространения сезонного гриппа среди учащихся зимние каникулы продлеваются до 24 января 2022 года.

В эти дни для эффективного использования времени учащихся будут организованы различные онлайн олимпиады, интеллектуальные игры, а также мероприятия, направленные на развитие культуры чтения книг.

Кроме того, в социальных сетях министерства и по телеканалам Национальной телерадиокомпании планируется трансляция различных кружков для школьников.


Халқ таълими вазирлиги
⚡️Тезкор хабар

❗️ССВ: Юртимизда Omicron штамми аниқланди, эҳтиёт чоралари кучайтирилади

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортиб бораётгани, ушбу касалликка қарши зарур чоралар кўришни давом эттириш лозимлиги қайд этилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан коронавирус инфекциясининг янги Omicron штаммининг кенг тарқалаётганлиги ҳақида берган баёнотига кўра, дастлаб Африкада, кейинчалик Европа ва Осиё давлатларида аниқланган.

2021 йил декабрь ойидан бошлаб АҚШ, Дания, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия, Исроил, Нидерландия, Франция, Япония, Ҳиндистон каби бир қатор давлатларда коронавируснинг янги Omicron штамми кенг тарқалиб, эпидемиологик вазият кескинлашиб бораётганлиги муносабати билан бир қатор қўшимча карантин чекловлари жорий этилган.

🦠Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

Йиғилишда коронавирус пандемиясига қарши чоралар кўришни қатъий давом эттириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

📌Хусусан, Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔺Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмитанинг фуқароларимизни Умра зиёратларидан қайтишларида короновирусга ПЗР ёки экспресс тестни Саудия Арабистони ҳудудида ўзбек тиббиёт ходимлари томонидан олиниши ва манфий натижасига мувофиқ кириб келишини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди.

💉Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

Вазирлик ва идора раҳбарлари, ташкилий шаклидан қатъий назар, барча ташкилотларда ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади.

👨🏻‍🎓Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади.
Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.

❗️Шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2022 йил 15 январдан бошлаб қуйидаги тартиб жорий қилинмоқда:

🛡хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчилар келишидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичли маълумотга эга бўлиши;

🛡коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий кўрсаткичга эга маълумотнома бўлмаганда, аэропорт, темир йўл вокзаллари ва чегара ўтказиш пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс тест топшириши шарт.

🔻Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш, мамлакатимизда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадларини кўзда тутиб, турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#билдириш

Оҳангарон шаҳар электр таъминоти корхонасининг маълумот беришича, 2022 йил 10 январь куни соат 15:00 гача тасарруфимиздаги 124-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи паст кучланишли 0,4 кВ электр тармоғини дарахт шохларидан тозалаш, салқи (осилган) симларни тортиш мақсадида ўчирилади. Бунда шаҳримизнинг "Охунбобоев", "Дўстлик" МФЙларининг айрим қисмларида электр таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Келиб чиқиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

👉каналга уланиш
#ҳокимлик_соати

Бугун шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, МФЙ раислари ва ҳокимлик аппарати ходимлари иштирокида ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.

♻️Йиғилишда Оҳангарон шаҳрининг ва шаҳар ҳокими ўринбосарларининг энг мухим самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш, коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларини кучайтириш, шаҳар ҳокимлиги ва шаҳардаги корхона, ташкилотларда ижро интизомига қатъий риоя қилиш, кадрлар билан ишлаш аҳволи ва бошқа муҳим масалалар ҳамда муаммо ва камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди.

📌Шунингдек, йиғилиш давомида қатъий тартиб интизом асосида иш олиб бориш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига масъулият билан ёндошиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

🌐https://t.iss.one/ohangaronshahar
#таълим

❇️Оҳангарон шаҳар ХТБ тасарруфидаги умумтаълим муассасалари ўқувчилари Халқ таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган онлайн олимпиадаларда қатнашиб, кейинги босқичга сертификатларни қўлга киритмоқдалар.

👉каналга уланиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ифтихор

❇️Тошкент вилояти "Қувноқлар ва зуккуолар" кўрик танлови вилоят босқичида Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг "OHAN-STAR" жамоаси 1-ўринни эгаллади.

👉каналга уланиш
#jarayon

⚡️Ohangaron shahar 4-sektor hududida joylashgan "Qo'rg'on" MFYda istiqomat qiluvchi D.Tning sog'lig'ini tiklash uchun Dori-darmonga bo'lgan ehtiyoji bo'yicha qilingan murojaati, 4-sektor rahbari va "Qorg'on" MFY hokim yordamchisi R.Xolmatov tashabbusi bilan "Manzura aya Farm" MCHJ va "Ozodxon Farm" MCHJ homiyligi asosida Dori-darmon vositalari olib berildi.

Ohangaron shahar DSI

👉каналга уланиш