Odiljon Tojiyev
3.83K subscribers
275 photos
110 videos
283 links
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одилжон Тожиевнинг расмий канали

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
#референдум

Депутатлар овоз бериш жараёнини ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Одилжон Тожиев,
Конституциявий комиссия Матбуот котиби
#Конституция_куни_қачон

Ижтимоий тармоқларда “Энди 1-май Конституция куни сифатида нишонланадими?” деган мазмундаги турли чиқишлар бўлмоқда.

Йўқ, бундай бўлмайди!

Анъанага кўра, "8-декабрь – Конституция куни" байрами сифатида нишонланади.

Одилжон Тожиев
#Байроқ

Аввалроқ, “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётгани бўйича янгилик билан бўлишгандим.

Ишчи-гуруҳ ишламоқда, тез кунларда маромига етказилади.

Шахсий фикримча, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасвирини устки кийимга безатиш мақсадида тушириш имкониятини ҳам яратишимиз керак.

P.S. Бефарқ бўлмаган жамоатчилик фаолларига раҳмат.

🇺🇿 Одилжон Тожиев 🇺🇿
#Зўр_қонун #Байроқ #Муҳокамалар 🇺🇿

«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини эълон қилдик (https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17).

Лойиҳага кўра:

🇺🇿 Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда фойдаланилишга рухсат бериш;

🇺🇿 байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда (шу жойи зўр), транспорт воситаларининг салонида фойдаланишга рухсат бериш;

🇺🇿 Давлат байроғи тасвиридан устки кийимга безатиш учун фойдаланишга рухсат бериш; (2.0. зўр)

🇺🇿 Шунингдек, Давлат байроғини тахқирлашга йўл қўйилмаслиги ҳам аниқ белгиланмоқда.

P.S. Таклифингизни [email protected] почтасига йўлланг.

Одилжон Тожиев
Бугун биз, депутатлар билиб-билмай жиноятга қўл уриб қўйган болаларнинг келажагига "болта уриб" келаётган "судланганлик" тамғасини олиб ташлашга хизмат қиладиган қонун лойиҳасини кўриб чиқдик.

Ушбу қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексига қуйидаги мазмундаги ўзгартиш ва қўшимча киритилиши таклиф этилмоқда:

Биринчидан, 18 ёшга тўлмаган шахслар содир этган жинояти ( ўта оғир жиноятлар бундан мустасно) учун жазони ўтаб бўлганидан кейин "судланмаган" деб ҳисобланади.

Иккинчидан, вояга етмаган шахсга нисбатан тайинланадиган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кам муддати бир ойга туширилади. (Амалда ушбу муддат 6 ойни ташкил қилади).

Одилжон Тожиев
Қўшиламан, бизга яхши хабарлар керак.

Бунинг учун эса атрофимизда яхши тарбия кўрган ИНСОНлар кўп бўлиши керак.

Баракалла, йигитлар! Ҳақиқий мард ўғлонларимизнинг ота-оналарига катта раҳмат.

Одилжон Тожиев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Байроқ #Ватан 🇺🇿🇺🇿

Файласуф-адиб, Парламент аъзоси Хуршид Дўстмуҳаммад киноя оҳангида айтар эди: "Байроқ – бойроқларда!"

Балки, қачондир шундай бўлгандир. Балки, юморни жўн тушуниш, изоҳлаш шарт эмасдир. Муҳими, муқаддас байроғимиз умумхалқ мулки, кундалик ҳаётимизнинг бир қисми сифатида қатъиян белгиланмоқда.

Ҳужжат қабул қилинса, у Парламент тарихидаги энг ноёб ҳужжатлардан бири бўлиб қолади. Чунки, байроқдан кундалик ҳаётимизда кенг фойдаланиш кайфияти мустақиллик йилларида табиий ва тадрижий равишда етилди, умумхалқ талабига айланди.

Буюк келажак сари шахдам қадамлар ташлаётган жонажон ва азамат халқимизда жўш ураётган Ватанпарварлик туйғусига ҳурмат билан,
фуқаро Одилжон Тожиев.

P.S. Таклифларингизни ушбу платформалар орқали йўлланг:

Электрон почта: [email protected]

Парламент сайти: https://parliament.gov.uz/oz/regulation/17

Муҳокама сайти: https://regulation.gov.uz/oz/d/81075
Шу кунларда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Давлат бюджети бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2022 йилдаги ҳамда 2023 йил биринчи чоракдаги ижроси дастлабки тарзда кўриб чиқилмоқда.

☝️ Давлат бюджети ижроси келаётган ҳафтада сиёсий партияларнинг фракциялари йиғилишлари ҳамда Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Одилжон Тожиев
Қўқон шаҳридаги бозорда ёнғин туфайли хусусий
мулки ва даромад манбаидан маҳрум бўлганларга сабр тилайман. ☹️

Тез орада маҳаллий ҳокимлик ва саховатпеша инсонлар ёрдамида қўқонлик оға-иниларимиз, опа-сингилларимизнинг мушкули осон бўлишига умид қиламан.

Одилжон Тожиев
#Байроқ 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Бугун биз “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунни қабул қилиб, Сенатга юбордик.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида фаол қатнашган ватандошларимизга миннатдорчилик билдирамиз!

P.S.
ЎзЛиДеП фракциясининг 5 нафар депутатлари - Актам Хайитов, Эркин Зохидов, Ақшагул Тулегенова, Шахноза Холмахмадова ва Зафар Худайберидиевлар ташаббускор сифатида Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишган эди.

————
#Флаг 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Сегодня мы приняли закон «О внесении изменений и дополнений в Закон Республики Узбекистан «О Государственном флаге Республики Узбекистан» и направили его в Сенат.

Благодарим соотечественников, принявших активное участие в обсуждении законопроекта!

P.S.
Проект закона в качестве инициаторов разработали 5 депутатов фракции УзЛиДеП - Актам Хаитов, Эркин Зохидов, Акшагул Тулегенова, Шахноза Холмахмадова и Зафар Худайберидиев.

Одилжон Тожиев
Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!!!

Одилжон Тожиев
“Айни вақтда биз радикализм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишларига, турли миллат ва халқларнинг диний қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик кўрсатишга мутлақо қаршимиз.

Жумладан, яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.

Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”, – деди Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашувда.

#MirziyoyeV2023

Одилжон Тожиев
#Байроқ #Қонун 🇺🇿

Байроқдан фойдаланишга оид мавжуд қонунчилик такомиллаштирилди. Давлат раҳбари бу ҳақдаги қонунни имзолади.

Кишида Ватан, шараф ва жасорат туйғуларини жўш урдириб, ғурур бағишлайдиган байроғимиз энди чинакамига халқ мулкига айланди.

Байроқ мен учун энг катта адреналин. Энди у уйимиз пештоқида ҳам ҳилпирайди. 🇺🇿

Одилжон Тожиев
#қонун #имтиёз #яшил_энергия

Бугун яхши қонун қабул қилиб, Сенатга юбордик.

Унга кўра:
☀️100 киловатгача қайта тикланадиган энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган юридик ва жисмоний шахслар 3 йил муддатга мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади.

☝️Ушбу қурилмалар 25 фоиздан кам бўлмаган қувватга эга электр энергиясини сақлаш тизими (аккумулятор батарейка) билан ўрнатилганида эса солиқ имтиёзи муддати 10 йилни ташкил қилади.

Одилжон Тожиев
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев бугун 66 ёшни қарши олди

Kun.uz расмий канали
❗️Айни кундаги аномал иссиқда 70 мингга яқин дарахт кесилиши, гўёки қулоғимга "70 минг одам бедарак йўқолди" деб эшитилди

Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида қуриладиган автомобиль йўли сабаб умумий ҳисобда 70 мингга яқин дарахт кесилиши кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Ҳеч қандай йўл қурилиши табиатга зиён етказиш ҳисобига бўлмаслиги керак.

Бу масалага Парламент томошабин бўлиб турмайди, албатта. Муҳокама қиламиз ва депутатлик сўрови юборамиз.

Одилжон Тожиев
51 минг туп (дастлабки муҳокамаларда 70 минг дейилган) дарахт сақланиб қолинди

Кенг муҳокама бўлган Сурхондарё ва Бухоро йўллари қурилиши учун кесилиши режалаштирилган дарахтлар сақланиб қолинади.

Жамоатчилик фаоллари, масъул бўлган депутатлар ҳамда Экопартия вакилларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Зеро, аввал айтганимдек ҳеч қандай қурилиш дарахтларнинг кесилиши эвазига бўлмаслиги лозим!

P.S. Экология, атроф-муҳитни мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги дарахтлар йўқотилишига қатъий қарши бўлган эди.

Одилжон Тожиев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ қурилиш компаниясидан жабрланган фуқароларни қабул қилгани, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича турли хил ечимларни таклиф қилганини жамоатчилик вакили сифатида кузатиб турибмиз. Бугунги қабулда ҳам ҳамкасбларим билан иштирок этдик.

Жамоатчилик комиссияси тузиб, уни таркибида жараёнларда иштирок этишга келишиб олдик.

Умуман олганда, ижро ҳокимиятига ҳеч қачон осон бўлмаган. Бу сафар ҳам фирибгарлардан жабрланганларнинг кўнглига йўл топиш осон бўлмаётгани кўриниб турибди.

Ҳар қандай ривожланган мамлакатда ҳам “марҳамат қилиб судга бериб, ҳаққингизни ажратиб олинг” дея вазиятни ҳал қилишарди.

Ўзбекистон ҳукумати инсонларни рози қилишга аҳд қилгани боис осон йўлдан бормаётгани таҳсинга лойиқ.

Шу ўринда дастлабки хулоса: Фирибгарлик жинояти учун жавобгарликни такомиллаштиришимиз лозим.

Одилжон Тожиев
“Зўр тв” мухбирларига “зўр”лигини кўрсатмоқчи бўлганлар билаги эмас, билими, тажрибасини тўғри ишга солганида аҳвол шу даражага бориб етмасди.

Муҳим қурилиш объектига адашиб келиб қолганини исботлаган “мутахассислар”нинг кучи уларга кўзгу тутганларни калтаклашга етибди.

Ўзига ўзи чоҳ қазиш шунчалик ҳам бўладими?

Бир томондан, нопрофессионал хизмати билан элнинг олдида юзи шувут бўлгани етмаганидек, иккинчи томондан кечирилмас хатоси ортидан юзага келган аламини бошқалардан олмоқчи бўлганларнинг аҳволини кўриш бир пайтнинг ўзида кулгули ва ўта аянчлидир.

Барча айбдорлар қонун олдида ва жамоатчилик кўз ўнгида жавоб бериши шарт.

Токи илм ва маданиятдан узоқлашиб бораётганлар тўғри хулоса чиқаришсин.

Одилжон Тожиев
Россия Федерацияси Давлат Думаси депутати Евгений Фёдоровнинг шу кунларда берган баёнотларини "ғоят оригинал", десак бўлади.

Халқ вакили ўзини геосиёсатнинг етук мутахассиси сифатида кўрсатиб, ҳар хил ҳеч кимга номаълум “назариялар”ни келтирипти.

Унинг айтишича, Совет Иттифоқини барча республикалар ноқонуний тарк этган, аллақандай 14/09-сонли қонунни бузган ҳолда. Афтидан, Фёдоров Конституция барча қонунлардан устун эканлигини тушунмайди. Модомики, СССР Конституциясининг 72-моддасида шундай дейилган эди: “Ҳар бир Иттифоқ республикаси СССРдан эркин чиқиш ҳуқуқини сақлаб қолади”.

Устига устак, Фёдоровнинг мантиғига амал қилинадиган бўлинса, ўтган шу 32 йил давомида Россия Федерацияси номидан иш тутган Президентлар Ельцин ва Путин, Россия парламенти ва ҳукумати, Россия давлат ҳокимиятининг барча институтлари бу республикалар билан ноқонуний муносабатларда бўлишган. Яъни, икки томонлама (суверен тенглик асосидаги сиёсий-дипломатик, иқтисодий, ҳарбий, маданий ва бошқа соҳалардаги) алоқаларнинг барчаси ҳамда кўп томонлама форматлар, битимлар, шартномалар (МДҲдан бошлаб турли хил Шанхай шартномаларигача) ноқонуний эди. Бу ҳолда, бутун дунёга ишонч билан эълон қилиш мумкинки, бундай ноқонуний ҳуқуқий маконда ишлайдиган Россия ҳокимият институтлари ўз моҳиятига кўра ноқонуний ҳисобланади.

Шундай қилиб, ҳурматли депутат билвосита, аммо нозик тарзда Россия давлатидаги барча давлат ҳокимияти институтларини ноқонуний муносабатлари учун тарқатиб юборишга чақирдими?

У ҳазиллашяпти, ҳойнаҳой.

Одилжон Тожиев