Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.7K photos
2.49K videos
67 files
8.7K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#таълим
#яшил_макон

Бугун Оҳангарон шаҳар ҳокими Акром Эшонқулов ўзи ўқиган Қўйи Чирчиқ туманидаги 10-умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Шаҳар ҳокими мактаб ўқитувчилари билан учрашиб, мактаб ҳовлисига 50 туп манзарали кўчатлар, мактаб кутубхонаси учун 50 дона китоб совға қилди.

📸 Суннат Сапаралиев

👉каналга уланиш
#ФВБ_семинар

🚒Оҳангарон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида шаҳар Тиббиёт бирлашмасида амалий семинар ўтказилди.

👨‍⚕️Мазкур семинарда жароҳатланган шахсга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда ёнғин содир бўлганда бирламчи ёнғин ўчириш воситасидан тўғри фойдаланишлари амалда ўрганилди.


Бу каби тадбирлар 15 декабрь кунига қадар давом этади.

👉каналга уланиш
#ярмарка

Бугун Оҳангарон шаҳар 4-сектор ҳудудига кирувчи "Бирлик" МФЙ да Оҳангарон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ташаббуси билан банд бўлмаган аҳоли, жумладан, ишсиз ёшлар, аёллар, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни муқим иш жойларига жойлаштириш, шунингдек, фуқароларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш юзасидан бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Ярмаркада 3 та корхона ташкилот 21 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Ямаркада Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи 22 нафар банд бўлмаган ишсиз фуқаролар (15 нафар аёллар 5 нафар ёшлар) иштирок этди. Уларнинг 5 нафарига ишга жойлашиш учун корхона ва ташкилотларга йўлланмалар берилди.

Шунингдек, ямарка иштирокчиларига меҳнат қонунчилиги, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида, Бандликка Кўмаклашиш Жамғармаси томонидан ажратиладиган субсидия ва грантлар ҳақида маслаҳат берилди.

👉каналга уланиш
#бунёдкорлик

⚡️Бугун вилоят қурилиш бошкармасида бошқарма бошлиғи, Оҳангарон шаҳар ҳокими ва бир катор ташкилот вакиллари билан биргаликда Оҳангарон шаҳридан ўтувчи А-373 автомобил йули ёқасида замонавий шох бекат қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида мутасаддилар томонидан қурилиш ишларини яқин кунларда бошлаш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

👉каналга уланиш
#таълим
#профилактика

Бугун профилактика куни муносабати билан 3-умумий ўрта таълим мактабида Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси, шаҳар прокурори ўринбосари, шаҳар маънавият тарғибот маркази бош мутахассиси, Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси мудири билан биргаликда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш юзасидан суҳбат ўтказилди.

🔰Шунингдек, мактабнинг спорт зали учун келтирилган янги спорт анжомлари билан танишди.

👉каналга уланиш
#саховат
#биргаликда_кучлимиз

Бугун Оҳангарон шаҳар "Ёшлик" маҳалласидаги фаол қизларга ва жамоатчи аёлларга "ВМЕСТЕ МЫ СИЛА" кўнгиллилар гуруҳи томонидан қишки иссиқ кийимлар тарқатилди.


👉каналга уланиш