Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39K photos
2.51K videos
67 files
8.77K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#ижро

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келишини инобатга олиб, 2021-2022 йил куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Оҳангарон шаҳар ҳокимлигида узлуксиз куну-тун фаолият юритувчи навбатчилик “ШАҲАР ШТАБИ” ташкил этилган.

Штабнинг тунги навбатчилигида аҳолидан келиб тушган мурожаат юзасидан Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари, Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими, Газ таъминоти корхонаси, шаҳар ЭТК ҳамда шаҳар сув таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда воқеа жойига чиқиб ўрганилди ва камчиликлар қисқа муддатда бартараф этилди.

👉каналга уланиш
Tadbirkorlik subyektlari diqqatiga!

2021 yil dekabr oyi uchun 12-korxona shakli oylik "Tashkilot faoliyati to‘g‘risida hisobot " davlat statistika hisoboti shaklini taqdim etuvchi korxonalar ro‘yxati internet tizimi orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda hisobot davridan keyingi oyning 5 sanadan kechiktirmay (2022 yil 5 yanvargacha) (O’zbekiston Respublikasi davlat statistika qo‘mitasi tomonidan belgilangan ro‘yxat bo‘yicha) eStat-4 avtomatlashtirilgan onlayn tizimi orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim etishlari lozimligi yuzasidan ogohlantirib o‘tamiz.
Ma’lumot uchun telefonlar: 71 202-86-77

Ohangaron shahar statistika bo‘limi

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Олмалиқ шаҳар 4 -сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

🔸Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Нурафшон шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси.

🔸Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Туризм ва спорт инфратузилмасини ривожлантириш бўлими бош мутахассиси.

— Олимпия, паролимпия, ноолимпия ва миллий спорт турларини ривожлантириш ҳамда саралаш (селекция) бўлими бош мутахассиси.

— Нурафшон шаҳар туризм ва саорт бўлими бошлиғи.

— Пискент тумани туризм ва спорт бўлими спорт бўйича бош мутахассиси.

— Пискент тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

— Оҳангарон тумани туризм ва спорт бўлими туризм бўйича бош мутахассиси.

🔸Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тошкент вилояти бошқармаси:
— Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни молиялаштириш бўлими Бўлим етакчи мутахассиси.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими бошлиғи ўринбосари.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Олмалиқ шаҳар бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини кўрсатиш шўъбаси етакчи инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси мудири.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Янгийўл шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбасиетакчи инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Оҳангарон тумани бўлими - "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали давлат ижтимоий хизмат ва ёрдамларини кўрсатиш шўъбаси етакчи мутахассиси.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Чирчиқ шаҳар бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўлўвларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектори.

— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Паркент тумани бўлими - Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўьбаси катта инспектори.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 5 январдан 14 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
Xoʼjalik yurituvchi subyektlar diqqatiga!

Yuridik shaxslar, yuridik shaxslarning alohida boʼlinmalari (kichik korxona va mikrofirmalar, xususiy uy joy mulkdorlari shirkatlari, jamoat birlashmalari, ijtimoiy fondlar, nodavlat muassasalar, fuqarolarning oʼzini oʼzi boshqarish organlaridan tashqari) rahbarlari hamda masʼul xodimlari 4-mehnat shakli choraklik (MEHNAT HISOBOTI)ni hisobot davridan keying oyning 6- sanasidan (2022- yil 6- yanvar)dan kechiktirmay eStat-4 avtomatlashtirilgan onlayn tizimi orqali elektron raqamli imzodan foydalangan holda taqdim etishlari lozimligi yuzasidan ogohlantirib oʼtamiz.
Ma’lumot uchun telefonlar: 71 202-86-78

Ohangaron shahar statistika bo‘limi

👉каналга уланиш
#таълим

Оҳангарон шаҳар ХТБ тассаруфидаги умумтаълим муассасаларига ХТБ томонидан қишки таътилни мазмунли ўтказиш бўйича тадбирлар режаси етказилди ва ушбу режа асосида мактабларда таътил даврида тўгараклар фаолият олиб бормоқдалар. Жумладан 2-ИДУМ да “Ёш информатиклар” тўгарагида 20 нафар ўқувчи қатнашиб информатика фанидан билимларини мустаҳкамлаб келмоқдалар.

❇️Бундан ташқари ушбу таълим муассасасида 5 та муҳим ташаббуснинг бири бўлган спорт тўгаракларида ҳам ўқувчилар бўш вақтларини мароқли ўтказмоқдалар.

🔰Яна бир ташаббус китобхонликни ривожлантириш ва ўқувчиларда китобга бўлган меҳрни ошириш йўлида 2-4-3-мактабларда “Ёш китобхон” “Юные читатели” тўгараклари раҳбарлари иш олиб бормоқдалар.

💫“Ёш тарихшунослар” “Юный переводчик”тўгарагида эса мактаб ўқувчилари ОТМ ларга киришга тайёргарлик кўриш билан бирга ўз билим кўникмаларини оширмоқдалар.

У.Юлдашев
Оҳангарон шаҳар ХТБ мудири


👉каналга уланиш
#нигоҳ

🎥Бугун "O‘zbekiston 24" телеканали мухбирлари Оҳангарон шаҳар маҳаллаларидаги ислоҳотлар, жумладан, маҳаллабай тизимида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

🎤Шунингдек, ОАВ вакиллари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда суҳбат ташкил этилиб, эришилган ижобий ўзгаришлар диққат марказида бўлди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш