Оhangaron shahar hokimligi
11.5K subscribers
44.2K photos
2.83K videos
70 files
9.97K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА ЗОТЛИ ҚОРАМОЛ ВА КУРКАЛАР ОЛИБ БЕРИЛДИ

Оҳангарон шаҳар ҳокими А.Эшонқулов, иқтисодиёт комплекси мутасаддилари билан биргаликда шаҳримизнинг “Нўғойқўрғон”, “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 9 та кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига “Халқ банк”нинг Оҳангарон филиалидан 20,0 млн. сўмдан кредитлар расмийлаштириб, 11 декабрь куни Олмалиқ шаҳрида, 15 декабрь куни Пискент туманидаги чорва моллари бозорларидан жами 27 бош қорамоллар ҳарид қилишларини ташкиллаштирди.

Шунингдек, 4 та кам таъминланган оилаларга 80 бош зотли куркалар олиб берилди. Ушбу оила вакилларининг барчаси Юртбошимизнинг “маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этилганлигидан мамнунлигини билдиришди.

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар
#Давра_суҳбати

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова ҳамда Дин ишлари қўмитаси Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар бўлими бош мутахассиси Д.Соипов билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида жойлашган И.Каримов номидаги Техника университети Олмалиқ филиалида "Жаҳолатга қарши" эзгу ғоясига асосан "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан етарли жавобларни олишди.

Шунингдек, талабалар томонидан билдирилган мунозара ва таклифлар тадбирга ўзгача мазмун бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар
#Китобхонлик

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳамда 3-сектор шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда шу ҳудудда истиқомат қилаётган оилалар ўртасида "Илоқ" МФЙ биносида аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кучайтириш ва қизиқишларини ошириш мақсадида "Китобхон оила"
кўрик-танловининг шаҳар 1-босқичи ўтказилди.

✳️ Тадбирда барча оилалар фаол иштирок этиб, низомда белгилаб берилган 3 та шарт асосида беллашдилар ҳамда ўзларининг қаламларига мансуб бўлган Она-Ватанимизни, китобхонликни ва онажонларимизни мадҳ этувчи шеърларини ҳакамларга ўқиб эшиттирдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган Айнақуловлар оиласига ҳамда барча иштирок этган оила вакилларига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ва турли бадиий ҳамда адабий китоблар тақдим қилинди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#саховат

Кўнгил кўзи меҳр-оқибатдир

Аслида инсоннинг кайфиятини кўтариш учун бир оғиз ширин сўз кифоя. Дардига малҳам бўлиш, оғирини енгил қилиш қўлимиздан келса нур устига нур.

❇️Оҳангарон шаҳар "Ёшлик" маҳалласида "Куч бирликда" волонтерлик ҳаракати ташаббуси билан жами 50 та аёл қизларга қишки кийимлар тарқатилди. Уларнинг қувончи чексиз.

👉каналга уланиш