БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг яна бир муҳим ташаббусини қўллаб-қувватлади. Давлатимиз раҳбари таклифи билан ишлаб чиқилган “Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюция бир овоздан маъқулланди.
Марказий Осиё мамлакатлари қаторида жаҳоннинг барча қитъаларидан 80 та давлат резолюциянинг ҳаммуаллифлари бўлди.
Ҳужжатда COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмасликни таъминлаган ҳолда кенг кўламли, барқарор ва изчил тикланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва ҳар томонлама ҳамкорликка содиқликни мустаҳкамлашда парламентларнинг муҳим ўрни қайд этилади.
БМТ Бош Ассамблеяси аъзо давлатларни миллий парламентларни қўллаб-қувватлашга, уларни Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш йўлидаги фаолият ва буни назорат қилиш жараёнларига, айниқса, ихтиёрий миллий маърузаларни тайёрлашга жалб қилиш, шунингдек, ҳисобдорликни таъминлаш ва кучайтириш учун уларга ёрдам беришга чақиради.
Хотин-қизларнинг қонун чиқарувчи органлар ишида ва парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокига кўмаклашиш орқали БРМга эришишни жадаллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг марказий омили сифатида гендер тенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
2030 йилга қадар бўлган даврдаги БРМ кун тартибининг муваффақиятли амалга оширилишида ёшларнинг ўрни ва ҳиссаси муҳимлиги, ёшларнинг парламент жараёнларида тўлиқ, тенг ҳуқуқли ва таъсирчан иштирокини таъминлаш зарурлиги эътироф этилган.
БМТ тузилмалари ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳужжатни олқишладилар. Резолюция парламентлар учун ўзига хос дастуриламал бўлиши, БРМни жадал амалга ошириш бўйича саъй-ҳаракатларни фаоллаштириши қайд этилди.
Парламентлараро иттифоқ Бош котиби Мартин Чунгонг ушбу муносабат билан мамлакатимиз халқи ва давлатимиз раҳбарини резолюция қабул қилингани билан самимий табриклаб, Президентимизга ўринли таклиф учун миннатдорлик билдирди.
👉 @odiljon_tojiyev

Экологик партия ўзига янги раис сайлади
Бугун Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раислигига Хамзаев Абдушукур Худойкулович номзоди сайланди.
А.Хамзаев 1973 йилда Сурхондарё вилояти Узун туманида туғилган. 1995 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини, 2013 йил Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган, мутахассислиги агроном олим. Қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Узоқ йиллар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари билан шуғуллуниб, илмий-педагогик, раҳбарлик тажрибасига эга.
2022 йил июнь ойидан буён Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
17 та қишлоқ хўжалик экин навлари ва 16 та ихтиро патенти муаллифи, унинг 270 дан зиёд илмий ишлари чоп этилган.
Шунингдек, экология, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасида Хитой, Япония, Корея, Исроил, Туркия, Германия, Болгария каби давлатларда малака оширган.

Экологическая партия избрала нового председателя
Хамзаев Абдушукур Худойкулович избран председателем Исполнительного комитета Центрального совета Экопартии Узбекистана.
А.Хамзаев родился в 1973 году в Узунском районе Сурхандарьинской области. В 1995 году окончил Самаркандский сельскохозяйственный институт, в 2013 году – Академию государственного управления, по специальности - агроном. Доктор сельскохозяйственных наук, профессор.
На протяжении многих лет занимается вопросами экологии и охраны окружающей среды, имеет научно-педагогический и управленческий опыт.
С июня 2022 года работал заместителем председателя Исполкома Центрального совета Экологической партии Узбекистана.
Автор 17 сортов сельскохозяйственных культур и 16 патентов на изобретения, опубликовано более 270 научных работ.
А.Хамзаев повышал квалификацию в области экологии, сельского и лесного хозяйства в таких странах, как КНР, Япония, Республика Корея, Израиль, Турция, Германия, Болгария.

Ҳозиргина Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида кун тартибидаги биринчи масала сифатида муҳокама қилинган “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.
Аниқлик киритиб ўтиш керак, бу фақат биринчи ўқишда қабул қилинди. У дегани, қонун лойиҳаси қонун лойиҳасилигича қолади, фақат концептуал жиҳатдан маъқулланди. Уни ҳали тегишли қўмита фракциялар билан биргаликда кўриб чиқишади.
Кейин иккинчи ўқишда кўриш учун Қонунчилик палатаси муҳокамасига қўйилади.
Одатда шу босқичдаги овоз бериш натижасига кўра таблода ранг-барангликни кўришингиз мумкин!
P.S. Иккинчи ўқишда депутатлар қонун лойиҳаларини моддама-модда кўриб чиқади.

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини тўғридан-тўғри эфирда кузатинг
Бугун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим кун. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис палаталарига Мурожаатнома йўллайди.
Тадбир МТРК телерадиоканаллари, шунингдек, нодавлат телеканаллар ҳамда давлатимиз раҳбарининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Тадбир соат 11:00 да бошланади.
———————-
Смотрите Послание Президента Олий Мажлису в прямом эфире
Сегодня важный день в общественно-политической и экономической жизни нашей страны. Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев обратится к палатам Олий Мажлиса с Посланием.
Мероприятие будет транслироваться в прямом эфире на теле- и радиоканалах МТРК, негосударственных телеканалах, а также официальных страницах главы государства в социальных сетях.
Мероприятие начнется в 11:00.

#Мурожаатнома2022
Шавкат Мирзиёев 2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилишни таклиф қилди
———————-
Шавкат Мирзиёев предложил провозгласить 2023 год «Годом заботы о человеке и качественного образования»

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев парламентдаги фаолиятини якунлаётганидан музтар бўлдим. Ҳозир бу ҳақда кўп тўхталмоқчи эмасман. Нима бўлганда ҳам унинг қарорини ҳурмат қиламан.
Биз Расул ака билан неча йиллик қадрдон дўстмиз ва абадий шундай бўлиб қолади.
Қатъий ишонч билан айтаманки, у қайси соҳа ва вазифада ишламасин, Президент ислоҳотларини ҳаётга кенг жорий қилишда серғайрат, толмас курашчи ва енгилмас жангчи бўлиб қолаверади.
Мард ва бағрикенг дўстим, сени маҳкам бағримга босиб, келгуси ишларингда омадлар, зафарлар тилайман!

Адвокатлар қўшимча қиймат солиғи тўламайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган навбатдаги мажлиси чоғида адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) тўловчиларига айлантиришни кўзда тутувчи нормага қатъий эътироз бўлди.
Яъни, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойихаси билан Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли орқали адвокатлик тузилмаларини ҚҚС тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.
Бироқ, депутатлар фикрича, бу каби омиллар адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик кўмак олиш имконияти пасайишига сабаб бўлади.
Узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоб ва баҳс-мунозаралардан сўнг халқ вакиллари таклифи билан мазкур норма қонун лойиҳасидан чиқариб ташланди.

Адвокаты не будут платить налог на добавленную стоимость
В ходе вчерашнего заседания Законодательной палаты Олий Мажлиса членами нижней палаты были высказаны решительные возражения против нормы, предусматривающей превращение представителей юридических профессий в плательщиков налога на добавленную стоимость (НДС).
С учетом особенностей законопроекта «О внесении изменений и дополнений в некоторые законодательные акты Республики Узбекистан в связи с принятием основных направлений налоговой и бюджетной политики на 2023 год» был предусмотрен перевод юридических профессий путем исключения главы 70 Налогового кодекса (Особенности налогообложения коллегий адвокатов, адвокатских фирм, адвокатских контор и адвокатов) в категорию плательщиков НДС.
По мнению депутатов, такие факторы приведут к удорожанию юридической помощи, оказываемую адвокатами, и снижают возможность получения гражданами и юридическими лицами квалифицированной юридической помощи.
После долгих прений, вопросов и ответов указанная норма исключена из законопроекта по предложению народных избранников.

Ёш болали оналар меҳнати борасида...
Кўпчилик яхши билади, партиядошларнинг аксарият масалалар бўйича нуқтаи назари бир-бири билан ўхшаш бўлади. Қарашлари туташган инсонлар ихтиёрий равишда партия атрофида жипслашади.
Лекин бу, партиядошлар бир қолип асосида фикрлаб, бирининг фикрини иккинчиси инкор этиши мумкин эмаслигини англатмайди.
Гарчи иккаламиз ҳам бир партиянинг аъзоси бўлсак-да, “Миллий тикланиш” ДП етакчиси Алишер Қодировнинг ишлаётган аёлларга нисбатан енгилликни кўпайтириш билан боғлиқ таклифига қаршиман. Бу ҳақда ўзларига ҳам айтгандим.
Опа-сингилларимиз иш кунини бир соат кеч бошлаб, бир соат эрта тугатишига ёки оиласига кўпроқ вақт ажратишига қарши бўлганим учун эмас, балки бундай “ноу-хау” механизм хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини ошириш эмас, балки, аксинча, тушириши мумкинлиги сабабли қаршиман.
Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқли эканлиги Конституция даражасида мустаҳкамланган мамлакатимизда шундоқ ҳам ишлаётган опа-сингилларимизга қатор енгилликлар яратилган.
🚀 @odiljon_tojiyev

Қонунчилик палатасида бугун бўлиб ўтадиган ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексларига таълим муассасасининг педагог ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни янада кучайтириш таклиф этилмоқда.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга педагогларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;
Таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши;
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини назарда тутувчи нормани киритиш назарда тутилмоқда.
(
Шунингдек, Жиноят Кодесига ҳам таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этган тақдирда ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишини мустаҳкамловчи янги норма қўшиш таклиф этилмоқда.

(Амалдаги қонунчиликда ушбу ҳуқуқбузарликка нисбатан белгиланган жарималар миқдори фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 7 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорни ташкил этади)
Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлишини назарда тутувчи нормани киритиш назарда тутилмоқда.
(
Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Маъмурий қамоққа олиш билан боғлиқ жазо чораси мавжуд эмас)
Шунингдек, Жиноят Кодесига ҳам таълим муассасасининг педагог ходимига нисбатан меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этган тақдирда ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланишини мустаҳкамловчи янги норма қўшиш таклиф этилмоқда.
👉 @odiljon_tojiyev
#Таклиф #Ёшлар_парламенти
Олий Мажлис Қонунчилик Палатасида уч йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган "Ёшлар парламенти"да сайловлар бошланмоқда. Умуман, мазкур ўзига хос сиёсий институт шу чоққача тўпланган тажрибадан хулоса чиқариб, янгича тартибда ишлашни бошламоқда.
Мақсадимиз ёшларимизни парламент билан янада яқинлаштириш, тузилма билан ҳамкорлик тартиб-таомилларини аниқроқ, соддароқ шаклга ўтказиш. Шу маънода, "Ёшлар парламенти"га сайловларда ғолиб бўлганларни яхшигина сюрпризлар кутмоқда. 🤫
Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори билан "Ёшлар парламенти"нинг янги Низоми ва Регламенти тасдиқланди.
Низомга кўра, сайловлар сиёсий партиялар кесимида бўлиб ўтади. Демак, парламент ҳаётига қизиқадиган 18-30 ёш оролиғидаги ёшлар ўзи аъзо бўлган партиянинг туман бўлимларига мурожаат қилиши керак.

Бугун Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ялпи мажлисда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Шулардан бири тадбиркорларнинг банкдаги ҳисобварағидан пул маблағларини унинг розилигисиз кўчириш ёки олиб қўйиш ҳолатларига нисбатан жазо чоралари қўлланилишини назарда тутади. Гап шундаки, амалиётда тадбиркорларнинг ноқонуний ечилган пул маблағлари суд ёки уларнинг юқори органлари томонидан аниқланган тақдирда уларга нисбатан ҳеч қандай жавобгарлик чоралари мавжуд эмас.
Шу боис Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши таклиф этилаяпти.
Таклиф этилаётган ўзгартишга кўра:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг банк ҳисобварағидаги пул маблағларини уларнинг розилигисиз қонунга хилоф равишда ўтказиш ёки олиб қўйиш ва ортиқча ундирилган пул маблағларини ўз вақтида қайтармаслик учун жисмоний ва юридик шахсларнинг биринчи талабига асосан қайтармаганлик, —
мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМнинг 20 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса,
ҳуқуқбузарлар БҲМнинг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
P.S. Мазкур қонун лойиҳаси Президентнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқоти”дан кейин ишлаб чиқилган.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди. Такомиллаштирилаяпти

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_парламенти аъзолари сафида бўлишга қизиқувчи 18-30 ёшдаги дўстларимизни сайловларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламан.
🏃♂️🏃♀️Ўзингиз аъзо бўлган сиёсий партиянинг туман (шаҳар) кенгашларига ариза билан мурожаат қилинг!
********************
Призываю друзей в возрасте 18-30 лет, заинтересованных стать частью #Молодежного_парламента, к участию в выборах.
🏃🏻♂️🏃🏻♀️Подавайте заявление на участие в районные (городские) Кенгаши политической партии, членом которой вы являетесь!
Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари,
Одилжон Тожиев

#Нуқтаи_назар_🔥
Мавзулар тез ўзгараяпти. Медиа бир дақиқа ҳам жим тургани йўқ. Очиқлик сиёсатининг дангал ва дўппини ерга қўйиииб айтганда, қалтис мавзулардаги кун тартиби – қизиқарли, ҳаётга яқин, дадил. Хусусан, газ қувурлари бўйича келишув мазмунига шубҳа билан қараш, аниқлик талаб қилиш ўзбек ОАВ ва блогосферасининг оёққа туриб олганидан далолат. Менимча.
Мавзунинг ўзига эътибор қаратилса, Энергетика вазирлигимиз Газпром билан қандай шартларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга оширади – шудир масала. Қисқаси, биз ютаяпмизми ёки ютқазаяпмизми, деган беозор саволга конкрет жавоб истайдур бу кўнгил.
Менинг қатъий фикримча, бизда табиий газга эҳтиёж ортиб бораётган бир пайтда (биргина, газга юрадиган автомобиллар сони ўсаётгани тасаввур қилинса), бу ресурснинг ишлаб чиқарилиши эса қисқараётган вақтда, барибир кимдандир газ сотиб олишимиз керак. Жаҳон бозорида ўз харидорларини йўқотаётган Газпромнинг қийин аҳволидан “иссиғида” фойдаланиб қолиш – яхши, ақлли ход.
🔥

#фикр
Статистика маълумотларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва хулосалар чиқаришда бугунги кундаги очиқлик ва шаффофликдан самарали фойдалансак яхши.
Ҳурматли блогерларимиз давлат статистик маълумотларни қиёслаб таҳлил қилишибди. Менга, масалан, ёндашув ёқди. Аниқланган тафовутлар биз депутатларни ҳам ҳушёр торттиради.
Лекин, агар синчиклаб қаралса, тафовутлар табиий ва ўринли. Чунки, фикримча, саноат статистикасида фақат йирик саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган электр эгергияси, саноат маҳсулотларининг йиғиндиси берилади. ЯИМ статистикасида эса мамлакат бўйлаб жами ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳақида маълумот келтирилади.
Чунки, масалан, саноатдан ташқари қувватлардан келган токдан ҳам ишлатилса бўлади. Енгил автомобилларга келсак, махсус енгил автомобиллар саноат статистикасига қўшилмаган бўлиши мумкин.
Статистика қўмитаси томонидан жамоатчилик ва таҳлилчиларимизда статистика соҳасида тушунчаларни мукаммаллаштиришга қаратилган ўқув семинарлар ташкил этишни таклиф қиламан.

Бугун 2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 22 нафар судланувчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.
Ҳукм эълон қилингач, судланувчиларданда уларнинг оила аъзоларига, айниқса, фарзандини панжара ортида кўришга мажбур бўлган ота-оналарга ачиндим.
Дилбандининг озодликдан маҳрум қилинишига гувоҳ бўлишни ҳеч кимга раво кўрмаган бўлардим.
Аччиқ, аммо тўғри бир ҳақиқатни тушуниб етиш керак: ҳар ким қилмишига яраша жазосини олиши муқаррар.
Ўз манфаати йўлида ватандошларининг тинчлиги, хотиржамлиги, бирдамлигига рахна солмоқчи бўлганлар бундан мустасно эмас.
Ушбу фожеадан ҳаммамиз тўғри хулоса чиқаришимиз керак.

#Таъзия #АччиқҲақиқат
Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан,ҳурматли Ички ишлари вазирлиги ва бошқа идораларга қатор саволлар пайдо бўлаяпти менда. Воқеа жамиятимизнинг барча қатламини чуқур тўлқинлантирди, оталар, оналар, боболар, бувилар қайғуга чўмди, юракнинг чуқур қаватларида оғриқли хавотирлар пайдо бўлди. Ўзим ҳам ҳозир шу кайфиятдаман.
Миллатимизга иснод, бир ота-онага бир умрлик ўчмас доғ, аламли изтироб бўлиб қоладиган воқеанинг айбдори кимлар? Қонунчиликда айбдорни жазолаш чораларини янаям кучайтиришни назарда тутувчи ўзгаришлар керакми? Биз бунга киришамиз, қонунчиликда белгиланган энг оғир жазо турини белгилаш бўйича ишлаймиз. Бу ҳақда гап-сўз бўлиши мумкинмас.
Мен фақатгина битта мана шу нормага эътибор қаратиш билан чекланмай, бошқа қонунларимиз, хусусан, таълим-тарбияга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни комплекс қайта кўриб чиқиш тарафдориман. Биз болаларимизни бегона, ёвуз ниятли кишилардан эҳтиёт бўлишга ўргатишимиз шарт.
Воқеанинг хронологиясига қаралса, вазият таълим ва тарбияга масъуллар, яъни, ота-она ҳамда таълим ташкилоти вакилларига жиддий эътирозлар уйғонади. Биз болага бегона кишилар билан қандай муомала қилишни ўргатишимиз керак. Бу ҳақда уйда, мактабда айтилиши, уқтирилиши керак. Акс ҳолда педофиллар қўлга тушмаслик учун ўз нишонини ўлдиришда, хўрлашда, қийнашда давом этади.
Минг афсус. Марҳума синглимизнинг ота-онасига чин қалбимдан таъзия билдираман.
👉 @odiljon_tojiyev
Пойтахтнинг қоқ марказида педофил 12 яшар қизнинг зўрлаб, хўрлаб ўлдирар экан,