Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
39.4K photos
2.53K videos
67 files
8.88K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#учрашув

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов иш фаолиятини шаҳар 1-сонли ДМТТ дан бошлади.

Шаҳар ҳокими ташкилотнинг ишчи ходимлари ва жажжи тарбияланувчилари билан юзма-юз учрашиб, уларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади ҳамда тизимда самарали меҳнат қилаётган ходимларнинг хизматларини эътироф этиб, уларга миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан муассасада мавжуд муаммолар ўрганилди, жумладан иситиш тизимидаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифалар белгилаб берилди.

👉каналга уланиш
#ўрганиш

⚡️Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов куни кеча вилоят ҳокими раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Ўрганиш давомида беморлар ҳолидан хабар олиниб, шифохонадаги қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ва тиббий хизмат кўрсатиш сифати кўздан кечирилди ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича бирлашма раҳбари ва масъул ҳоким ўринбосарларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари томонидан ижтимоий муассасалар ва коммунал ташкилотларни ўрганиш ишлари давом этади.

📸
Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#медиа_тур
#онлайн
#оҳангарон_шаҳар

Бугун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимида хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари иштирокида медиа-тур ташкил этилди.

Айни пайтда тур иштирокчилари Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари агентлиги фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

👉каналга уланиш