Оhangaron shahar hokimligi
3.62K subscribers
39K photos
2.51K videos
67 files
8.77K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#саёҳат

"Ёшлик" МФЙдаги 30нафар фаол фахрий кексалари иштирокида Тошкент шаҳридаги Ўзбек Миллий драма театрига саёҳат уюштирилди.

Театрда фахрийлар "Сенсиз ўтмас кунларим" деб номланган спектакльни томоша қилишди.

👉каналга уланиш
#sport

🥋Dzyu-do sport turi boyicha Ohangaron shahar BO'SM birinchiligi o'tkazildi.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2020-yil 30-oktabrdagi 6099-sonli "Sog‘lom turmush tarzini keng tatbiq etish va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari tog‘risida" gi farmoni ijrosini ta'minlash maqsadida Ohangaron shahar BO'SM da sportning Dzyu-do turidan 2010-2011 va 2012-2013 yillarda tug‘ilgan o‘smirlar o‘rtasida BO'SM birinchiligi musobaqasi o‘tkazildi.

👉каналга уланиш
#билдириш

Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

Юридик мақомга эга бўлган корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари 12-korxona shakli ойлик (Ташкилот фаолияти тўғрисида) ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай тижорат ташкилотлари (кичик корхона ва микрофирмалар, фермер хўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотларидан ташқари) уларнинг алоҳида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан
белгиланган рўйхат бўйича) eStat 4.0 автоматлаштирилган онлайн тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.
Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
2021 йил учун юқоридаги давлат статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар рўйхатини Давлат статистика қўмитасининг расмий веб сайти www.stat.uz га кирган ҳолда у ердаги интерактив хизматлар бўлимидан шакллар рўйхати сахифасида корхона ва ташкилотнинг хос СТИР (ИНН) кодини терган ҳолда билиб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Оҳангарон шаҳар статистика бўлими

👉каналга уланиш
#эътибор
#1_сектор

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов 1-сектор ҳудудида жойлашган маҳалла хонадонларида бўлиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.

🔰Жумладан, "No‘g‘oyqo‘rg‘on" маҳалла фуқаролари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари юзасидан тегишли мутасаддиларга вазифалар юклатилди.


👉каналга уланиш
Forwarded from Sunnat Saparaliyev 🇺🇿 (Sunnat Saparaliyev)
#Diqqat

Oʻzbekistonda dekabr oyida bayramlar munosabati bilan yana 2 kun qoʻshimcha dam olinadi.

Jami 12 kun dam olish kuni boʻlmoqda.


📍4-dekabr (shanba)
📍5-dekabr (yakshanba)
8-dekabr (chorshanba) - Konstitutsiya kuni;
📍11-dekabr (shanba)
📍 12-dekabr (yakshanba)
📍18-dekabr (shanba)
📍 19-dekabr (yakshanba)
📍25-dekabr (shanba)
📍26-dekabr (yakshanba)
31-dekabr (juma);
📍1-yanvar (shanba);
📍2-yanvar (yakshanba)



Kanalga ulanish:⤵️

https://t.iss.one/Sunnat_Saparaliyev_photographer
#сессия

Бугун Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан ҳисобот берувчилар сўзга чиқди.

Жумладан, Оҳангарон шаҳрида 2021 йилда "Обод маҳалла" давлат дастурига киритилган маҳалла фуқаролар йиғинларида ва шаҳарнинг бошқа ҳудудларида қурилиш, ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокими ўринбосари Ж. Баходиров ҳисоботи тингланди.

Сессия кун тартибидан ўрин олган бошқа масалалар юзасидан ҳам тегишли мутасаддилар ҳисоботлари тингланди.

👉каналга уланиш